Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Юзага келган можаро натижасида Сўх тумандаги шифохонада 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда

🤝 Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди.

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди.

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

💼 Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

🏥 Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда.

🚁 Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Xushnudbek.uz
Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган

31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган.

Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган. 1 июнь куни беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.

Можаро оқибатида Ўзбекистон ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин юз берган.

«Зарар кўрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз», — деб айтган Бош вазир Абдулла Арипов.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Мусаев Гулямжан
«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади

👉 https://kun.uz/01864736

@toshkentoqshomigazetasi
Forwarded from Tojiddinxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус сабаб бугундан яъни 31 майдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудуди тўлиқ карантинга олинди. Кириш-чиқиш блог постлари ташкил қилинди❗️

Китоб тумани марказий кўчалари махсус техникалар ёрдамида дезинфекция қилинмоқда.

Туман раҳбарияти, Миллий гвардия, ИИБ, ЙПХ, СОЭМ, тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини кучайтирилган тартибда бажаришмоқда☝️

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
##Yangyoʻl_shahar
##Bolalarga_bering_dunyoni
##Eng_quvonchli_kun

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Yangyoʻl shahar Kengashi, Yangyoʻl shahar hokimligi, Mahalla va oilani qoʻllab quvvatlash boʻlimi bilan hamkorlikda Yangyoʻl shahridagi bolajonlarimizni 1 iyun Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni bilan qutlash maqsadida shahardagi 25 ta xonadonlarda istiqomad qiluvchi 70 nafar yoshlarga yumshoq oʻyinchoqlar va boshqa sovgʻalar tarqatildi.


Bolajonlarning kulgusi dunyodagi barcha narsalardan ham ustun. Ularga quvnoq kayfiyat ulashish uchun barcha tashkilotlar harakatdalar. Hozirgi vaqtda yoshlarimiz hususan bolajonlarimiz uchun barcha sharoit va imkoniyatlar yaratilgan. Biz esa ushbu quvonchlari koʻzlarida mujassam boʻlgan bolajonlarimizning ertangi kuni uchun harakatdamiz.

Biz Bilan Birga Boʻling BBBB
Forwarded from Deleted Account
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ, ДЎНЁНИ!
#Янгийўл #болалар
🧒1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшаётган камтаъминланган оилалар фарзандларига совғалар тарқатилди. Болалар бизнинг келажагимиз, умидимиз. Тадбир,Янгийўл шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, Республика Маънавият тарғибот марказининг Янгийўл шаҳар бўлими,шаҳар ёшлар иттфоқи ҳамкорлигида амалга оширилди. 👩1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида шаҳардаги ҳеч бир бола совғасиз ва эътиборсиз қолмади.

✍️ Янгийўл шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев статистика соҳасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тармоқлар статистикасини тўлиқ шакллантириш, ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунни ва Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда дастурий таъминотни янгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳолини рўйхатга олишга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования сферы статистики.
Обсуждены вопросы полного формирования статистики по отраслям, ее гармонизации с единой международной статистической системой.
Даны поручения по совершенствованию законодательства и деятельности Статистического совета, укреплению материально-технической базы и обновления программного обеспечения.
Указано на необходимость тщательной подготовки к переписи населения.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #statistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво хусусида маълумот берилди

👉 https://xabar.uz/gehy

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Статистика тизимдаги ходимларнинг 2 фоизигина шу соҳа бўйича олий маълумотга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳадаги бир қатор камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни ечимлари бўйича топшириқлар берилди.

🗃 Муаммо. Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмаган.

📖 Ечим.
Мутасаддиларга меҳнат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим каби соҳалар бўйича халқаро базаларда мамлакатимиз кўрсаткичларини тўлиқ акс эттириш юзасидан топшириқлар берилди.

📜 Муаммо. Статистик кузатув маълумотларининг ярми қоғоз шаклида тўпланмоқда. Уларни таҳлил қилишда 20 йил аввал жорий этилган дастурий таъминотдан фойдаланилмоқда.

🌐 Ечим. Солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин.

🔒 Муаммо. Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг соҳадаги фаолияти мувофиқлаштирилмайди. Аслида эса, статистик кўрсаткичларнинг 40 фоизи ушбу идоралар томонидан шакллантирилади.

🔑 Ечим. Шу боис бу борадаги қонунни ва 17 йил аввал ташкил этилган Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, халқаро талаблар асосида мустақил статистика тизимини яратиш зарурлиги таъкидланди.

📉 Муаммо. Сўнгги 5 йилда 318 нафар бакалавр ва 33 нафар магистр тайёрланган бўлиб, статистика идораларида уларнинг 10 фоизи ишламоқда, холос. Тизимдаги ходимларнинг 2 фоизигина статистика бўйича олий маълумотга эга. Шунингдек, 30 йил давомида атиги 1 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди илмий иш ёқлаган.

📈 Ечим. Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва статистика фанини ривожлантириш, соҳада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Статистика тизимини ривожлантириш стратегияси тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official