Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.71K subscribers
36.1K photos
4.8K videos
171 files
13.1K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

Ўз масьулиятини англаган ота энди оила даврасида!

📌 Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Р.Назировдан ундирувчи Н.Мадаминова фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати мавжуд бўлиб, қарздор фарзандлари таьминотини ўз вактида тўламай бўйин товлаб келганлиги сабабли, Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан 15 суткалик қамоқ жазоси қўллаш мақсадида судга мурожаат қилинган.

⚡️ Суднинг қарорига асосан Р.Назировга нисбатан 3 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Жазо муддати тугагач ўз қилмишига пушаймон бўлган Р.Назиров оиласини тиклаб, ярашганлиги сабабли ижро хужжати тамомланишига эришилди.

Бюронинг Янгийўл шаҳар булими

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар
#Маънавий_маърифий_тадбир

📌 Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” тадбирини ўтказилиши белгиланди. Мазкур ойлик доирасида ИИВ Ашула ва рақс ансамбли Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида концерт дастурларини намойиш этди.

⚡️ Концерт дастурларига ички ишлар органлари ходимлари оила аъзолари билан, соҳада хизмат қилиб нафақага чиққан фахрийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.

Telegram | Youtube | Facebook
#Янгийўл_шаҳар

Тадбиркорлар субъектлари вакиллари билан учрашув

⚡️ Бугунги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ўтказилган сайёр учрашувда 87 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 62 нафари мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди ва тааллуқлилиги бўйича мутассаддилар томонидан ўрганилди.

🔖 Тадбиркорлик фаолиятида дуч келган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги муаммолар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда тадбиркорлик субъектлари томонидан асосан имтиёзли кредит, ер майдонлари ажратилиши, субсидия масалалари, инвестор топиш, патент олиш, форс мажор ҳолати, дебитор қарздорликларни ундириш масалалари юзасидан қилинган мурожаатларнинг 30 таси (48 %и) жойида ҳал этилди, қолган 32 та мурожаатларни ҳал этиш юзасидан 1 кун муддат ичида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилиб, тегишлилиги бўйича вазирлик идораларга йўналтиришга келишилди.

🔰Батафсил ўқиш 👈

Telegram | Youtube | Facebook
#билдириш

📌30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Атрофни обод этиб, яшаб турган гўшасини саранжом-саришта сақлаш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ноқонуний ер савдосига чек қўйилди

Нурафшон шаҳридаги Чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ таъсисчиси томонидан ушбу жамиятнинг 2 гектар суғориладиган ер майдонини 500 минг доллар эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдидан 140 минг долларни олаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, Тошкент туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг, Қибрай туманида масъул раҳбар 60 минг доллар билан қўлга тушди.

Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида

Telegram | Youtube | Facebook |