#Янгийўл_шаҳар
Чирчиқ шаҳрида йирик саноат ярмаркасига “старт” берилди
Бугун, 25 ноябрь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт мажмуасининг ёпиқ манежи биносида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка”сининг биринчи куни бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигида ташкил этилган ярмарканинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси масъуллари ҳамда Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашевлар иштирок этди.
Асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулот турларини ўрганишга қаратилган. Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан йирик саноат тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари қаторида Янгийўл шаҳридан ҳам ўз маҳсулотлари билан қатнашяпти.
@yangiyulshahar

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#таҳлил
БИР КУНЛИК ТЎЙ - БИР УМРЛИК ЎЙ БЎЛМАСИН!
Тўйлар ҳақида сўз очилса, беихтиёр бир савол одамни қийнайверади: бир кунлик тўйга кетадиган сарф-харажатлар, ортиқча ҳашамат ва дабдабалар тўй ўтгач аслида биз излаган ва хоҳлаган бахтни бера оладими? Оддий савол кўринса-да, «ҳа» деб жавоб бериш қийин. Шу сабабдан бугун «Ёшлар кундалиги» жамоаси сизга «Ўзбекистон ва жаҳон тўйлари: қаерда қанчага тушади?» мавзусида баъзи мулоҳазаларни тақдим этишга бел боғлади.
Қаерда? Қандай? Қанча?
Биз доим Оврўпага, Амриқога ҳавас қилиб, уларнинг хилма-хил маданиятига тақлид қиламиз. Шуни унутмангки, европаликларнинг ҳурматга лойиқ жиҳати – ҳам пул, ҳам ақл топганликларида. Тўй-маросимларни ўтказишга келганда ҳам энг ажабланарли жиҳати, уларда ҳашаматдан кўра маросимнинг мазмунга бой ўтиши муҳим ҳисобланаркан. Яъни биргина тўй учун кўп пул сарфлаш сен истаган бахтни, завқни бера олмаслигини европаликлар жуда яхши билишса керакда.
Масалан, 2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда тўй маросими учун ўртача сарф-харажат $29 200 ни ташкил этса (ўртача даромад 67 521 АҚШ доллари), Испанияда $23 400 (ўртача даромад 23 999 АҚШ доллари), Италияда $22 500 (ўртача даромад 31 минг евродан ошиқ), Буюк Британияда $19 200 (ўртача даромад 29 900 еврони ташкил этади; бошқа давлатлар билан солиштирганда ўртача Буюк Британия тўйларида104 та меҳмон таклиф қилинар экан), Францияда $17 600 (ўртача даромад 25 167 АҚШ доллари) ни ташкил қилади.
Шошманг, шошманг! Дарров хулоса қилманг! Бу қийматлар давлатларнинг ўртача топадиган даромадидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳисобли дўст айрилмас
Европа давлатлари одатда, тўй-маросимларни камтарона ўтказиш тарафдори бўлиб келган. Табиат қўйнида, дўстлар даврасида, яқинлар қуршовида ўтказилган тўйлар улар учун дабдаба ва ҳашаматга тўла тўйларга қараганда илиқроқ ва мазмунлироқ кайфият бахш этади. Голландияда жойлашган кўпмиллатли ва молиявий хизматлар фирмаси ING томонидан 12,700 дан ортиқ одам ўртасида ўтказилган умумевропа сўровига кўра, Европадаги 60% одамлар пулларини тўйдан кўра уйга сарфлашни афзал кўришади.
Кўрпага қараб оёқ узатиш лозим…
Ўзбекистонда-чи? 2018 йил март ойида тадқиқот олиб борган экспертлар Ўзбекистонда тўй маросимларига ўртача ҳисоблаганда 3 млрд. доллар пул сарфланишини айтган (тўй бошланишидан тортиб тугагунгача: келин харажатлари, мебель, сеп-сарпо, ош, парда, фотиҳага сарфланадиган пуллар, куёв томон харажатлари, кортеж пули). Хусусан, катта ресторанда ўтадиган бир кунлик никоҳ тўйи ўртача 10 минг АҚШ долларига тенглиги кўрсатилган (Тошкент шаҳри мисолида). Энди ўйлаб кўринг, биргина ресторан харажати 10 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, айтишганларича бор эканда…«Шунча "бой" инсонлари бор "бой" давлат эканмиз-а...»😊
Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2021 йил 31 март ҳолатига Марказий банкнинг жорий курси бўйича 267,3 АҚШ доллари (2 млн. 800 минг сўм) ни ташкил этган.
Халқаро Пресс клуб модератори, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича: «Бизда тўй маросимларига ўртача 160 млн. сўм пул кетади, деб ҳисобладик. Бугунги кунда бу пулга Тошкент шаҳри атрофидаги 3 та тумандан бирида 13 сотих ерга иссиқхона қуриб, 2700 та парранда боқиб, кунига 2500 та тухум сотса бўлади. Маҳаллий университетларда 17 талабанинг бир марталик шартнома пулини тўлаш мумкин. Болалар ўйнайдиган майдонча ёки футбол майдончасини қуриш учун 18 млн. дан 30 млн. сўмгача маблағ сарфланади».
Шундай экан...
Никоҳ тўйларига назар ташлаётганда, етти ўлчаб бир кесганга нима етсин. Ҳар ҳолда орзиқиб кутаётган тўйларингиз сизни давомли ўйларга бошламасин!
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️25 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Паркент тумани. Ёшлар дафтари: имконият, интилиш, истиқбол
*Юқори Чирчиқ тумани. Аҳоли муаммолари билан ишлаш — давлат идораларининг бирламчи вазифаси
*Зангиота тумани. "Обод" маҳалласида яшил ҳудудлар кенгаймоқда
*Чиноз тумани. Нуронийлар шижоати ҳар жабҳада ибрат
*Олмалиқ шаҳри. Болалар майдончалари — маҳалланинг муҳим эҳтиёжи
*Чирчиқ шаҳри. «Прокурор кубоги» учун шиддатли мусобақалар
*Янгийўл шаҳри. Депутат назорати — халқ назорати демак
*Бекобод тумани. Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада...
*Бўстонлиқ тумани. Қанот ёзаётган эзгу ташаббус
*Пискент тумани. “Яшил макон” акциясига молиячилар ҳам ҳисса қўшишди
*Нурафшон шаҳри. Мактабда ҳоким ва ёшларнинг очиқ мулоқоти
*Ангрен шаҳри. Шаҳар вакиллари пешқадамлар сафида
*Оҳангарон тумани. Вилоят Халқ таълим бошқармаси бошлиғи Оҳангаронга нега келди?
*Тошкент тумани. Иш жойидан барака топаётган аёл
*Оққўрғон тумани. Умуммиллий лойиҳанинг умуминсоний ҳосиятлари
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#Yangiyoʻl_shahar
197 nafar xotin-qizga 3 mlrd. so‘mdan ziyod imtiyozli kreditlar ajratildi
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki hamda aksiyadorlik tijorat Xalq banki hamkorligida Toshkent viloyatining Yangiyo‘l tumaniga press-tur tashkil etildi.
Press-tur doirasida OAV vakillari, jurnalist va blogerlar Xalq bankidan kredit olib, tadbirkorlik qilayotgan, oilasiga daromad keltirib, farovonligini ta’minlayotgan ayollar faoliyati bilan tanishdi.
Bugungi kunga qadar xotin-qizlarni moliyaviy qo‘llab-quvvatlash orqali tadbirkorlikka jalb qilish maqsadida Xalq bankining Yangiyo‘l filiali tomonidan “Ayollar daftari”ga kiritilgan va tadbirkorlik qilish istagini bildirgan 197 nafar xotin-qizlarga 3 mlrd. 708 mln. so‘m so‘mlik imtiyozli kreditlar ajratildi.
Batafsil: 👉 https://xb.uz/physical/more/view?id=943
Kanalga ulanish:↙️