Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Yangiyõl_shahar

Fuqarolar qabuli: muammo va yechim


Bugun Yangiyo‘l shahar hokimligida hokim o‘rinbosarlari va mutasaddi korxona-tashkilot rahbarlari ishtirokida fuqarolar qabuli o‘tkazildi.

Qabul davomida fuqarolar tomonidan moddiy yordam, uy-joy olish uchun subsidiya olish, tibbiy xizmat, imtiyozli kredit olish kabi turli masalalarda murojaatlar yo‘llandi.

Har bir fuqaroning taklif va murojaatlari mutasaddilar tomonidan o‘rganildi. Barcha murojaatlarga qonun doirasida tushuntirishlar berildi.

Murojaatlarning ayrimlari joyida hal etilib, qolgan har bir murojaat yuzasidan tegishli tashkilot rahbarlariga masalalarning ijobiy yechimi bo‘yicha aniq ko‘rsatmalar berilib, ijrosi nazoratga olindi.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yangiyõl_shahar
#to‘garak

⚡️ Xalq ta’limi vazirining «Umumta’lim muassasalarida ma’naviy-ma’rifiy ishlarni va o‘quvchilarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish to‘g‘risida»gi buyrug‘iga asosan umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida madaniy-ma’rifiy yo‘nalishdagi tadbirlar hamda turli to‘garak, seksiya va klub faoliyatlari yo‘lga qo‘yilgan.

Ushbu videorolikda shahrimizdagi 2-umumiy o‘rta ta’lim maktabida olib borilayotgan to‘garaklardan namuna ko‘rishimiz mumkin. Maktabda o‘quvchilarning ta’lim olishiga qo‘shimcha sharoit yaratish, ularning darsdan bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida fan to‘garaklari, shuningdek 5 ta muhim tashabbus to‘garaklari ham to‘liq faoliyat ko‘rsatmoqda.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook
Yangiyo‘l shahridagi umumta’lim maktablar xodimlariga metodik yordam ko‘rsatilmoqda

👉 Respublika bolalar kutubxonasi mutaxassislarining Toshkent viloyati Yangiyo‘l shahridagi 10 dan ortiq umumta’lim maktablari faoliyati bilan tanishishi asnosida ta'lim muassasalaridagi mavjud kutubxonalar, ularning faoliyati, badiiy va darslik kitoblarining holati, o‘quvchilarning kutubxonaga jalb etilishi jarayonlari tahlil etildi.

📚Bunda maktab kutubxonalarida yaratilgan shart-sharoitlar, kitob fondi va kutubxonachilar duch kelayotgan muammolar o‘rganilib, kitob fondidan oqilona foydalanish, kitobxonlar sonini ko‘paytirish, ta’lim muassasasida kitobxonlik tadbirlarini tashkil etish va malakalari oshirish bo‘yicha maktablar kutubxonachilariga muhim tavsiyalar berildi.

© Respublika bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

Batafsil: 👉https://uzedu.uz/uz/news/793

Xalq ta’limi vazirligining rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари барча шифокор ва ҳамшираларни, фелдьшер ва санитарларни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.

“Хабарингиз бор, жорий йил март ойида сизлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, барча масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилган эдик.

Бугунги йиғилишимизни ана шу очиқ мулоқотнинг мантиқий давоми, десак, бу ҳам тўғри бўлади”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тиббиёт соҳасидаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидлади ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, жорий йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.

Ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди.

Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди (188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга).

Шунингдек, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилди.

Оилавий поликлиникаларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилди.

Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.

Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.

Умуман, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлиги қайд этилиб, оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.

“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.

Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.

Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган Президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.

Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳокимлар, соҳага масъуллар ва ихтисослашган марказлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Улар йил якунига қадар ва келгуси йил учун режаларини ҳам батафсил тушунтирди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қишлоқларимиз_тарихидан
#Янгийўл_шаҳри

ВАЗИРНИ УЛҒАЙТИРГАН ЭСКИ ҚОВУНЧИ ҚИШЛОҒИНИ БИЛАСИЗМИ?

❗️Тарихдан маълумки, эрамиздан аввалги биринчи асрлардан бошлаб бутун Шош водийси катта, қудратли Кушон давлати таркибига кирган. У Сирдарё қуйилишидан то Орол бўйигача чўзилган ҳудудни эгаллаган.

Ўша пайтлар бу давлат сарҳадларида ўтроқ-деҳқончилик маданияти жадал ривожланиб, қўшни кўчманчи қабилалар билан яқин алоқа бўлган. Ўша даврга тааллуқли ёдгорликлар “Қовунчи маданияти”, деб аталади.

❗️Мазкур маданият ўчоғи аслида вилоятимизда жойлашганидан хабардормисиз? Янгийўл шаҳридаги ҳозирги “Қовунчитепа” маҳалласида шу номдаги улкан тепалик мавжуд бўлиб, қадимий шаҳар Куркулдак ариғи бўйлаб чўзилган. 1934 йилда Г.В.Григорьев бошчилигидаги экспедиция томонидан тарихий ҳудуд майдони 25 гектар бўлгани, беш метр чуқурликкача маданий қатлам борлиги аниқланди. Манзилгоҳ негизида ғор уйлар бўлиб, олим В.Вяткиннинг таъкидлашича, топилган идиш синиқлари ва ҳайвон суяклари эрамиздан аввалги IV ва эрамизнинг VI-VII асрларига тааллуқлидир. "Қовунчи тепа” қишлоғи ўрнида 1934 йили Янгийўл шаҳри ташкил этилади.

Янгийўл шаҳридаги мазкур маҳаллада қадимдан новвойчилик, сомсапазлик, тўқувчилик, дурадгорлик, темирчилик ҳунарлари яхши ривожланган.

Давлат раҳбари Тошкент вилоятига қилган ташрифида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳри ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилган эди. Шунга кўра, вилоят ва шаҳар масъуллари ҳамкорлигида "Қовунчи тепа"ни "Туризм маҳалласи"га айлантиришга келишилди. Айни дамда ишлар қизғин.

🔰Ҳозирги Янгийўл шаҳри, аввалги Эски Қовунчи қишлоғидан кўплаб машҳур шахслар етишиб чиққан.  Собиқ Ташқи ишлар вазири, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, академик Алибек Рустамов, профессор Исмоил Саифназаров, профессор Баҳром Исмоилов, физика-математика фанлари доктори Тўлқин Қорабоев, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Очилхон Отахонов, халқаро гроссмейстер Владимир Еген, юридик фанлар номзоди Тохир Мирзаев, иқтидорли рассом ва ҳунарманд Нилуфар Ярматовалар шулар жумласидандир.

❗️Ҳудудда 1 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та автомактаб, Ёнғин хавфсизлиги маркази ва 10 та ишлаб чиқариш корхоналари бор.

“Қовунчи тепа” маҳалласидаги аҳолининг асосий даромади ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдандир.

❗️Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2758 нафар, 0-30-ёшлилар 1130 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 40.8 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Дилшода Маҳмудова
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуолим Тўрақулов
🔹Ёшлар етакчиси – Аббос Салимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Камола Жуманова

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi