Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.9K photos
4.46K videos
162 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди.
Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 млн долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 313 млн долларлик 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган, уларда 4 минг 328 та киши меҳнат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари иқтисодий зона имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги ва истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью промышленных предприятий в свободной экономической зоне «Ургут».
Сегодня здесь реализуются 84 инвестиционных проекта на сумму более 402 млн долларов. Запущено производство по 55 проектам стоимостью 313 млн долларов, трудятся 4 328 человек.
Глава государства поручил ответственным лицам эффективно использовать потенциал экономической зоны, реализовать больше перспективных проектов.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #Urgut

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_шаҳар

Янгийўл шаҳар "Мустақиллик" МФЙ раиси А.Каратаев ташаббуси билан чуқурлаштирилган ўқув марказида маҳалла ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Самимий руҳда ўтган мулоқотдан сўнг ёшлар ўртасида спортнинг Шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ҳам бўлиб ўтди.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар

📌 Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси раиси Ф.Мирзаев бошчилигида комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

🔖 Кун тартиби:
Комиссиянинг 2021 йилга мўлжалланган ИШ РЕЖАСИнинг 4 банди
"Жисмоний ва руҳий нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида тарбияланаётган ҳамда уйда якка тартибда тарбияланаётган болаларга таълим берилишига, уларнинг тиббий-ижтимоий реаблитация қилинишига оид қонунчилик ижроси аҳволини шаҳардаги ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва тиббиёт муассасасида ўрганиш ва натижаси юзасидан шаҳар ХТБ, МТБ ва тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитиш" белгиланган.

🗂 Кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботлар тингланганидан сўнг комиссия аъзоларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари эшитилди ҳамда тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyulshahar
https://youtu.be/6s-k7xiSzPw?t=1
#Янгийўл_шаҳар

Янгийўл шаҳрида ўтган куз-қиш мавсумида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш мақсадида, медиа-тур ўтакилди.

@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
Спортни сев, спорт билан яша!

Янгийўл шаҳар ҳокими ва сектор рахбарлари кубоги мусобақаси ўтказилди.Спорт фестивалида иштирокчилар спортнинг футбол, стол теннис, волейбол, шашка –шахмат турлари бўйича ўзаро беллашишди.

🎥 Ўзбекистон 24 канали лавҳасида

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар

Yangiyo'l shahar 7-umumiy o'rtata'lim maktabida "Kamalak" sardorlari tomonidan 4-sinf o‘quvchilari o'rtasida "Quvnoq startlar" musobaqasi o'tkazildi.Mazkur musobaqada 4-V sinf o‘quvchilari 1-o'rinni egalladi.

@yangiyulshahar
18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Бу ҳақда Махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт-томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказмаслик каби қатор чекловлар белгиланди.


Каналга уланиш:
@yangiyulshahar