Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.1K subscribers
22.4K photos
1.73K videos
5.86K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
#yoshlar

215-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА

Бугун 27 октябрь куни Яшнобод тумани 215-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. "Эрта турмуш келтирар ташвиш" мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда Яшнобод тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда 4-сектор маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари, туман ИИБ ходимлари, психолог, 29-ОП шифокори ва гинекологи иштирок этди.
Тадбирда ўсмир қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, эрта-турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари тўғрисида батафсил маъулумотлар берилди. Шунингдек, мавзуга оид фильм намойиш этилиб, йиғилишда иштирок этган ўсмир қизлар билан савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир сўнгида “Алданиб қолган қизлар” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook||Youtube||Instagram|| Web-sit
Президент Шавкат Мирзиёев Остонада биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в первом саммите "Центральная Азия - Европейский Союз" в Астане.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Остона шаҳрида биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа кенгаши Президентлари ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари минтақамиз ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий йўналишига тўхталиб, мамлакатларимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.

Бироқ, умумий рақамлар мавжуд улкан имкониятларга мос эмаслиги таъкидланиб, Европа бозорларида тайёр, хомашё бўлмаган товарлар номенклатураси билан муносиб рақобат қилиш учун:

- саноат маҳсулотларининг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш;

- ЕИ бозорларига чиқиш учун энг мақбул самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш, энг аввало, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш;

- европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш учун Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари даражасида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди.

Ушбу тузилма фаолияти доирасида “Глобал дарвоза” ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании глав делегаций в формате «Центральная Азия – Европейский Союз» в городе Астане.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #YI

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на первом саммите в формате «Центральная Азия – Европейский Союз»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the first Central Asia-European Union summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Яшнобод_27_10_2022

🔷Бугун Яшнобод тумани Гўзал маҳалласи Гўзал 5-тор кўчасида диаметри 200, узунлиги 220 метрдан иборат канализация тармоғи ўтказилмоқда.

🚧Ишлар эртага ҳам давом этади

📌
Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook||Youtube||Instagram|| Web-sit