Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
​​​​​​⚡️⚡️2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 (+25) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.

20 нафар беморнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 2 нафари қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 529 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. https://telegram.me/yangiyulshahar
#Билдириш

Ҳурматли фуқаролар!

🌍Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан вилоят соғлиқни сақлаш тизими, ундаги молиявий масалаларга доир мурожаатлар, норозилик мазмунидаги мулоҳазалар билдирилмоқда.

❗️Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бугун соат 14:00 да вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Молия бош бошқармаси раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилмоқда.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали савол ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

📲Бизнинг манзил👇👇👇

👉
@virtual_murojaat_bot (Telegram)
👉
Facebook
👉Instagram

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#газета

🔴 Тошкент вилояти туман газеталарининг 9 май - Хотира кунига бағишланган сонлари бир-биридан рангба ранг ва долзарб мавзулар қаламга олинган. Жумладан:

🔷«Чиноз ҳаёти» газетасида Хотира кунига бағишланган қатор материаллар, деҳқончиликка оид мақолалар, ёднома, шеърлар, очерклар тақдим этилган. Шунингдек, газетанинг 85 йиллиги муносабати билан А.Раҳимнинг «Газета – келажакка чорлайди», номли мақола ҳам эълон қилинган.

🔶«Бекобод овози» нашрида Иккинчи жаҳон уруши даврида жасорат кўрсатган фахрийларимиз ёдга олинган. Бундан ташқари, «Қора хат» номли шеър ҳам юракларга етиб боради. Пенсионерлар учун муҳим қулайлик ҳақда мақола эса фойдадан холи эмас.

🔷«Қибрай садоси» газетасининг янги сонида «Ўзбекнинг қаҳрамон фарзанди», «Бир фашистни ер тишлатган ўқчи», «Маршал назарига тушган қўмондон» каби очерклар сизни бефарқ қолдирмайди. Давлат тилида иш юритиш, саховат ва кўмак, Рамазон ойи ҳақдаги материаллар ҳам ўқувчисини топади.

🔶«Паркент тонги» нашрида сиз «Минг бир кулфатлардан омон ўтган халқмиз», «Мурувватга чўзилган қўллар», «Узумзорда узум қолдими», «Пенсия нафақаларини пластикда оласиз» каби мақолаларни ўқишингиз мумкин. Фронт почтасидан рукнидаги «Мактубларда битилган ҳаёт»ни ҳам ўқишни унутманг.

🔷«Юқори Чирчиқ ҳаёти» газетасининг галдаги сонида муштарийлар учун Саховат ва кўмак карвони, яна 60 та иш ўрни яратилгани, тинчлик тенгсиз неъматлиги ҳақдаги материаллар тайёрлаб қўйилган. Қаҳрамон ҳақида ҳикоялар рукнидаги таъсирли ёдномалар эса сизни эътиборсиз қолдирмайди. Шунингдек, Закот ва фитр ҳикмати ҳақда ҳам ўқишни унутманг.

🔶«Янгийўл» газетасининг ушбу сонида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёдга олинган. Таълим рукнида Хотира ва қадрлаш кунига атаб ўтказилган «Менинг қаҳрамоним» номли танловга тақдим этилган рангба ранг суратлар билан танишасиз.

🔷 "Чирчиқ тонги" нашрида эса "Хотира адабий, жасорат мангу", "Чирчиқ ёқалаб", "Чирчиқ-85 ёшда", "Заҳри қотил шайдолари қўлга тушди" номли мақолалар, шеър, ҳикоя ва қутловларни ўқишингиз мумкин.

Газеталарнинг электрон вариантини юклаб олинг ва вақтингизни мазмунли ўтказинг.
👇👇👇👇

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshkent_matbuoti

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
⚡️ Тошкент шаҳрида яна 17 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2366 нафарга етди

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#газета

🔴 Тошкент вилояти туман газеталарининг 9 май - Хотира кунига бағишланган сонлари бир-биридан рангба ранг ва долзарб мавзулар қаламга олинган. Жумладан:

🔷«Чиноз ҳаёти» газетасида Хотира кунига бағишланган қатор материаллар, деҳқончиликка оид мақолалар, ёднома, шеърлар, очерклар тақдим этилган. Шунингдек, газетанинг 85 йиллиги муносабати билан А.Раҳимнинг «Газета – келажакка чорлайди», номли мақола ҳам эълон қилинган.

🔶«Бекобод овози» нашрида Иккинчи жаҳон уруши даврида жасорат кўрсатган фахрийларимиз ёдга олинган. Бундан ташқари, «Қора хат» номли шеър ҳам юракларга етиб боради. Пенсионерлар учун муҳим қулайлик ҳақда мақола эса фойдадан холи эмас.

🔷«Қибрай садоси» газетасининг янги сонида «Ўзбекнинг қаҳрамон фарзанди», «Бир фашистни ер тишлатган ўқчи», «Маршал назарига тушган қўмондон» каби очерклар сизни бефарқ қолдирмайди. Давлат тилида иш юритиш, саховат ва кўмак, Рамазон ойи ҳақдаги материаллар ҳам ўқувчисини топади.

🔶«Паркент тонги» нашрида сиз «Минг бир кулфатлардан омон ўтган халқмиз», «Мурувватга чўзилган қўллар», «Узумзорда узум қолдими», «Пенсия нафақаларини пластикда оласиз» каби мақолаларни ўқишингиз мумкин. Фронт почтасидан рукнидаги «Мактубларда битилган ҳаёт»ни ҳам ўқишни унутманг.

🔷«Юқори Чирчиқ ҳаёти» газетасининг галдаги сонида муштарийлар учун Саховат ва кўмак карвони, яна 60 та иш ўрни яратилгани, тинчлик тенгсиз неъматлиги ҳақдаги материаллар тайёрлаб қўйилган. Қаҳрамон ҳақида ҳикоялар рукнидаги таъсирли ёдномалар эса сизни эътиборсиз қолдирмайди. Шунингдек, Закот ва фитр ҳикмати ҳақда ҳам ўқишни унутманг.

🔶«Янгийўл» газетасининг ушбу сонида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёдга олинган. Таълим рукнида Хотира ва қадрлаш кунига атаб ўтказилган «Менинг қаҳрамоним» номли танловга тақдим этилган рангба ранг суратлар билан танишасиз.

🔷 "Чирчиқ тонги" нашрида эса "Хотира адабий, жасорат мангу", "Чирчиқ ёқалаб", "Чирчиқ-85 ёшда", "Заҳри қотил шайдолари қўлга тушди" номли мақолалар, шеър, ҳикоя ва қутловларни ўқишингиз мумкин.

Газеталарнинг электрон вариантини юклаб олинг ва вақтингизни мазмунли ўтказинг.
👇👇👇👇

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshkent_matbuoti

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Нима учун Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг ойлик маошини ҳисоблашда иш стажи (выслуга лет) ҳисобга олинмайди? 30 йил ишлаган ҳам, 5 ой ишлаган ҳам бир хил маош олиши керак?

❗️Жавоб: Ҳайдовчилар жумладан, Тез тиббий ёрдам бўлимларидаги ҳайдовчиларнинг иш ҳақи Адлия вазирлигидан 23.01.2019 йилдаги 3130-сон билан рўйхатдан ўтган автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги Низом асосида белгиланади. Ушбу Низомнинг 10-банди 3-хатбошида ҳайдовчилар малака тоифасига эга бўлса иш ҳақларига қўшимча тўловлар жорий қилиниши белгиланган. Агар ҳайдовчи малака даражаси олган бўлса ушбу қўшимча устама тўланади. 30 йил ишлаган бўлсада, малака даражаси олмаган бўлса, ҳеч кандай кўшимча тўлов жорий қилинмайди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен Хидоятова Чарос, Пискент тумани Туғруқ бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Яқинда мен короновирусга қарши курашиш, касалларга ёрдам кўрсатиш учун қурилган махсус карантин зона - Юқори Чирчиқ, Ўртасаройда 14 кунлик карантинда бўлиб қайтдим. Шу карантин даврим учун президентимизнинг ПК-4652 26.03даги қарорларига асосан тўланиши керак бўлган пул маблағи ҳалиям тўланмади. Фақат 6% пластик карточкада қўшимча сумма олдик. Бизга ваъда қилинган пул тўланадими?

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен мактабда котибаман. Турмуш ўртоғим Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси. Дамас русумли Тез ёрдам мошинаси носоз аҳволда. Эрим 1 000 000 ойлик олади. Йилда икки марта мотор қиламиз деб ремонтга пул йиғишади. Орада бензин етишмовчилиги, 2 кунда 1 баклашка моторга ёғ қуйишади. Тез ёрдам мошинасини тузатишга кимлар маъсул? Ё ҳайдовчи ойлигидан тузатадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Оҳангарон тумани «Сусам» МФЙдан Гулнора.

❗️Жавоб: Сизнинг сўровингиз бўйича автобаза маъмурияти шуни маълум қиладики, "Дамас" автомашиналарининг мотори ремонти бўйича Тошкент шаҳридаги "Автотех хизмат" корхонаси билан шартнома мавжуд. Автомашиналарни моторлари ўша корхонада таъмирлаб берилади. Сизнинг сўровингиз ўрганиб чиқилиб, тегишли равишда ҳайдовчиларга моддий ёрдам кўрсатамиз. Турмуш ўртоғингиз шахсан ўзи автобаза маъмуриятига келиб учрашсин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Нима учун Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини ойлиги бир хил, оширилмайди? Ҳайдовчилар аввалдан Тез ёрдам машиналарини ўзлари таъмирларди, ҳозир ҳам ўша-ўшандайми?

❗️Жавоб: Сизнинг мурожаатингиз бўйича қуйидаларни билдирамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига мувофиқ Республика бўйича бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик иш ҳақи миқдори 2020 йил 1 февралдан 7% миқдорида оширилди.

📌Ҳозирги кунда ТВССБИ Автобазаси омборхонасида тегишли тартибда автомашиналар шинаси, аккумулятор батареялари ва мотор мойи етарли миқдорда мавжуд. Фақат автомашиналарнинг таъмирлаш учун шартномалар тузилган тегишли корхоналар маълум бир муддат карантинга ёпилди. Республикадаги карантин қоидалари енгиллаштирилганлиги муносабати билан 18 май 2020 йилдан яна иш бошлаганлигини билдирамиз.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 2000-йилда туғилган. Иккинчи гуруҳ ногирони. Шайтонлаш (эпилепсия), фокомотоз, бурневилля, прингля ташхислари қўйилган. Уролог томонидан ҳам камчилигимиз бор. Илтимос, ўғлимнинг келажаги учун яхши уролог шифокор топишга ёрдам беринг.

❗️Жавоб: Сиз билан телефон рақамингиз орқали боғланиб, ўғлингизни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанишига амалий ёрдам кўрсатилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Савол: Махсус карантин зонасида ишлаган ходимга 6 %лик ҳақдан ташқари қандайдир имтиёзлар борми? 6 %лик тўлов бу неччи соат учун берилади? 24 соатлик иш ҳаққи ёзиладими?

❗️Жавоб: Коронавирус касаллигига қарши курашиш жараёнида баъзи ижтимоий тармоқларда Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир карантинга жалб қилинган куни учун лавозим ойлик окладдан хисобланади. Карантин муасасаларига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга Меҳнат кодексининг 123-моддасига асосан бир кунлик иш смена вақти 12 соатдан ошмаган ҳолда белгиланади.

🌍 Instagram| Facebook| Telegram
Ўрикзорда “Қурилиш бозори“ очилди.
Шунингдек, Next, Самарканд дарвоза, Mega Planet ва Компасс савдо марказлари ва Ташкент Сити, Анхор локомотив паркларига ташриф буюришингиз мумкин.
Манбаа: gazeta_uz
@yangiyolliklar
#онлайн_мулоқот

Савол: Норметов Жасурбек Шорасулович: Биз яшаб турган Қибрай тумани, "Узумзор" МФЙ қишлоқ врачлик пункти қачон капитал таъмирланади? Ҳозирги аҳволи жуда ачинарли, охирги марта таъмирдан чиқарилганини ҳеч ким эслай олмайди.

❗️Жавоб: Қибрай тумани "Оқ қовоқ" МФЙ, "Узумзор" маҳалласи Гавҳар кўчаси 1-уйда жойлашган 28-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси филиали - Ибн Сино врачлик пункти 1985-йилда қурилган бўлиб, ҳозирда 2 нафар умумий амалиёт шифокори, 5 нафар ҳамшира, 1 нафар кичик тиббий ходимлар жами 6200 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келади.

▶️Жавобни тўлиқ ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Биз оилада 5 киши яшаймиз. Турмуш ўртоғим ва мен ҳеч қаерда ишламаймиз, фарзандларим мактаб ўқувчиси. Биз ҳовлимизда ердан фойдаланиб, малина экиб даромад қиламиз. Биздан ҳозирги кунга келиб мол-мулк, ер солиғини тўлашимизни талаб қилишяпти. Ҳосилим пишса, кейин тўлайман, олдинги йилдан қарздорлигим йўқ, десам ҳам кўнишмади. Қачонгача тўлашим керак аслида?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш солиқ даври учун тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Махаматов Дониёр Пискент туманида яшайман. Мен 1997 йил Тошкент вилояти Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юртини санитария ва эпидемиолигия врач ёрдамчиси мутахассислигини тамомлаганман. Шу йили Пискент ДСЭНМ га ишга кирганман. 2019 йилгача ўз соҳам бўйича ишлаб келдим. Дипломим СЭС соҳасига тўғри келса ҳам мени ишда қолдиришмади. Диплом бўйича инспекция бўлимига ишга қабул қиламиз, дейишди, лекин у бўлимга ҳам олишмади. Ҳозирда СЭОА агенлигида номутахассислар ишлаб келмокда. Мен ҳозирги кунда оила тебратиш учун кунлик ишда ишлаяпман. Қаерга иш сўраб борсам ҳам мени ўз соҳам бўйича иш йўқлиги учун ишга олишмаяпти. Мени ўз соҳам бўйича ишга жойлашишимга ёрдам беришингизни сўрайман.

▶️Жавобни ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Менинг қизим Олмалиқ шаҳрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Айтингчи, доктор бўлиш учун Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширса, унга йўлланма бериладими? Стажига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 0.25 ставкада ишламоқда.

❗️Жавоб: Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт ташкилотлари давлат бюджети томонидан молиялаштирилган бўлиб, ички низомларига асосан ишчи ходимларини олий ўқув муассасаларида ўқитиш белгиланмаган. Шу сабабли ходимларга ўқитиш учун йўлланма бера олмайди. Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси тугатилиб, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган вилоят шифохонасига шу кунга қадар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида нотўлиқ ставкада ишлаб келаётган ходимлар 1 ставкага ишга қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, менинг боқувчим йўқ, бир нафар фарзандим бор. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман, ойлигим 500 минг сўм. Қарамоғимда синглимни 2 нафар фарзанди ҳам бор. Синглим Россияда, карантинда пул жўнатаолмаяпти. Менга ижтимоий таъминот бериладими?

❗️Жавоб: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 миллион!

Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 5 млндан ошди.

Вафот этганлар сони эса 325 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 2 млн нафарга яқинлашди.


👉 @xushnudbek 👈