Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.7K photos
4.43K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#жараён

❇️"Коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилганмиз" — ДХА вилоят бошқармаси

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Янгийўл_шаҳар
#Муносабат

Янгийўл шаҳри "Файзли"
маҳалласидаги файзсиз жой....

Мурожаатда кўрсатилган жойга борилиб, вазият ўрганилди ҳамда тўпланиб қолган чиқиндилар Янгийўл шаҳар "Тоза худуд" ДУК ходимлари томонидан олиб кетилиб, мазкур камчилик бартараф этилганини маълум қиламиз.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

Қонун устуворлиги бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.


📌 "Менинг судям, менинг маҳаллам" шиори остида жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси ҳамда Янгийўл туманлараро фуқаролик суди судяси иштирокида Янгийўл шаҳар "Олтинобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби биносида "Сайёр қабул" ўтказилиди.

⚡️ Бунда Олтинобод, Мустақиллик, ҳамда Туркистон маҳаллаларининг фуқаролари ва маҳалла фаоллари, маданият мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Сайёр қабул давомида қонун устуворлиги бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

🔖 Сайёр қабулда 5 нафар озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга хукм қилинган, Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар жазодан муддатидан олдин озод этилди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Яшил_макон_умуммиллий_лойиҳа

🌳 Янгийўл шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида шаҳар прокурори Э.Саноқулов томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🌴 жумладан, шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан белгиланган ҳудудларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Yangiyoʻl_shahar
Diqqat e'lon ❗️

📌Yangiyo'l shahar yoshlari diqqatiga ertaga shahrimizning 1-kasb hunar maktabida soat 1⃣3⃣:0⃣0⃣ da "O'zbekiston Yoshlari forumi" bo'lib o'tadi.

Bunda sportchi yoshlarimiz uchun:
Futbol
Basketbol🏀
Stol tennisi 🏓
Shaxmat ♟️
sport musobaqalari bo'lib o'tishini ma'lum qilamiz.

🖌️🎨 Rasmlar ko'rgazmasi va rassomlar bellashuvi.

💯Ko'ngil ochar dasturlardan :
🎭"Bravo" , "QVZ" jamolarining chiqishlari.

📢 "Rahbar va yoshlar" uchrashuvi
 Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Rasul Kusherbayev hamda shahrimiz rahbarlari ishtirokida bo'lib o'tadi.

🎤Musiqiy hordiq:
Ushbu forumda el suygan san'atkor Ravshan Sobirov hamda boshqa estradamizning yorqin yulduzlarining eng zo'r mashxur qo'shiqlari bilan konsert dasturi ham bo'lib o'tadi.

Forumda sizni nimalar kutmoqda?
Barcha yoshlarni chorlab qolamiz! 

Kanalga ulanish:↙️
@yangiyulshahar
♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:

- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

Янгийўл шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Kаналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Дайжест

❗️9 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадрияти

*Тошкент тумани.
Муаммога ечим борми?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Чемпионлар билан учрашув

*Паркент тумани.
Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолини огоҳликка чақирди

*Зангиота тумани.
Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари сектор раҳбарлари назоратида

*Оҳангарон тумани.
"Янгиқишлоқ"да янги иншоот қад ростлади

*Юқори Чирчиқ тумани.
Малака ва тажриба ҳар соҳада муҳим

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Фаровон турмуш ҳар кимнинг ўз қўлида

*Бўка тумани.
Замонавий маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Дилларни дилларга боғлаган наво

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳумо”нинг яна бир парвози

*Янгийўл шаҳри.
Тарғибот мавзуси: қонун устуворлиги

*Бекобод тумани.
Экология бўлими ходимлари “Яшил макон” билан бирга

*Қибрай тумани.
Ҳудудий босқич иштирокчилари асосий соврин учун курашмоқда

*Пискент тумани.
"Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасидаги маърифий тадбир

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Билдириш

⚡️ Янгийўл тумани Тинчлик ҳудудида ташкил этилаётган саноат зонаси электр таъминоти учун 110 кВ кучланишдаги ҳаво тармоғига сим тортиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли Қўштепа, Чангтепа, Қоратепа, Деҳқонобод, Нов, Баҳор, Ўзбекистон, Ғалаба ҳамда Янгийул шахрининг Мезон, Фаровон, Файзли, Янгибог, Янгиобод ва Олтинобод МФЙ худудларида электр энергияси булмайди.

маҳалла
ҳудудларида соат 11:30 дан 16:00 га қадар электр таъминотида узилишлар кузатилади.

📝 Янгийўл тумани ЭТК

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#МАДҲИЯ

УЛУҒ ХАЛҚ ҚУДРАТИ ЖЎШ УРГАН ЗАМОН

📌 Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан шаҳардаги 2- умумий ўрта таълим мактабида "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" мавзусида тадбир ташкил этилди.Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Ватанимиз Мадҳиясининг яратилиш тарихи ҳақида маълумотлар, шеърлар ўқилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага бирдай манзур бўлди.

🔖 Тадбир сўнгида Республикаси Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Ғуломова сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.

РМваММ Янгийўл шаҳар бўлинмаси

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar