Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.6K photos
4.42K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
##Yangyoʻl_shahar
##Bolalarga_bering_dunyoni
##Eng_quvonchli_kun

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Yangyoʻl shahar Kengashi, Yangyoʻl shahar hokimligi, Mahalla va oilani qoʻllab quvvatlash boʻlimi bilan hamkorlikda Yangyoʻl shahridagi bolajonlarimizni 1 iyun Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni bilan qutlash maqsadida shahardagi 25 ta xonadonlarda istiqomad qiluvchi 70 nafar yoshlarga yumshoq oʻyinchoqlar va boshqa sovgʻalar tarqatildi.


Bolajonlarning kulgusi dunyodagi barcha narsalardan ham ustun. Ularga quvnoq kayfiyat ulashish uchun barcha tashkilotlar harakatdalar. Hozirgi vaqtda yoshlarimiz hususan bolajonlarimiz uchun barcha sharoit va imkoniyatlar yaratilgan. Biz esa ushbu quvonchlari koʻzlarida mujassam boʻlgan bolajonlarimizning ertangi kuni uchun harakatdamiz.

Biz Bilan Birga Boʻling BBBB
Юзага келган можаро натижасида Сўх тумандаги шифохонада 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда

🤝 Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди.

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди.

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

💼 Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

🏥 Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда.

🚁 Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Xushnudbek.uz
Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган

31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган.

Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган. 1 июнь куни беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.

Можаро оқибатида Ўзбекистон ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин юз берган.

«Зарар кўрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз», — деб айтган Бош вазир Абдулла Арипов.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Мусаев Гулямжан
«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади

👉 https://kun.uz/01864736

@toshkentoqshomigazetasi
Forwarded from Tojiddinxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус сабаб бугундан яъни 31 майдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудуди тўлиқ карантинга олинди. Кириш-чиқиш блог постлари ташкил қилинди❗️

Китоб тумани марказий кўчалари махсус техникалар ёрдамида дезинфекция қилинмоқда.

Туман раҳбарияти, Миллий гвардия, ИИБ, ЙПХ, СОЭМ, тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини кучайтирилган тартибда бажаришмоқда☝️

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
##Yangyoʻl_shahar
##Bolalarga_bering_dunyoni
##Eng_quvonchli_kun

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Yangyoʻl shahar Kengashi, Yangyoʻl shahar hokimligi, Mahalla va oilani qoʻllab quvvatlash boʻlimi bilan hamkorlikda Yangyoʻl shahridagi bolajonlarimizni 1 iyun Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni bilan qutlash maqsadida shahardagi 25 ta xonadonlarda istiqomad qiluvchi 70 nafar yoshlarga yumshoq oʻyinchoqlar va boshqa sovgʻalar tarqatildi.


Bolajonlarning kulgusi dunyodagi barcha narsalardan ham ustun. Ularga quvnoq kayfiyat ulashish uchun barcha tashkilotlar harakatdalar. Hozirgi vaqtda yoshlarimiz hususan bolajonlarimiz uchun barcha sharoit va imkoniyatlar yaratilgan. Biz esa ushbu quvonchlari koʻzlarida mujassam boʻlgan bolajonlarimizning ertangi kuni uchun harakatdamiz.

Biz Bilan Birga Boʻling BBBB