Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
34K photos
4.47K videos
163 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Обод маҳалла» Дастури тўғрисида»ги ПФ-5467-сон Фармони ижросини таъминлаш ишлари Қибрай электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам амалга оширилди, бунга асосан 2020 йил давомида Қибрай тумани ҳудудида 29 км 0.4-6-10 кВли электр узатиш тармоқларида янги қурилиш, реконструкция-модернизация ва қуввати 160 кВА бўлган 20та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Қибрай тумани, Сохибкор маҳалласи КСМ кўчасида кўп қаватли уйларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, КТПС туридаги100 кВа қувватли трансформатор ўрнатилди, 0.4 кВа кабель тармоғи янги кабелга алмаштирилди. Бунинг натижасида аҳолини электр энергия таъминоти яхшиланиб, электр кучланиши меёърига 220 Вольт га келтирилди. Бу каби ишлар Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам режа асосида ижобий ҳал этилмоқда, мисол қилиб, шу тумандаги Кўҳинур ва Тинчлик маҳаллаларида олиб борилган ишларни кўрсатиб ўтиш жоиз, ҳар бир маҳаллага алоҳида янги 160 кВт трансформаторлар ўрнатиб берилди. Албатта, аҳоли бу ўзгаришлардан миннатдор эканликларини билдиришди.
Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида темир-бетон устунлар ва янги трансформатор пункти ўрнатиш, замонавий (СИП) электр тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда. "Ўзбекистон-24 TV" мухбири ҳам ишларни ёритиш учун камера объективига туширди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️СООБЩЕНИЕ РЕСПУБЛИКАНСКОЙ СПЕЦИАЛЬНОЙ КОМИССИИ

❗️Тестирование на коронавирус для пассажиров отменено.

〰️〰️〰️〰️〰️

Как известно, для создания более благоприятных условий для граждан в период карантина Специальная республиканская комиссия, изучая зарубежный опыт, начнет полеты из Ташкента в Нукус, Ургенч, Термез (туда и обратно) и из Ташкента в Навои, Бухару и Карши. Требовалось провести тест на коронавирусную инфекцию для высокоскоростных поездов и железнодорожных перевозок в и из Ферганской долины.

Учитывая экономическое положение населения в условиях карантина, а также необходимость сохранения социальной дистанции пассажиров во время путешествий, а также предотвращения ненужных неудобств для межрегионального передвижения граждан, это требование было отменено специальной республиканской комиссией.

🚫 Пассажиры, путешествующие на вышеуказанных рейсах, больше не будут обязаны предоставлять сертификат о заражении коронавирусом.

❗️Однако необходимо соблюдать все карантинные правила в организации воздушных и железнодорожных перевозок, включая безусловное соблюдение количества пассажиров, дезинфекцию и другие санитарные требования.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент фармони: коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

〰️〰️〰️〰️

2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

💼 кичик тадбиркорлик субъектлари

🛒 бозорлар ва савдо мажмуалари

🕶 кинотеатрлар

🍽 умумий овқатланиш жойлари

🚃 жамоат транспортлари ташкилотлари

⚽️ спорт-соғломлаштириш муассасалари

🏛 йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар

мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ!

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Президент томонидан имзоланган Фармонда баён этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥Ахборот 24 ǀ Нурафшон шаҳари. Карантин даврида ишлаб чиқариш қувватлари.
#Халқаро_музейлар_куни

♦️Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни. Тарих ва бугунни бевосита боғлаб турувчи, инсониятнинг ибтидосидан то бугунги кунигача тилсиз ҳикоя қилувчи хотираларни ўзида асраб келаётган музейларнинг жамият ва келажак авлод тарбиясида аҳамияти беқиёс.

🏛 Вилоятимизнинг Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларидаги тарих музейлари, Оққўрғон туман тарих ва ўлкашунослик музейи, Янгийўл шаҳридаги Усмон Юсупов номидаги уй музейи ҳамда Олмалиқ шаҳридаги ўлкашунослик музейи ёш авлодни тарихимизни яқиндан ўрганиш учун тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

❇️Ҳозирда мазкур музейларда ўтмишга оид минглаб ёдгорлик ва экспонатлар сақланиб келинмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Янгиланаётган Тошкент вилояти

Расмий саҳифаларимиз👇


Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

👉 https://xs.uz/uzkr/30678

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Вилоятимиз ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

🏵Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланди.

⚡️
Шунингдек, Тошкент вилоятида оммавий спорт тарғиботи, унинг жисмоний ва маънавий баркамолликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасидаги меҳнати, малакали кадрларни тайёрлашдаги жонбозлиги учун ҳам Рустам Қурбонназарович юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

👉Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш бўйича навбатдаги чора‑тадбирлар тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди.

Батафсил: ▶️ https://bit.ly/3g5cYZM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

🔺кичик тадбиркорлик субъектлари;
🔺бозорлар ва савдо комплекслари;
🔺кинотеатрлар;
🔺умумий овқатланиш жойлари;
🔺жамоат транспорти корхоналари;
🔺спорт-соғломлаштириш муассасалари;
🔺йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилади:

👉 Президентнинг ПФ-5969‑сон ва ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;

👉 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#томорқа

🇺🇿Президентнинг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

👉Батафсил

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
​​​​​​🔺 2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, 475 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

@yangiyolshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥Ахборот 24 ǀ Нурафшон шаҳари. Карантин даврида ишлаб чиқариш қувватлари.
РУ: Мужеству и героизму, самоотверженности военнослужащих Национальной Гвардии, в настоящее время командированных на место ликвидации последствий прорыва плотины водохранилища “Сардоба”, сегодня отдают должное все узбекистанцы.

🔷 Свою дань уважения парням в форме отдал 18 мая депутат Кибрайского районного Кенгаша народных депутатов Рихсивай Сабиров, который организовал здесь, на месте техногенной катастрофы, благотворительное мероприятие.

🥘 Под руководством Р. Сабирова был сварен плов, который отведали 350 прикомандированных нацгвардейцев и 60 человек из числа местных жителей. Благотворительная акция прошла под лозунгом “Мы вместе с вами!”

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ишлаб_чиқариш

❇️Карантин даврида вилоятимиздаги ишлаб чиқариш қувватлари Нурафшон шаҳри мисолида ўрганилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

– Мустаҳкам имон, соғлом эътиқод.
– эзгу амаллар, савобли ишлар.
– инсоф, виждон.
– адолат. – холислик.
– илм-маърифат.
– одоб-ахлоқ.
– меҳр-муҳаббат.
– раҳмдиллик.
– ҳалоллик, покдомонлик.
– озодалик.
– ҳаѐ, ибо, иффат.
– сабр-тоқат.
– бағрикенглик.
– саховат, ҳиммат.
– камтарлик.
– камгаплик.
– одамийлик, инсонпарварлик.
– мардлик.
– ростгўйлик, тўғрилик.
– ғайрат-шижоат.
– меҳнатсеварлик.
– меҳмондўстлик.
– шукр қилиш.
– тилни тийиш, сир сақлаш.
– ваъдага вафо қилиш.
– хайрихоҳлик... Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#ҲАЁТБАХШ_ЎГИТЛАР

Шайх Оиз ал-Қарнийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Имон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади. 🌎https://telegram.me/yangiyulshahar
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ! Ҳурматли Зангиота тумани аҳолиси! "Тошкент ҲЭТК" АЖ Тезкор Диспетчерлик хизматининг берган ахборотномасига кўра, шуни маълум қиладики, эртага 2020 йил 20 май чоршанба куни соат 08.00 дан 17.00 гача бўлган вақт оралиғида, Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Эркин, Бўзсув, Гулистон ҚФЙ, Туя бўғиз, Сариқ тешар, Қуёшли махаллалари худудларига электр таъминотини етказиб берувчи 35кВлик подстанция "Л-Ўртаовул" ВЛ-35 кв ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши, шлейф улаш ва бошқа зарур техник ишларнинг ўтказилиши сабабли вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини шу худудда яшовчи аҳолига билдиради. "Тошкент ҲЭТК" АЖ олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун Зангиота тумани аҳолисидан узр сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ Зангиота туман хокимлиги матбуот хизматларидан мазкур билдиришни ахборот тармоқларининг телеграмм канали тармоқларида аҳолига етказилишида ҳамкорлик қилишни сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ! Ҳурматли ЧИНОЗ тумани аҳолиси! "Тошкент ҲЭТК" АЖ Тезкор Диспетчерлик хизматининг берган ахборотномасига кўра, шуни маълум қиладики, эртага 2020 йил 20 май чоршанба куни соат 08.00 дан 17.00 гача бўлган вақт оралиғида, Чиноз тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Яллама, Сохибкор, Чинмағиз, Исломобод, Улуғвор, Деҳқонобод, Қирмаҳалла, Ачамайли, Кўтарма МФЙлари худудларига электр таъминотини етказиб берувчи 35кВлик подстанция "Л-ОЙДИН" ВЛ-35 кв ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва бошқа зарур техник ишларнинг ўтказилиши сабабли вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини шу худудда яшовчи аҳолига билдиради. "Тошкент ҲЭТК" АЖ олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЧИНОЗ тумани аҳолисидан узр сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ ЧИНОЗ туман хокимлиги матбуот хизматларидан мазкур билдиришни ахборот тармоқларининг телеграмм канали тармоқларида аҳолига етказилишида ҳамкорлик қилишни сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.