Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
4.95K subscribers
22.1K photos
1.71K videos
5.76K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
Forwarded from Резонанс
“Замонавий жамият учун замонавий таълим”ни жорий этиш педагоглардан бошланмоқда.

Бугун Тошкент шаҳрида Финляндия таълим методикаларини ўқитишга қаратилган ўқувлар бошланди.

Ўқувларга 14 та таянч мактабларининг 140 нафар ўқитувчилари, ҳудудий малака ошириш марказларининг 40 нафардан ортиқ тренерлари ва методистлар, педагогика ОТМларининг професор-ўқитувчилари жалб қилинган.
Кейинги 6 кун давомида устозлар учун махсус малака ошириш жараёнлари ташкил этилади.

Жараёндан тўғридан-тўғри репортажларни Фейсбукдаги Вазирлик саҳифасидан кўриш мумкин.
Шунингдек, "Домлажон" каналида ҳам батафсил маълумотлар берилмоқда.

Бу малака ошириш курслари катта жараёнларнинг бошланишидир. Кейинги ойларда жойларда педагогларни янги методикаларга ўқитиш ишлари давом эттирилади. Ҳар бир ҳудудида “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори остида йирик анжуманлар ташкил этиб борилиб, ушбу анжуманларда амалга оширилаётган ишлар борасида ўқитувчиларга, ота-оналарга ва кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилади.

@rezonans24
#insonqadriuchun
#yashil_makon_2022
#dolzarb_40_kunlik

🌱Яшнобод тумани Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими билан хамкорликда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда жадал ишлар олиб бормоқда.

☘️Хусусан туманимиздаги "Катта Янгиобод", "Шохимардон", "Қўйлиқобод", "Ойдинкўл", "Нодира", "Донишманд", "Бунёдкор", "Бирлашган" маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонларга 5 тупдан мевали дарахтлар кўчатлари бепул тарқатиш ишлари йўлга қўйилди.

🌳 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинган бу ишлар Яшнобод туманининг барча маҳалаларда давом этмоқда.

✍️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
🔰Куни кеча Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов "Ватандош" МФЙ фуқаролари билан қабул ўтказди. Мазкур қабулда фуқароларнинг муаммолари якка тартибда тингланди.

Қабулда моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар муаммолари билан бир қаторда тадбиркорликни бошлаш, уй-жой ва кредит олиш, иш билан таъминлаш мазмунидаги мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинди.

Масъулларга ечими муддат талаб этадиган мурожаатларни атрофлича ўрганиб, ечимини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланди.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit