Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.4K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Ibratli_oila

⚡️Bugun 7-aprel kuni Yangiyo'l shahar Madaniyat markazida, shahar hokimligi, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi shahar bo'linmasi, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими hamda Ichki ishlar bo'limi bilan hamkorligida oilalarning farovonligi va xotirjamligini oshirish, zamonaviy oilani rivojlantirish, oilaning ichki munosabatlari, oilaviy qadriyatlarni saqlash, ziyoli va bilimli oilani rivojlantirishga munosib hissa qo'shish maqsadida "Ibratli oila - 2022" ko`rik tanlovi tashkil etildi.

Tanlovda RMvaMM shahar bo'linmasi rahbari M.G'ulomova, IIB boshlig'i o'rinbosari U.Po'latova AKM rahbari Sh.Sulaymonova va 3-maktabning Ijodiy ma'daniy masallalar bo'yicha targ'ibotchisi, shoir M.Qo'chqorov ishtirok etdilar.

Tanlovda Lazzat MFYda yashovchi Gapparovlar oilasi 1-o'rinni, Olmos MFYdan Yo'ldashevlar oilasi 2-o'rinni, Mustaqilik MFYdan Xolmirzayevlar oilasi 3-o'rinni egallab g'olib bo'ldilar.
Oilalar shahar hokimligining estalik sovg'alari va faxriy yorliqlari bilan taqdirlandilar.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ochiq budjet" axborot portali orqali "Mening yo'lim" loyihasi doirasida taklif kiritish jarayoni yuzasidan video qo'llanma

"Ochiq budjet" axborot portalida ro'yxatdan o'ting va "Mening yo'lim" loyihasi doirasida taklif kiritish jarayonida o'z tashabbusingiz bilan ishtirok eting.

Eslatib o'tamiz, "Mening yo'lim" loyihasi doirasida taklif kiritish jarayoni joriy yilning 14-apreliga qadar davom etadi.

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #meningyolim #insonqadriuchun

Loyiha test rejimida ishlamoqda

https://t.iss.one/yangiyulshahar
Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда биз коррупцияга мутлақо қаршимиз!
#Янгийўл_шаҳар
#Сайёр_комиссия

📌 Янгийўл шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 10-сонли умумтаълим мактабида, шаҳар ҳокимлиги, Болалар масалалари бўйича комиссия йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди.

🔖 Кун тартибида 3 та масала кўрилиб унда вояга етмаганларни ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чоралар белгиланди.

⚡️ Шунингдек, бир оиланинг 4 нафар фарзандлари таълимга қайтарилиб, қонуний вакили, фуқаро Р.Ага нисбатан МЖтКнинг 47 моддаси асосида жарима белгиланди.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бундёкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб интернатига ташриф буюради. “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой созидательной работой в городе Ташкента, благоустройством махаллей.

Глава государства посетит специализированную школу-интернат для слабослышащих детей. Состоится видеоселекторное совещание по деятельности домов Саховат, Мурувват и Мехрибонлик, а также школ-интернатов.
апрел ваканция.xlsx
40.1 KB
#Янгийўл_шаҳар
#эълон
#ваканция

Янгийўл шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шакллантирилган шаҳарда мавжуд бўлган бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни (2022 йил апрель ойи ҳолатига кўра) тақдим қилмоқда.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#таҳлил
#мунозара

💎 Ҳудудларда иш бошлаган БСКлар фаолиятини янада кучайтириш ҳамда кўп қаватли уйлар аҳолисига профессионал бошқарув сервис компанияларининг ширкатлардан асосий фарқини тўғри тушунтира олиш учун нима қилмоқ керак?

✴️ Янгийўл шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда айнан шу хусусда сўз борди.Унда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси масъуллари, Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосари М. Ботиров, БСК ва ширкатлар раҳбарлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5152 сонли қарори ижросини таъминлаш, БСКлар фаолиятини янада кучайтириш каби масалалар ўртага ташланди.

⚡️ Шунингдек, учрашув давомида УЖМШларидан БСК қабул қилиб олган кредит қарздорликларини музлатиш, шу йўл орқали уларнинг муддатини 3 йилга узайтириш каби масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Telegram | Youtube | Facebook |
Янгийўл 8 апрель (3).pdf
2.4 MB
#янги_сон

🗞 «Янгийўл» газетасининг навбатдаги сони босмадан чиқди.

Ушбу сонда:

📃 "Яшилликка буркаймиз" сарлавҳаси остида туманимиз ва шаҳримизда дарахт экиш жараёнлари сурат лавҳалари берилган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси, туман ва шаҳардаги Маҳалла фуқаролар йиғинларига сайлов ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларининг жойларда ўтказган йиғилишлари тўғрисида ахборотлар ёритилган.

Газетанинг кейинги саҳифаларида Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳри ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид бошқа хабар ва лавҳаларни газетага обуна бўлганлар батафсил танишиш имкониятига эга.

📰 Газета ҳамроҳингиз бўлсин!

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар

"Миллионлар ўйини" Янгийўл шаҳрига ҳам кириб келмоқда

📌Янгийўл шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев шаҳримизда профессионал футбол клуби ташкил этиш юзасидан келажакда режалаштирилган футбол клуби аъзолари билан учрашди.

🔖Учрашувда уларнинг олдига қўйиладигин мақсад ва вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди ҳамда Тошкент вилоятининг иккинчи лигасида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритиб, келгуси йилда биринчи лигага йўлланмани қўлга киритиш масаласи муҳокама қилинди.

⚽️🏃‍♂️Шунингдек, футбол клубининг моддий техник базаси, молиялаштириш, юридик томонларига ҳам алоҳида тўҳталиб ўтилди.Таъкидлаш керакки, Янгийўл шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🥅⚽️Янгийўл шаҳрида спортнинг футбол турига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Шаҳримизда талабга жавоб берадиган стадион мавжуд ва барча шароитлар яратилган. Шаҳримизнинг ёшлари ҳам фудболга қизиқиши жуда катта ва уларнинг ичида талантлилари ҳам етарлича топилади.