Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
5.33K subscribers
22.2K photos
1.72K videos
5.78K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
#insonqadriuchun
#yashil_makon_2022
#dolzarb_40_kunlik

🌱Яшнобод тумани Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими билан хамкорликда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда жадал ишлар олиб бормоқда.

☘️Хусусан туманимиздаги "Катта Янгиобод", "Шохимардон", "Қўйлиқобод", "Ойдинкўл", "Нодира", "Донишманд", "Бунёдкор", "Бирлашган" маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонларга 5 тупдан мевали дарахтлар кўчатлари бепул тарқатиш ишлари йўлга қўйилди.

🌳 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинган бу ишлар Яшнобод туманининг барча маҳалаларда давом этмоқда.

✍️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
🔰Куни кеча Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов "Ватандош" МФЙ фуқаролари билан қабул ўтказди. Мазкур қабулда фуқароларнинг муаммолари якка тартибда тингланди.

Қабулда моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар муаммолари билан бир қаторда тадбиркорликни бошлаш, уй-жой ва кредит олиш, иш билан таъминлаш мазмунидаги мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинди.

Масъулларга ечими муддат талаб этадиган мурожаатларни атрофлича ўрганиб, ечимини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланди.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
#sport

⚡️Kuni kecha Yashnobod tumani 2-sektor xududida joylashgan 481 -sonli DMTT da ayollarni sportga jalb etish va bo'sh vaqtlarini mazmunli o'tkazish maqsadida DMTT xodimlari o'rtasida sportning "Shaxmat -shashka"turidan musobaqa tashkil etiladi.

Musobaqada 35 nafar ayol va qizlar ishtirok etdi.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
Президентнинг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▪️Унга кўра:

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ноябр ойи "Кексалар учун туризм ойлиги" дастурининг Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий фаолликларини ошириш тадбири доирасида "Инсон, инсон учун азиз" шиори остида тумандаги 69 нафар фронт ортида меҳнат қилган фаҳрийлар холидар хабар олинди.

Ушбу ойлик давомидан фронт ортида меҳнат қилган фаҳрийларга Нуронийлар жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ва туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари берилди.

Туманда "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида ишлар кўтаринки руҳда давом этирилмоқда.

✍️
️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
#sport

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда туман маҳаллаларида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича тасдиқланган график асосида Яшнобод туман оила ва хотин-қизлар бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, туман халқ таълими бўлими, 244-339-мактаб маъмуриятлари, 1-2-сон спорт мактаби билан хамкорликда 2022 йил 5 ноябр куни Хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақада жами 140 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.

✍️️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit