Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.37K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар
#Онлайн

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

Айни дамда Янгийўл шаҳар ҳокимлигида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилмоқда. Бунда шаҳар ҳокимининг ўринбосарилари, корхона, ташкилот раҳбар ва ходимлари иштирок этмоқда.

Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой олиш учун субцидия олиш, тиббий хизмат, каби турли масалаларда мурожаатлар йўлланмоқда.

Фуқароларнинг муаммолари ва таклифлари юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар

Ҳунарманд аёллар фаолияти

⚡️ Жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева Янгийўл шаҳрида бўлиб, "Лаззат" ва "Файзли" маҳаллаларида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиб, аёлларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.

📍Шуни таъкидлаш жоизки, "Лаззат" маҳалласида истиқомат қилувчи ҳунарманд Саодат Азизова икки йилдан буён турли иплардан қўғирчоқлар тўқиш билан шуғулланиб, одамларга танилди, мижозлари кўпайди. Ҳунарманд аёлнинг ишлари ҳатто Словакия давлати, Қозоғистоннинг Астана ва Чимкент шаҳарларига ҳам етиб борди. У ерларда ҳам мижозлари ортиб бормоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#тарқатинг

🔘Ҳукуматнинг шу йил 19 майдаги 271-сонли қарори билан умумтаълим мактабларида ягона мактаб формасига ўтиш 2022/23 ўқув йилидан мажбурий қилинди.

Хўш, вилоят аҳолисининг янги ўқув йилига тайёргарлиги қандай?
Мактаб формалари сифати ва нархи ота-оналарни қониқтиряптими?
Ишлаб чиқарувчи корхона форма нархини истаганча кўтаришга ҳақлими?

Жараёнга ким масъул: ҳокимликми ё ХТБ?

Бугун соат 16:00 да Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳамда вилоят ҳокимлиги масъули Муҳаммадхўжа Саидхўжаев иштирокида бўлиб ўтадиган суҳбат ана шу саволларга чек қўяди.

👉СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИГАН МАНЗИЛ👈

☝️Сиз ҳам мулоқотда қатнашинг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат!

📍Жорий йилнинг 21 июль куни соат 00:00 дан 31 июль соат 00:00 га қадар Янгийул шаҳар Ш.Рашидов ва Самарқанд кўчалари кесишмасидан Самарқанд кўчасининг А.Шерматов (янги осма кўприк) ва Ватанобод кўчалари билан кесишган чорраха оралиғи А.Шерматов кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автотранспорт воситалари қатнови учун ёпилади.

(ЯНГИ куприк тушган томонидан Куркулдак куприк олдигача )

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар

📌 Хабарингиз бор, Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев бошчилигида кенг кўламли ободонлаштириш, бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов ва тегишли масъуллар билан биргаликда "Янги фаровон" маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔖 Ўрганиш давомида "Янги фаровон" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ўрнатилиши бўйича муҳокама қилинди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими тегишли масъуллар билан биргаликда А. Шерматов кўчасида бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши олдидан ҳудудни кўздан кечирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar