Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.36K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
2022 йилда 31 та “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш дастури бошланган эди.

Йиғилишда бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани қаттиқ танқид қилинди.

“Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари қурилиш ҳажмларини ўз вақтида таъминлаш ҳар бир вилоят иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишига катта туртки беришини таъкидлади. Шу боис, аҳоли ва қурувчилар учун янги енгиллик ва имкониятлар яратилади.

Жумладан, ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади:

- 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;

- дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;

- субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.

Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:

- тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;

- дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;

- ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;

- яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;

- 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш;

- Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.

Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга икки ой муддатда “Ипотека облигацияси тўғрисида” қонун лойиҳасини киритишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

"BESH TASHABBUS OLIMPIADASI" NING BIRINCHI BOSQICHIGA START BERILDI. 🏃‍♀️🏃🏃‍♂️

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
Билдириш

Л Янгийўл-2 110кв линия ГЭС томонидан электр таъминоти ўчирилганлиги сабабли Янгийўл шаҳар Мустақиллик, Туркистон, Наврўз МФЙ ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлган.

Электр энергияси 1 соат оралиғида қайта тикланишини маълум қиламиз.

Янгийўл ШЭТК

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
#iftorlik

Muborak Ramazon oyi munosabati bilan joylarda ro‘zadorlar, ijtimoiy ko‘makka muhtoj va daftarlarda turuvchi fuqarolar hamda ularning oila a’zolari uchun iftorlik dasturxonlari yozilmoqda.

Xususan, bugun "Yangihayot" mahallasida iftorlik dasturxoni yozildi. Unda shahar hokimi F.Mirzayev va nuroniylar ham ishtirok etishdi. Iftorlik davomida Qur’on tilovat qilinib, yurtimiz tinchligi uchun duoga qo‘l ochildi.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
Audio
🟦🟦🟩🟩

Mahallalarda ehtiyojmand oilalar uchun iftorlik dasturxonlari yozilayapti. Bu kabi xayriya tadbirlari, iftorlik marosimlari viloyatning barcha tuman va shaharlarida davom etayapti.
Hozirgi qisqa satrlarimizda shu haqida soʻz boradi

🔘Nurafshon shahri. Muborak Ramazon oyi munosabati bilan “Yangi Oʻzbekiston Konstitutsiyasi davlat birligi ramzi” shiori ostida mahallalardagi aholi uchun iftorlik tashkil etilmoqda.

🔘Chirchiq shahri. 1-4-sektor hududlarida oʻtkazilgan iftorlikda faol xotin-qizlar hamda nuroniylar ishtirok etdi.

🔘Oqqoʻrgʻon tumani. “Anvar” tantanalar uyida "Sobir Rahimov" MFY fuqarolari uchun "Mahalla“ xayriya jamoat fondi tomonidan iftorlik dasturxoni yozildi.

🔘Piskent tumani. "Oybek" mahallasida ehtiyojmand oila vakillari hamda faollar uchun iftorlik oʻtkazildi.

🔘Bekobod tumani."Bobur Mirzo" mahallasida tuman hokimligi hamda ”Mahalla“ jamoat fondi hamkorligida boʻlib oʻtgan iftorlikka nuroniylar va faol vakillar taklif qilindi.

🔘Boʻstonliq tumani. Tuman hokimligi tashabbusi bilan “Iskandar”, “Boyterak”, Gulobod” fuqaro yigʻinlarida “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan iftorlik dasturxoni yozildi.

🔘Oʻrta Chirchiq tumani. Ramazon oyi munosabati bilan Oʻrta Chirchiq tumanida iftorliklar uyushtirildi.

🔘Yangiyoʻl shahri. Turkiston“ mahallasi fuqarolari uchun yozilgan dasturxonda faollar va ehtiyojmand oila aʼzolari ishtirok etishdi.

🔘Bekobod shahri.Turkiston“ mahallasi fuqarolari uchun iftorlik dasturxoni yozildi. Unda roʻzadorlar va ehtiyojmand oila aʼzolari ishtirok etishdi.

🔘Chinoz tumani. "Hamza",“Koʻtarma”, “Oydin” va “Doʻstlik” mahallalarida aholi uchun iftorlik dasturxoni yozildi.

📹DAYJEST VIDEOSINI FACEBOOKDA KO'RISH
6 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

📍https://uza.uz/posts/469923

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
# Таълим_ислохатлари амалда
☸️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 25.01.2023 йилдаги ПФ-14 фармони ижросини таъминаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тугатилиб, янги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" иш бошлади.
📚Бугун Тошкент вилоятида илк "Мактабгача ва мактаб таълими бўлими" бошлиғи Янгийўл шаҳрида тайинланди.
Бу эса ўз ўрнида шаҳримизнинг таълим сохибларига янада катта масъулият юклайди.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғ.Ҳамроев Янги Ўзбекистонда таълимга бўлган эътибор, олдимизга қўйилаётган талаблар, янгиланаётган Ўзбекистонда замонавий раҳбарга қўйилаётган талаблар билан таништириб ўтдилар.
Тошкент вилоятида биринчи бўлиб ММТБ бошлиғини тайинлаб, таништириш учун айнан Янгийўл шаҳри танлаб олинганлиги,тавсия этилаётган номзод шу кунгача Халқ таълими бўлими мудири вазифасида иш фаолиятини олиб бораётган,шижоатли,ўз касбининг мохир устаси,юзлаб шогирдлар тарбиялаган Алимова Муҳаббат Эрматовна танланиб, ўз ўрнида муносиб раҳбар тайинланганлиги, собиқ МТБ ва ХТБ раҳбарлари энди ягона ММТВ қўл остида ҳамжихатликда иш бошлашлари эълон қилинди.
📚Шаҳар Ҳокими Ф. Қ. Мирзаев ушбу тадбирда иштирок этиб, Янгийўл шаҳрида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида яратилган шароитлар, мавжуд имкониятлар тўғрисида энг аввало ҳар бир раҳбарнинг масъулияти, сифат учун, натижа учун меҳнат қилиши, энг асосийси, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим- тарбия беришда энг замонавий усуллардан фойдаланган холда, меҳнат фаолиятини ташкил этиш зарурлиги,янги тайинланган Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига ишонч билдириб, янги иш бошлаган бўлимга муваффақиятлар, жипслашиб, ягона оилада иш ташкил қилиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар бериб ўтди.
📚 Янги ташкил этилган Янгийўл шаҳар ММТБ га, унинг раҳбари М. Алимовага нафақат Тошкент вилояти, балки бутун Республикамиз рейтингида етакчи ўринларни эгаллашларини тилаймиз! Омад Сизларга ёр бўлсин!
@YangiyolliklarUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

YANGIYO‘L SHAHRI SAVDO MARKAZLARIDA PREZIDENT FARMONINING IJROSI

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
Aprel vakansiya.xlsx
44.6 KB
Yangiyo‘l shahar Aholi bandligiga ko‘maklashish markazi tomonidan shakllantirilgan shaharda mavjud bo‘lgan bo‘sh (vakant) ish o‘rinlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni (2023 yil aprel oyi holatiga ko‘ra) taqdim qilmoqda.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулчеҳра Носирова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Yangiyõl_shahar
#Yangilanayotgan_Konstitutsiya

Respubika Ma'naviyat va ma'rifat markazi shahar bo'linmasi tomonidan Abu Ali ibn Sino nomidagi Tibbiyot texnikumida “Yangilanayotgan Konstitutsiya-Yangi O‘zbekistonni barpo etishning huquqiy poydevori’ mavzusida targ‘ibot tadbiri tashkil etildi.

Tadbirda bo'linma rahbari M.G'ulomova va mahalla faollari V.Topilova hamda D.Mirzayevalar ishtirok etdi.

So'zga chiqqanlar Yangilanayotgan Konstitutsiya Oʼzbekiston jamiyatining evolyutsion rivojlanishidan kelib chiqayotgan hayotiy zaruriyatligi,
soʼnggi olti yilda erishgan yutuqlarimiz, islohotlarning ortga
qaytmasligini ishonchli konstitutsiyaviy himoyasini taʼminlash, ushbu
erishilgan natijalar, huquq va erkinliklardan kelajak avlodlarimiz
emin-erkin foydalanishi uchun ularni Konstitutsiyada muhrlab
qoʼyishimiz zarurligi haqida to'xtalib o`tdilar.

RMvaMM shahar bo'linmasi