Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.8K photos
4.44K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
#Ибрат

ЧУМОЛИДАН ОЛИНГАН ИБРАТ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди: – Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ѐрдам берди? – Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ѐғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: “Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!” Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
ҲАСАД - ИЛЛАТ,
ҲАВАС - ФАЗИЛАТ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Фақат икки кишига “ҳасад” қилса бўлади: Аллоҳ таоло берган молини ҳақ йўлда сарфлаган кишига ва Аллоҳ таоло берган илму ҳикмат билан ҳукм қилган ва уни ўргатган кишига”, дедилар» (Имом Бухорий).
Шарҳ: Бошқаларни кўролмай, шу неъмат улардан кетишини ва ўзида бўлишини исташ ҳасад дейилади. Инсон бошқалардан баландроқ, ҳеч бўлмаса, тенг бўлишни хоҳлаши табиий. Бироқ ҳасад қилиш, бировдаги неъматнинг йўқолишини хоҳлаш иллат. Ҳасад пайдо бўлганида уни енгиб ўтиш, ёмонликдан қайтиш эса фазилатдир.
Ушбу ҳадисдаги “ҳасад” калимаси эса молини яхши ишларга сарфлаётган кишига ёки илмига амал қилган олимга ҳавас қилиш маъносидадир. Чин мўмин ҳавас қилган кишисидек бўлишга уринади. Яхши ишларда бошқалардан ўзиб кетишга уриниш динимизда мубоҳ саналади. Саҳобалар доим бир-бирларига ҳавас қилишган ва савобли ишларда, ибодатларда ўзаро мусобақа қилишган.
Демак, яхшиликка шошилиб, ёмонликдан қайтишда бир-бирларимизга ўрнак бўлиб, кўмаклашишимиз керак экан.
Ҳадиси шарифдан яхши йўлда ишлатиладиган бойлик фақирликдан яхши экани ҳам англашилади.
Манба:интернет маълумотлари
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ КЕРАК!

Боламиз йўталса, иситмаси кўтарилса, дарҳол дўхтирга олиб борамиз. Ярим кунда ҳам, ярим тунда ҳам. Машина керак бўлса, машина, вақт керак бўлса, вақт, пул керак бўлса, пул, таниш керак бўлса, таниш топилади. Нима қилиб бўлсаям, боламиз танасидаги дарддан халос бўлиши керак. Фарзандимиздан кўра, биз – ота-оналар кўпроқ азият чекамиз. Дилбандимиз соғайгач эса ҳамма ташвишлар бир зумда тарқайди, хотиржам тин оламиз. Аммо фарзандимиз ахлоқи дардга чалинса, қандай йўл тутамиз? Ахлоқий иситмаси кўтарилса, қанақа чора кўрамиз! Тили қийнашса – гап қайтарса, кўнгли айниса – ҳурматсизлик қилса, қулоғи оғриса – итоатсизлик қилса, уни даволашга қанчалик шошиламиз?! Тўғриси, кўпчилигимиз фарзандимиз ахлоқи бузилганида, масалан, онасига гап қайтарса, қўшнига ўқрайса, ѐлғон сўзласа, танасига зирапча кирганчалик ташвишланмаймиз. Ҳолбуки, маънавий дард жисмоний дарддан оғир бўлса оғир, асло енгил эмас. Шундай экан, фарзанди оѐғи чўлоқ, қўли маймоқ, тили соқов, кўзи ғилай бўлишини истамагани каби, ҳар бир ота-она зурриѐтларининг маънавий-руҳий-ахлоқий томондан ҳам салоҳиятли бўлиши учун вақтида қайғуриши керак. Манба: ziyouz.
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ жамоасининг 30 нафарга яқин туман электр таъминоти корхоналари ишчилари, электр тармоқларини ривожлантириш хизмати ходимлари, капитал қурилиш бўлими ишчиларидан таркиб топган гуруҳи ҳам “Сардоба” сув омборидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг электр энергиясини тиклаш ишларида жонбозлик кўрсатишмоқда.

Айни пайтда улар томонидан Сардоба тумани, “Шодлик” маҳалласида сув тошқинидан зарар кўрган хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича эксплуатация ва техник ишлари олиб борилмоқда.

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Обод маҳалла» Дастури тўғрисида»ги ПФ-5467-сон Фармони ижросини таъминлаш ишлари Қибрай электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам амалга оширилди, бунга асосан 2020 йил давомида Қибрай тумани ҳудудида 29 км 0.4-6-10 кВли электр узатиш тармоқларида янги қурилиш, реконструкция-модернизация ва қуввати 160 кВА бўлган 20та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Қибрай тумани, Сохибкор маҳалласи КСМ кўчасида кўп қаватли уйларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, КТПС туридаги100 кВа қувватли трансформатор ўрнатилди, 0.4 кВа кабель тармоғи янги кабелга алмаштирилди. Бунинг натижасида аҳолини электр энергия таъминоти яхшиланиб, электр кучланиши меёърига 220 Вольт га келтирилди. Бу каби ишлар Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам режа асосида ижобий ҳал этилмоқда, мисол қилиб, шу тумандаги Кўҳинур ва Тинчлик маҳаллаларида олиб борилган ишларни кўрсатиб ўтиш жоиз, ҳар бир маҳаллага алоҳида янги 160 кВт трансформаторлар ўрнатиб берилди. Албатта, аҳоли бу ўзгаришлардан миннатдор эканликларини билдиришди.
Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида темир-бетон устунлар ва янги трансформатор пункти ўрнатиш, замонавий (СИП) электр тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда. "Ўзбекистон-24 TV" мухбири ҳам ишларни ёритиш учун камера объективига туширди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️СООБЩЕНИЕ РЕСПУБЛИКАНСКОЙ СПЕЦИАЛЬНОЙ КОМИССИИ

❗️Тестирование на коронавирус для пассажиров отменено.

〰️〰️〰️〰️〰️

Как известно, для создания более благоприятных условий для граждан в период карантина Специальная республиканская комиссия, изучая зарубежный опыт, начнет полеты из Ташкента в Нукус, Ургенч, Термез (туда и обратно) и из Ташкента в Навои, Бухару и Карши. Требовалось провести тест на коронавирусную инфекцию для высокоскоростных поездов и железнодорожных перевозок в и из Ферганской долины.

Учитывая экономическое положение населения в условиях карантина, а также необходимость сохранения социальной дистанции пассажиров во время путешествий, а также предотвращения ненужных неудобств для межрегионального передвижения граждан, это требование было отменено специальной республиканской комиссией.

🚫 Пассажиры, путешествующие на вышеуказанных рейсах, больше не будут обязаны предоставлять сертификат о заражении коронавирусом.

❗️Однако необходимо соблюдать все карантинные правила в организации воздушных и железнодорожных перевозок, включая безусловное соблюдение количества пассажиров, дезинфекцию и другие санитарные требования.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент фармони: коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

〰️〰️〰️〰️

2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

💼 кичик тадбиркорлик субъектлари

🛒 бозорлар ва савдо мажмуалари

🕶 кинотеатрлар

🍽 умумий овқатланиш жойлари

🚃 жамоат транспортлари ташкилотлари

⚽️ спорт-соғломлаштириш муассасалари

🏛 йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар

мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ!

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Президент томонидан имзоланган Фармонда баён этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥Ахборот 24 ǀ Нурафшон шаҳари. Карантин даврида ишлаб чиқариш қувватлари.
#Халқаро_музейлар_куни

♦️Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни. Тарих ва бугунни бевосита боғлаб турувчи, инсониятнинг ибтидосидан то бугунги кунигача тилсиз ҳикоя қилувчи хотираларни ўзида асраб келаётган музейларнинг жамият ва келажак авлод тарбиясида аҳамияти беқиёс.

🏛 Вилоятимизнинг Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларидаги тарих музейлари, Оққўрғон туман тарих ва ўлкашунослик музейи, Янгийўл шаҳридаги Усмон Юсупов номидаги уй музейи ҳамда Олмалиқ шаҳридаги ўлкашунослик музейи ёш авлодни тарихимизни яқиндан ўрганиш учун тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

❇️Ҳозирда мазкур музейларда ўтмишга оид минглаб ёдгорлик ва экспонатлар сақланиб келинмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Янгиланаётган Тошкент вилояти

Расмий саҳифаларимиз👇


Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

👉 https://xs.uz/uzkr/30678

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Вилоятимиз ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

🏵Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланди.

⚡️
Шунингдек, Тошкент вилоятида оммавий спорт тарғиботи, унинг жисмоний ва маънавий баркамолликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасидаги меҳнати, малакали кадрларни тайёрлашдаги жонбозлиги учун ҳам Рустам Қурбонназарович юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

👉Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш бўйича навбатдаги чора‑тадбирлар тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди.

Батафсил: ▶️ https://bit.ly/3g5cYZM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

🔺кичик тадбиркорлик субъектлари;
🔺бозорлар ва савдо комплекслари;
🔺кинотеатрлар;
🔺умумий овқатланиш жойлари;
🔺жамоат транспорти корхоналари;
🔺спорт-соғломлаштириш муассасалари;
🔺йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилади:

👉 Президентнинг ПФ-5969‑сон ва ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;

👉 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot