Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
5.24K subscribers
22.2K photos
1.72K videos
5.8K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
“Ўзэкспомарказ” мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Шунингдек қабулда туман ҳокимлари ва ўринбосарлари иштирок этди. Хусусан қабулда Яшнобод туман ҳокимлиги мутасаддилари қатнашиб,туман аҳолисини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ўрганишди ва имкон қадар ечимини топиб беришди.

Қўшимча муддат талаб этиладиган муаммоларни ўрганиш ва ечимини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари мазкур қабулда Тошкент шаҳридаги ташкилот ва бир қанча таркибий тузилма раҳбарлари иштирок этди.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-site
Тошкент шаҳар кенгашининг 2022 йил 10 август 23.б.1 ва 23.б.2-сонли қарорлари ижроси бўйича "Ватанпарвар" ташкилоти "Яшнобод Ўқув СТК" унитар корхонаси жорий йилнинг 15 август куни "Ватанга хизмат - олий фазилат" мавзусида ўқув курсида ўқиётган ёшлар учун давра суҳбати ўтказилди. Тадбиримизда ДХХ ЧҚ фахрийси, тош кўтариш бўйича 12 карра жахон чемпиони, жахон гинесс рекордчиси ва китобига киргизилган, кўп карра Ўзбекистон чемпиони спорт устаси Алиева Мухтарам, ДХХ ЧҚ фахрийси захирадаги Адамов Бахтиёр, Шаймардонов Абдураззоқ ҳамда Нуриев Ғайратжон иштирок этишди. Тадбир жараёнида "Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги" байрами муносабати билан фахрийларимизга ташкилотимиз томонидан эсталик совғалар тарқатилди.

✍️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади (13-модда).

Telegram | YouTube
Янги таҳрирдаги бош қомусимизда одил судлов – адолатли жамият қурилишининг энг асосий негизларидан бири экани алоҳида таъкидланиб, Конституциянинг 44-моддасида ҳам мустаҳкамлаб қўйиляпти.

Турли босимлар, коррупция ва ноҳакликлардан холи суд тизимига эришмагунимизча, ривожланган давлатлар қаторига қўшила олмаймиз. Конституцион ислоҳотлар доирасида судлар фаолиятининг тубдан ислоҳ қилиниши кўпгина масалаларга ечим бўлади.
Суд қачон оқни оқ, қорани қора дея олади?

Юридик фанлар номзоди ва ИИВ бўлим бошлиғи бу бўйича фикр билдирди

Батафсил — bugun.uz/152714

РасмийLIVEДайжест
Аҳоли суд ҳокимиятидан мамнунми?

Бугунги кунда суд тизими кенг муҳокама қилинадиган мавзулардан биридир.

Судларнинг самарадорлиги ҳақидаги мунозаралар турли майдонларда ва ижтимоий тармоқларда ҳозиргача учраб туради.

⁉️ Судлар ҳақиқатан ҳам мустақилми? Бу соҳада қандай камчиликлар мавжуд? Бу камчиликларни бартараф этиш учун нималар қилиш керак?

Ушбу масалалар бўйича юридик фанлари доктори, профессор Абдулазиз Расулев ва юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шохжахон Хужаев ўз экспертлик фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3peVAHA
📌📌📌YASHNOBOD TUMANINING BITTA KO’CHASIDA GAZ TA’MINOTI VAQTINCHALIK TO’XTATILADI

Yashnobod tumani, Farg’ona yo’li ko’chasida joylashgan D-159 mm yer osti o’rta bosimli gaz quvurini harakatdagi gaz quvuriga ulash ishlari rejalashtirilgan. Shu sababli bugun soat 10:00 dan 17:00ga qadar Farg’ona yo’li ko’chasidagi 4 ta ko’p qavatli uylardagi 300 ta xonadonlarda gaz ta’minoti vaqtinchalik to’xtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati
#yoshlar
#яшнобод_16_08_2022

🔰Яшнобод туманидаги ўқув муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига тайёрлиги кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси Сенатор Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович, Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармаси бошлиғи ҳамда халқ депутатлари, Яшнобод тумани Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 340, 216, 215 мактаблари ўрганилди.

Мактаблар янги 2022-2023 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриши, ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, мактабларнинг моддий-техник базаси ҳолати юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларга тегишли кўрсатма берилди.

️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook🌎Youtube🌍Instagram🌏 Web-site