Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.2K subscribers
24.5K photos
1.9K videos
6.49K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
Photo
МОНОМАРКАЗДА ЙИҒИЛИШ

31 октябрь куни Яшнобод тумани Мономарказ мажлислар залида туман ҳокими Б.Раҳмонқулов раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 14 октябридаги 595-сонли “Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги қарори ижроси тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳоким ўринбосарлари, ҳокимликдаги барча ишчи ходимлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, аёллар фаоли ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Яшнобод тумани ҳокими Б.Раҳмонқулов йиғилганларга Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида гапирди. Шунингдек, мазкур қарорда белгиланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”, одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низомнинг мазмуни ҳақида, одоб-ахлоқ қоидалари талабларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизомий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланиши белгиланганлиги тўғрисида тушунтириш берди.

Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан Яшнобод тумани ҳокимининг 2022 йил 21 октябрдаги 302-14-203 Қ/22-сон қарорига илова тариқасида “Яшнобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ишлаб чиқилди ва бугунги йиғилишда мазкур қоидаларнинг мазмун моҳияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

✍️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
👍8
Яшнобод туманида кекса нуронийларни эъзозлаш ва улардан хабар олиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, бугун "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Тумандаги Олмос маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 58-а ҳарбий шаҳарча, 11-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Ниязова Айрушага ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

️️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
👍8
Forwarded from Times.uz
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида «Yangi Nafas» оммавий югуриш марафони ташкил этилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қўшимча қилинишича, югуриш мусобақаларини ўтказиш учун 3 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией дополнительных мер по поддержке тепличных хозяйств.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #issiqxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍2
2 ноябрь куни Яшнобод туманининг 2-4 секторларидаги 33 та маҳаллаларда “Оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда диний қадриятларнинг ўрни” ҳамда “Шукроналик ва тинчлик олий неъмат” мавзуларида маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, маҳаллаларга бириктирилган туман тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ташкил этилган тадбирда хотин-қизлар ва тумандаги мавжуд банк ходимлари ўртасида тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитларни ажратиш тартиби ва бизнес режаларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Бундай тарғибот тадбирлар 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мунтазам ўтказилиши режалаштирилган. Улар Яшнобод тумани маҳаллаларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш РЕЖА-ГРАФИГИ асосида ташкил этилмоқда.

️️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-sit
👍4💯2