Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.37K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 16 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Бахром Саидакбаровнинг шаҳримиз аҳолисига мурожаати

Мамлакатимизда истиқлол узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонларидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида белгилаб берилган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида Республикамизда давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф яъни коррупция хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида фуқаролардан ортиқча хужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашув асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш орқали эндиликда пенсия тайинлашда фуқаролар эмас балки хужжатлар ҳаракатланадиган тизим жорий қилиш ҳамда инсон омилини кескин қисқартириш натижасида  коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

Бугунги кунда пенсияларни тайинлаш,  қайта хисоблаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ҳамда тўловларини амалга ошириш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилишини эслатиб ўтаман.

Агар Пенсия жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатни кузатсангиз бу ҳақда зудлик билан вилоят Пенсия жамғармаси (95) 340-40-18 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармасининг (70) 602-10-18 рақамли телефонига хабар қилишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Navro‘z_sayli
#Shukuh


🌸🌸🌸🌸 Hurmatli hamshaharlar hamda shahrimiz mehmonlari bugun soat 11:00 dan boshlab Yangiyo‘l shahar Sport maktabida (BO‘SM) “Har kuning Navro‘z bo‘lsin, jonajon O‘zbekistonim!” degan bosh g‘oya asosida Navro‘z sayli o‘tkazilishi to‘g‘risida e'lon qilgan edik.

Ayni damda Navro‘z sayli o‘tkazilishi uchun tayyorgarlik ko‘rilmoqda.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram | |🌐 Twitter
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Мен фарзандларимнинг умуминсоний ва миллий қадриятларимиз асосида шаклланишини, етук инсонлар бўлишини истайман. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг дунёвий ва ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман. Мен бефарқ эмасман!

Барчангизни “Мен бефарқ эмасман” челленжида қатнашишга чорлайман!
#befarqemasman

Сиз ҳам бефарқ бўлманг
!

https://t.iss.one/AOKBToshvil
YANGIYO‘L  SHAHRIDA NAVRO‘Z SAYLI O‘TKAZILDI

Bugun erta tongdan Yangiyo‘l shahar Sport maktabida yurtimizning eng ulug‘ bayrami Navro‘z tantanasi o‘tkazildi. Navro‘z sayli avvalida shahar hokimi F.Mirzayev so‘zga chiqib, barchani bugungi bayram bilan muborakbod etdi.

Shundan so‘ng, Navro‘z sayli tantanalari karnay surnay navolari-yu, doirachilar o‘rtasidagi batl hamda sport milliy o‘yinlari bilan boshlandi. Dosh qozonlarda sumalaklar qaynab, katta qozonlarda osh damlandi, shahrimiz aholisi va mehmonlari uchun tortiq etildi. Respublikamizning barcha viloyatlarining urf-odatlari va an’analari namoyish qilindi.

Folklor ansambllarining chiqishlari tashkillashtirildi. Shuningdek, shahar  hokimi F.Mirzayev boshchiligida sektor rahbarlari va keng jamoatchilik  vakillari bilan milliy o‘yinlar, urf-odat va an’analarni o‘zida mujassam etgan ko‘rgazmalarni kuzatdilar.Tashkil etilgan ko‘rgazmalarda korxona va tashkilotlar hamda umumta’lim maktablari tomonidan milliy taomlar taqdim etildi.

https://t.iss.one/yangiyulshahar