Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.8K photos
4.44K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#эълон
#танлов

Диққат эълон!👇👇👇

👨‍👩‍👧‍👦 Азиз болажонлар ва ота-оналар!
Танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

📕 Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими 1 июнь –“Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати ҳамда ижодкор ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 28 майидан 5 июнига қадар
“Маърифатли келажак” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📝 Танлов уч йўналишда ўтказилади:

1. “Энг яхши шеър”
2. “Энг яхши расм”
3. “Дўстим учун энг яхши табрик”

⌛️
Танловга материаллар 2020 йилнинг 5 июнь кунига қадар қабул қилинади.

☎️Танловда иштирок этишни истаганлар: +998997224095 телеграм рақамига ўз ишланмаларини юборишлари мумкин.

🎁Танлов ғолиблари “Фаҳрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

▶️каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#эълон
#танлов

🙋‍♂️Сиз тадбиркор ёки ҳунармандмисиз? Ундай бўлса биз сизни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилаётган "Юртим ёшларига бефарқ эмасман" танловига таклиф этамиз!

Танловда иштирок этиш учун:
-📄 ташкилий қўмита раисининг номига 15 июндан 24 июнь кунига қадар иштирокчи томонидан имзоланган ариза;
-🔰 иштирокчи паспорт нусхаси;
-📖 давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
-🗃 тадбиркорлик субъекти томонидан январ-июнь ойларида ишга қабул қилинган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ишга жойлашганлиги тўғрисидаги буйруғи, меҳнат дафтарчаси, меҳнат шартномаларининг нусхалари;
-📽 фаолиятини акс эттирувчи 3-5 дақиқалик видеороликларни Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгашига тақдим этишингиз сўралади.
📞Боғланиш учун: +998998585304

🏃‍♂️Шошилинг, ғолиб айнан сиз бўлишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт
#танлов

Барча 7 ёшгача фарзанди бўлган, футболни севиб ардоқлайдиган Тошкент вилояти оилалари, Сизларни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлигида 2020 йил 15 июлдан 1 август кунига қадар «Ўзбек футболининг келажаклари» шиори остида ўтказилаётган онлайн танловда иштирок этишга таклиф этамиз.

⚽️Танловда барча Тошкент вилояти фуқаролари, футбол мураббийлари, профессионал футболчилар, ҳаваскор футболчилар, футбол ишқибозлари (жинсидан қатъий назар) ўз фарзандлари билан иштирок этишлари мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби.
1. Олинган видео лавҳада исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва ким бўлиб ишлаш(ўқиш)ингзни айтиб ўтинг;
2. Видео лавҳани монтаж қилинмаган холда жўнатинг.
3. Танловга юборилган видеороликлар 2 (икки) дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
4. Машқлар ва футболга оид ҳаракатлар асосан 7 ёшгача бўлган бола томонидан бажарилган бўлиши керак.
5. Олинган видео лавҳалар +998 97 7002818 рақамнинг телеграм манзилларига жўнатилади.
6. Олинган видеолар танлов ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🏆Мусобақада иштирок этиб 1, 2, 3 ўринни эгаллаган иштирокчилар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан тақдирланади.

⚠️Ҳурматли, юртдошлар ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган чеклов ва карантин қоидаларига риоя қилиб ўз уйларимизда ўтирган холда фойдали спорт ва меҳнат билан шуғулланайлик ва шу халқнинг муносиб фарзанди эканлигимизни исботлайлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
#антикоронавирус
#саломатлик_умр_гарови
#танлов

Диққат, танлов эълон қилинади!

👨‍👩‍👧‍👦 Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Қадрли ота-оналар, азиз болажонлар ва ёшлар!

📕 Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлими ва шаҳар Халқ таълими бўлими карантин чекловлари кучайтирилганлиги муносабати ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни жиловлаш мақсадида жорий йилнинг 20 июль кунидан 1 август кунига қадар “Биз ёшлар - коронавирусга қаршимиз! ” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📝 Танлов уч йўналишда ўтказилади:

1. “Энг яхши шеър ”
2. “Энг яхши расм”
3. “Коронавирусгга қарши энг яхши ” матнли тарғибот ҳамда видеоролик"


Танловга материаллар 2020 йилнинг 1 август кунига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этишни истаганлар: +998936281914, +998974028959
телеграм рақамларига ўз ишланмаларини юборишлари мумкин.

Танлов ғолиблари “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
@yangiyo'lhokimligi_7
#Танлов

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида республика
танловини эълон қилди.

Марказ ахборот хизмати маълум қилишича, танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.

ТАНЛОВ қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. 📚 Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).

2. 📰 Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).

3. 🎶 Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган ҳорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).

4. 📹 Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).

💴 Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.

Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида [email protected] электрон почтаси ёки @tiluz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#танлов
#зулфия_издошлари

❇️ Янгийўл шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Н.Рахматуллаева ҳамкорлигида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларнинг шаҳар саралаш босқичи ўтказилди.

❇️ Шаҳардаги 22-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган саралаш босқичида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 26 нафар қизлар фан, таълим, адабиёт, маданият-спорт ҳамда санъат йўналиши бўйича саралаш босқичида иштирок этишди.

Танлов комиссияси аъзолари томонидан барча йўналишлар бўйича номзодлар сараланиб вилоят босқичига йўлланма берилди.

🎁 Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

✍️ Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун: @yangiyulshahar
​​#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 1 декабрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёш_китобхон
#ёшлар_дастури_амалда
#танлов

📘Янгийўл шаҳар Халқ таълими бўлими, Ёшлар Агентлиги, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ёш китобхон" танлови давом этмоқда.

⚡️Маълумот учун: Ушбу танлов 24 декабр куни соат 9:00 дан 18:30 га қадар, 15-19 ёш тоифаси бўйича ўтказилади.

👉 t.iss.one/yangiyulshahar 👈
#ёшлар_хафталиги
#танлов
#иккинчи_кун

⚡️Республика "Ёш китобхон" танловининг шаҳар босиқичи давом этмоқда

⭐️Танловнинг иккинчи куни кутарингки руҳда давом этмоқда.

🖥Ташкил этилган ушбу танлов тест шаклида 15-19 ёш тоифасидаги ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун: Кеча ўтказилган тест жараёнларида 10-14 ёш тоифасида 947 нафар ёшлар иштирок этишди.

👉 t.iss.one/yangiyulshahar 👈
#Янгийўл_шаҳар
#танлов
#беш_ташаббус_амалда

МАЪНАВИЯТ-ОЛАМ ВА ОДАМ ҲАЛОСКОРИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Халқ таълими ва Маданият бўлимлари билан ҳамкорликда шаҳардаги 12 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" бош ғояси асосида беш ташаббуснинг биринчи йўналиши юзасидан "Маънавият-олам ва одам ҳалоскори", "Ўзбекистонлик эканимдан фахрланаман" мавзуларида расмлар танлови ташкил этилди.

Тадбир сўнгида танлов ғолиблари ва фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

М.Ғуломова
Республика маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлинмаси раҳбари


@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#китобхонлик
#танлов

ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА

Янгийўл шаҳрида китобхонлик ҳафталиги доирасида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини ривожлантириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари Агентлиги, Ахборот кутубхона маркази, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Маданият бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорлигида "Энг яхши китобхон оила" танлови ташкил этилди.

Танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашдилар. "Лаззат" маҳалласидан иштирок этган Содиқовлар оиласи 1ўринни, "Ишчилар шаҳарчаси" маҳалласидан Қўчқаровлар оиласи 2 ўринни, "Файзобод" маҳалласидан Назаровлар оиласи 3 ўринни эгалладилар.
Танлов ғолиблари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада “Адолат”, “Ғафур Ғулом” нашриётлари томонидан чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари намойиш этилди. Шунингдек, юридик соҳага оид қўлланмалар ҳам харидоргир китоблар қаторидан ўрин олди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси


@yangiyulshahar
#ТАНЛОВ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази #CERR Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга бағишланган энг яхши илмий-публицистик мақолалар танловини эълон қилди.

ўзбек тилида: review.uz/oz/5ao
рус тилида:
review.uz/5ao
инглиз тилида:
review.uz/en/5ao

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
@cerruz
#Янгийўл_шаҳар
#Танлов #Тинчлик_куни

ТИНЧЛИК БЕРИНГ ДУНЁГА
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан 7-мактабида 15 сентябр - Халқаро тинчлик куни муносабати билан "Тинчлик беринг дунёга" мавзусида 5, 6, 7 ва 8-синфлар ўртасида расмлар кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда ўқувчи ёшлар ўз ижод намуналарини турли хил ранглар жилоси остида, ўз дунёқарашлари ва тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда яратдилар.Тадбирда ўқувчилар жуда ҳам фаол иштирок этишди.Танловда иштирок этган ҳамда фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
РМММ шаҳар бўлинмаси

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Танлов

"Йил аёли" танловининг шаҳар босқичи ғолиби аниқланди


Янгийўл шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Йил аёли" танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

🔹Танловда шаҳардаги барча ҳуддулардан 6 нафар ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари 3 та шарт (ўзини таништириш, савол ва жавоб, «Ўзбек аёли» мавзусида 3 дақиқалик видеоролиги) бўйича ўзаро беллашдилар.

♻️ Мамлакат ривожига ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизлар ўртасида ўтган танлов якунида ғолиблик "Бахт" МФЙ фуқароси хунарманд Ярматова Нилуфарга насиб этди.

✏️ Шунингдек танловда 2-ўринга Муминова Дилдора (10-умумтаълим мактаб ўқитувчиси) ҳамда 3-ўринга тадбиркор Мирзаева Малохатлар лойиқ топилди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#танлов

⚡️ Айни вақтда Олмалиқ шаҳар "Металлург" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Гендер тенглик фаоли” кўрик-танлови ҳамда Республика хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг “Йил аёли” миллий танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу танловда Янгийўл шаҳридан Ярматова Нилуфар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#имконият
#танлов

⚡️Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва бизнесга йўналтиришда мутлақо янги имконият.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok