Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.4K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

📌 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори билан хар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган эди.

Бугун Янгийўл шаҳрининг барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Янгийўл шаҳар бўлими раҳбари М.Амреева томонидан ёшлар етакчиларининг вазифалари, ваколатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Yangiyol_shahar
#Yoshlar_ishlari_agentligi
#Mahalla_yetakchilari
#Kongil_qoshiq_istaydi
#Kitob_inson_ruhiyati_ozuqasi

Yangiyo‘l shahar Yoshlar ishlari agentligining 1-sektorida joylashgan mahalladagi yoshlar yetakchilari tashabbusi bilan "Ko‘ngil qo‘shiq istaydi" shiori ostida madaniy hordiq hamda "Kitob-inson ruhiyati ozuqasi" mavzusida davra suhbati tashkil etildi. Tadbirga mahalladagi uyushmagan yoshlar bilan birgalikda yosh iste'dod egalari qatnashishdi.
Tadbir gulhan atrofida bo‘lganligi sababli, o‘zgacha jo‘shqinlik va qiziqarli tus oldi. Bu kabi tadbirlar yoshlarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazibgina qolmay ularning bilim salohiyatini yanada boyitadi va ma'naviy ozuqa bo‘ladi.
⚡️Тезкор

CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Янгийўл шаҳрида машҳур ҳунарманднинг кўргазмаси иш бошлади

Telegram | Youtube | Facebook |
"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"📸