Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi shahar bo‘linmasi tomonidan "Yangiyo'l Abu Ali Ibn Sino nomidagi  jamoat salomatlik texnikumi"da "O‘zbekiston - 2030" strategiyasi mazmun mohiyatini keng targ‘ib qilish maqsadida yoshlar ishtirokida davra suhbati tashkil etildi.

Bizni kuzatishda davom eting!


Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
Кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қанча устама тўланмоқда?

🔰 Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасининг “г” бандига кўра, кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга
пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсияларига устама ҳақ тўланиши белгиланган.

Бугунги кунда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 372 минг сўмни ташкил этади.
____

Сколько надбавок к пенсии выплачивается лицам с инвалидностью I группы по зрению?

🔰 Согласно закону "О государственном пенсионном обеспечении граждан", раздел "г" статьи 28, лицам с инвалидностью I группы по зрению назначена выплата надбавки к их пенсии в размере 100 процентов базовой величины исчисления пенсии.

Сегодня базовая величина исчисления пенсии составляет 372 тысячи cум.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

☎️ Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими: +998(70)602-10-18    

Бизни кузатишда давом этинг!

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1-8. бетлар № 1 сон.pdf
6.4 MB
🗞 «Yangiyoʻl» gazetasining navbatdagi soni bosmadan chiqdi.

Gazetaning sahifalarida Yangiyoʻl tumani va Yangiyoʻl shahri ijtimoiy-siyosiy hayotiga oid xabar va lavhalar bilan tanishing.

📰 Gazeta hamrohingiz bo‘lsin!

https://t.iss.one/yangiyol_gazeta
Forwarded from Hudud Inform
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг айрим дорихоналарда қалбаки дориларнинг сотилаётгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаати:

Хабарингиз бор, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери томонидан яширин цех шароитида тайёрланган «Зодак», «Анаферон», “Хилак Форте” ва “Витамин B6” номли қалбаки дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилганлиги аниқланди.

Ушбу хабар юзасидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, қуйидагиларни маълум қилади.

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз.

Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM