Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.64K subscribers
34.7K photos
4.6K videos
165 files
12.6K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Кейинги икки ҳафта давомида чет элдан кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган

Бу ҳақда бугунги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

📍Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️

✈️ Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

‼️ Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент айрим ҳудудларда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

🧪Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Импорт бензин акцизи ошиши ёки бирхиллаштирилиши мумкин

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклиф кенг муҳокама қилинмоқда.

📝 «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари Улуғбек Ашуровнинг маълум қилишича , компания импорт бензин учун акциз солиғини 4 баробарга оширишни сўраб Энергетика вазирлигига 7 май куни расмий хат билан чиққан.

"Мақсадимиз — ўзимизнинг, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни ҳимоя қилиш", — дейди компания расмийси.

🧮 Монополияга қарши курашиш қўмитаси қайд этишича, импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши етарлича иқтисодий асослантирилмаган, шу сабабли бу иш мақсадга мувофиқ эмас.

“Халқаро тажрибада ривожланган мамлакатларда акциз солиғи давлат бюджети учун даромад манбаи сифати кўрилади. Бунда, акциз солиғи товарнинг маҳаллий ёки импортдан келтирилганлигидан қатъий назар ягона ставкада белгиланади” – дейилади қўмитанинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.

Акциз солиғини белгилаш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши лозим.

☝️ Кенгаш мазкур масалани кўриб чиққан тақдирда, Қўмита юқоридаги позицияси билан иштирок этади ва ҳимоя қилади.

📈 Ушбу Кенгаш эса, ўз навбатида, мазкур солиқ ставкасини уч баравар оширишни таклиф қилган.

Молия вазирлиги ҳам бу мавзуга ойдинлик киритишга ҳаракат қилган:

📊 Ҳозирда ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган нефт маҳсулотлари акциз солиғи ставкалари бир хил эмас.

"Агар бензин ишлаб чиқарувчилари АИ-92 русумли 1 тонна бензин учун 250 минг сўм акциз солиғи тўласалар, импорт қилувчилар ушбу бензин маркаси божхона қийматининг 5 фоиз миқдорида акциз солиғи тўлагани учун бюджетга 121 500 сўм ўтказади".

Молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур солиқнинг ягона ставкасини белгилаш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирча импорт бензин акцизини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🦠3333: Тўртта ҳудуддан яна 43 нафар беморда коронавирус тасдиқланди

👉https://xabar.uz/o5l5

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоизлик ижара имтиёзи берилади

👉https://xabar.uz/0ls

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 27 май (инфографика)

👉 https://xabar.uz/66vw

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев:

«Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас».


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоизлик ижара имтиёзи берилади

Бугун Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

👉 давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;

👉 концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;

👉 давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;

👉 Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;

👉 Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;

👉 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;

👉 15 апрелни "Маданият ва санъат ходимлари куни" деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


@xushnudbek
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Ўн тўртинчи ўлим: коронавирусга чалинган самарқандлик вафот этди

Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногирони бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

Шу йилнинг 25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


👉
@xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Маданият ва санъат йўналишида янги таълим муассасалари ташкил этилди

👉 Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди;

👉 давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот
институти ташкил этилди;

👉 Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи
этиб қайта ташкил этилди;

👉 В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари мактаб-интернатлар учун белгиланган имтиёзларни татбиқ қилган ҳолда тегишлича В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабларига айлантирилди;

👉 Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи ҳамда Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби негизида Маданият вазирлиги тизимида Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилди.


@xushnudbek
«Ўзбекнефтгаз» бензин импортига акциз ставкасини 4 бараварга оширишни таклиф қилди. Компания раиси ўринбосари бунга изоҳ берди

Kun.uz онлайн интервьюларининг навбатдагисида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров сўнгги вақтларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган бир нечта масалага муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Основные моменты видеоселекторного совещания под председательством президента по вопросам инвестиций от 26 мая:

📊 Инвестиционная программа на 2020 год включает в себя более 3 тыс. проектов, реализация которых предусматривает освоение капиталовложений в размере 235 трлн сумов, в том числе прямых иностранных на 7 млрд долларов

📉 В текущем году 34% прямых вложений из-за рубежа приходится на нефтегазовый, энергетический, горнодобывающий и металлургический секторы, 52% – на региональные проекты

♻️ С учетом пандемии 450 млрд сумов, заложенные в Инвестиционной программе, были перераспределены. В частности, 150 млрд сумов направлены на освоение 40 тыс. гектаров земель и создание 80 тыс. постоянных рабочих мест

✔️ Отмечается, что с 2021 года начиная от проектирования до ввода в эксплуатацию крупных объектов за счет бюджета, будет осуществляться в соответствии с мировыми нормами. Будут сняты ограничения по выделению средств на проектирование

Официальные страницы Kun.uz

Telegram | Facebook | Instagram
Тошкент ҳақиқати.pdf
2.6 MB
#уйдa_қолиб_газета_ўқинг

🔷«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 2020 йил 27 май кунги сонида қуйидаги ва бошқа қизиқарли мақолалар чоп этилган:

🔸"Йилларга татийдиган ҳайитлик";
🔸"Оқибатли эл ҳар ишга қодир";
🔸"Чирчиқ техникалари мавсумга шай";
🔸"Баҳорсиз кунлар";
🔸"Хайр, мактабим...";
🔸"Китобхонлар учун фойдали тавсиялар";
🔸"Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш муддати узайтирилди".

Марҳамат, газетанинг электрон шаклини юклаб олинг ва мазмунли вақт ўтказинг.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 458 131 (+10 986)
⚡️Соғайганлар 173 394 (+13 693)
⚡️Вафот этганлар 5 183 (+214)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 362 342 (+8 915)
2. 🇧🇾 Беларусь 38 059 (+915)
3. 🇺🇦 Украина 21 584 (+339)
4. 🇰🇿 Қозоғистон 8 969 (+0)
5. 🇲🇩 Молдова 7 305(+158)
6. 🇦🇲 Арманистон 7 402 (+289)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 4 403 (+132)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 3 333 (+72)
9. 🇹🇯 Тожикистон 3 266 (+166)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 1 468 (+0)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
458 131 (+10 986)
⚡️Выздоровевших 173 394 (+13 693)
⚡️Погибших 5 183 (+214)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 362 342 (+8 915)
2. 🇧🇾 Беларусь 38 059 (+915)
3. 🇺🇦 Украина 21 584 (+339)
4. 🇰🇿 Казахстан 8 969 (+0)
5. 🇲🇩 Молдова 7 305(+158)
6. 🇦🇲 Армения 7 402 (+289)
7. 🇦🇿 Азербайджан 4 403 (+132)
8. 🇺🇿 Узбекистан 3 333 (+72)
9. 🇹🇯 Таджикистан 3 266 (+166)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 1 468 (+0)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Расман! Олимжон Умаров Бош вазирнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

👉https://xabar.uz/g6va

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Ўзбекистонда янги орден таъсис этилди

👉https://xabar.uz/vj29

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
⚡️ Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (320-сон, 22.05.2020 й.).

⚠️ Президентнинг ПФ-5984-сон Фармони билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди.

Шунга кўра, Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади (низомнинг 66-67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кундан кучини йўқотади).

📋 Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради).

Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

🔺 ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🏢 Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

🔎 Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

🎫 Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун).

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

❗️Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:

👉 никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача;

👉 ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, 1 млн 561 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача;

👉 никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, 2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (326-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари (Нуронийлар кенгаши) ташкил этилади.

🔰 Қарор билан Нуронийлар кенгашининг бир қатор асосий вазифалари белгиланди.

📝 Жумладан, Нуронийлар кенгаши кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашади, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиб, бу борада таклифлар ишлаб чиқади.

📃 Нуронийлар кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари қарори билан ташкил этилади.

💼 Нуронийлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

▫️ Қарор билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
#расмий
#тоифа

📊26 май 2020 йил ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар РЎЙҲAТИ:

🔴"ҚИЗИЛ"
ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйичирчиқ, Чиноз, Ўртачирчиқ туманлари

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram