Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.7K photos
4.43K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Shahar hokimi F. Mirzayev isitish tizimi bilan bogʻliq masalalarni oʻrgandi

⚡️ Yangiyo‘l shahar aholisi tomonidan kommunal sohadagi muammolar, nosozliklar bo’yicha kelib tushgan murojaatlarni tezkorlik bilan ko’rib chiqish, yuzaga kelgan avariya holatlarini bartaraf etish maqsadida sohaviy xizmatlarning barcha kuch-vositalari shay holatga keltirilgan.

🔖 Bugun Yangiyo‘l shahar hokimi F.Mirzayev tegishli mas'ullar bilan birga "Yangibog‘" mahallasida bo‘lib, mazkur mahallaning Zartepa ko‘chasida gaz va elektr sohasidagi mavjud muammolarni ijobiy hal etish maqsadida aholi bilan uchrashib, xonadonlardagi isitish tizimini uyma-uy yurib, ko‘zdan kechirdi.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
Янгийўл 8 декабрь.pdf
2 MB
#янги_сон

🗞 «Янгийўл» газетасининг навбатдаги сони босмадан чиқди.

📰 Газета ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раҳмат
Ramadon MFY, jek, 4 do‘m domkomi va boshqa mutasaddilarga kottakon raxmat aytaman. Kechadan beri svet yo‘q edi. Ertalabdan kelishib, tik oyoģda turishib, remont qilib tuzatib berishdi. Sovuq kunda shunchalik mehnat qilib, xalqqa xizmat qilganiylar uchun Alloh rozi bulsin sizlardan. RAXMAT sizlarga

@YangiyolliklarUz
Баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали темир йўл бўйларида олиб борилган таъмирлаш ишларида ишлаган ишчиларга иш ҳаққи берилмаганлиги юзасидан мурожаат йўлланган эди.

Янгийўл шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 2022 йил 31- август кунидаги №182-10-196-F-/22 –сон Янгийўл шаҳар ҳокимининг фармойиши ижросини таъминлаш борасида, 2022 йил Янгийўл шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ”Ozoda maxsuslashtirilgan rekonstruksiya va tamirlash” МЧЖ ўртасида 739 745 755 (Етти юз ўттиз тўққиз миллион етти юз қирқ беш минг етти юз эллик беш ) сўмлик шартнома тузилган бўлиб, унга кўра Тошкент –Самарқанд темир йўли йўналиши бўйича Янгийўл шаҳар ҳудуди бўйлаб ўтган қисми атрофини ободонлаштириш ва турар уй жойларни ташқи кўринишини тартибга келтириш ҳамда бошқа ишлари учун иш хаққи хизмати учун деб белгиланган.

Юқоридагиларга асосланиб, 2022 йил 18-октябр куни №2865100712-сон тўлов топшириқномаси билан, олдиндан 30% яъни 221 923 726 (икки юз йигирма бир миллион тўққиз юз йигирма уч минг етти юз йигирма олти) сўм маблағ ўтказилган. 2022 йил 8-ноябр кунги №2865100769- сонли тўлов топшириқномаси билан 65 % яъни 480 834 742 (тўрт юз саксон миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг етти юз қирқ икки ) сўм тўлов амалга оширилганлигини маълум қилади.

Шаҳар ободонлаштириш бўлими

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
Uyma-uy yurib, aholi murojaatlari hal qilinmoqda

Ob-havoning keskin pasayishi sababli Yangiyo‘l shahrida ham tabiiy gaz va elektr bilan bog‘liq muammolar yuzaga kelmoqda.

Bugun mahallalardagi hokim yordamchilari hamda Markaz rahbari bilan birgalikda "Nov" mahallasida bo‘lib, gaz va elektr kabi turli muammolarni ijobiy hal etish maqsadida aholi bilan uchrashib, xonadonlardagi isitish tizimini uyma-uy yurib, ko‘zdan kechirdi.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Ангрен кўмирининг сифатсизлиги оқибатида ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўпаяётганлиги айтилмоқда. Кўмир сифати нечоғлик назорат қилинади?

Ангрен кўмир конида ишлаб чиқарилиб, вагонга ортилган ҳар бир кўмирнинг сифати назорат қилинади. Бу ерда ҳам прокуратура органлари билан назорат тўлиқ йўлга қўйилган.
Аммо таъкидлаш жоизки, ис гази билан боғлиқ муаммолар кўмирнинг сифати ёки қайси конда ишлаб чиқарилганига боғлиқ эмас, балки печларнинг нотўғри эксплуатация қилиниши натижасида юзага келмоқда. Содда қилиб айтганда, хоҳ Ангрен кўмир бўлсин, хоҳ импорт қилинган кўмир — печ нотўғри ишлатилса ис гази пайдо бўлаверади.


https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Ўзбекистон ва чет эл компанияларини қайта кўриб чиқиб, улар қазиб олаётган газни ички бозорга йўналтириш имкони борми?


Бугунги кунда хорижий ёки қўшма компаниялар томонидан қазиб олинаётган газ — тўлиқ ички истеъмолга йўналтириляпти. Ушбу газни экспорт қилиш ёки ички бозорга йўналтириш хорижий ёки қўшма корхоналар томонидан эмас, балки «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан белгиланади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Ўзбекистон агарда хориждан табиий газ импортини йўлга қўйса, бу мамлакатимизда энергия соҳасидаги муаммоларни тўлиқ бартараф этадими?

Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.
Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин.


https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича давлат раҳбари хабардор қилинаяптими? Бу борада Президент қандай топшириқлар бермоқда?

Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президентимиз томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда.
Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган.

https://t.iss.one/AOKBToshvil