Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.58K subscribers
33.2K photos
4.36K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

Тартибсиз ҳолатга келиб қолган ҳудуд ободонлаштирилмоқда

⚡️ Бугунги кунда Янгийўл шаҳрида шаҳар ҳокими бошчилигида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔖 Бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, шаҳар прокурори Э.Саноқулов, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов ва тегишли масъуллар билан биргаликда "Лаззат" маҳалласида бўлиб, мазкур маҳалла ҳудудига, болалар майдончаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот маскани қурилиши бўйича шаҳар ҳокими тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Ҳозирда ушбу жойда махсус техникалар ёрдамида ободонлаштириш ҳамда тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.

📍Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудуд аҳоли томонидан ҳар хил чиқиндилар ташланиши оқибатида тартибсиз ҳолатга келганлиги маълум бўлди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!!!
Шаҳримиз тоза-озода бўлишига барчамиз бирдек масъулмиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook
#Yangiyoʻl_shahar

Yangiyo‘l shahrida “Davlat tili haqida”gi Qonun ijrosi bo‘yicha o‘rganish ishlari davom etmoqda

🔖 Yangiyo‘l shahar “Davlat tili to‘g‘risida”gi Qonunni amalga oshirish va toponimik obektlarga nom berish shahar komissiyasi tomonidan shahar hududida o‘tkazilgan o‘rganish ishlari natijasida “Davlat tili haqida”gi Qonunining 10-moddasi, yangi tahrirdagi “Reklama to‘g‘risida”gi Qonunning 6-moddalari talablarining buzilish holatlari aniqlandi.

Aniqlangan kamchiliklar bo‘yicha tadbirkorlik subʼekti rahbarlariga og‘zaki va yozma ravishda ogohlantirish hamda “Davlat tili haqida”gi Qonun talablari tushuntirilib, qonun buzilish holatlarini to‘g‘rilash bo‘yicha tegishli ko‘rsatmalar berildi.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook
#Дайжест #Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлаганига бир муддат бўлди. Хўш, холислик ва шаффофлик асосида танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари бугун қандай фаолият юритмоқда? Дайжестимиз шу ҳақда.


🔘Бекобод тумани - "Қора қўйли" маҳалласида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар шароитини ўрганди. Мазкур маҳаллада яшовчи Ширин Султоновага субсидия асосида тикув машинаси берилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - "Нўғойқўрғон" маҳалласида ўтказилган хатлов жараёнида 70 нафар ишсиз фуқаро борлиги қайд қилинди. Улардан 55 нафари доимий ишга, 3 нафари мавсумий ҳақ тўланадиган, 1 нафари жамоат ишларига бириктирилди.

🔘Чирчиқ шаҳри - Энг фаол 7 нафар ҳоким ёрдамчилари ташаккурнома билан тақдирланди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани - "Мингчинор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Турдибековнинг тавсиясига кўра фуқаро Азамат Юлдашевга имтиёзли кредит ажратилиб, қуёнчилик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди.

🔘Пискент тумани - “Мингтепа” маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади. Ҳоким ёрдамчиси Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

🔘Чиноз тумани - Ҳоким ёрдамчилари амалга оширган ишлари ва режалари тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот берди.

🔘Оққўрғон тумани - "Қўрғонча соф асал" МЧЖ асаллари корхонаси билан ҳамкорликда “Қўрғонча” маҳалласидаги дафтарларда турувчи оила вакилларига асаларичилик бўйича кооперация ташкил этишига кўмаклашилди.

🔘Бекобод шаҳри - “Булоқ ариқ" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида ёшларга жами 290 млн сўмлик 13 та кредит, 15.4 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🔘Янгийўл шаҳри - "Олмос" маҳалласида 5 та юридик ва 24 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 80 та янги иш ўринлари яратилган.

🔘Қибрай тумани - Маҳаллалардаги 135 та хонадонга “Бир маҳалла - бир маҳсулот тамойили” асосида парранда етказиб берилди.

🔘Ангрен шаҳри - "Навбаҳор" МФЙ  "Аёллар дафтари"да турадиган фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

🔘Паркент тумани - 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги хонадонлар "хонадонбай" хатловдан ўтказилиб, иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди.

🔘Бўстонлиқ тумани - “Пском” маҳалласида  нон ишлаб чиқариш учун цех ташкил этилди.

🔘Олмалиқ шаҳри - Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан Сўфи Оллоёр МФЙда автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очилиб, 4 та иш ўрни яратилди.

🔘Янгийўл тумани - “Саховат” маҳалласида  истиқомат қилувчи фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди. Йил якунига қадар маҳаллада 20 та хонадонда иссиқхона қуриш режалаштирилган.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ишонч_телефони

Пенсия, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашда сизда муаммолар борми?

🏦Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "Ишонч телефонлари" фаолиятини йўлга қўйди.

☎️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси: 95-340-40-18, 95-340-40-17
☎️Ангрен шаҳри: 95-026-40-41
☎️Бекобод тумани: 70-935-11-30
☎️Бекобод шаҳри: 70-214-08-28
☎️Бўка тумани: 70-573-51-01
☎️Бўстонлиқ тумани: 70-742-10-77
☎️Зангиота тумани: 95-090-55-52
☎️Қибрай тумани: 70-956-23-34
☎️Қуйи Чирчиқ тумани: 70-567-30-09
☎️Нурафшон шаҳри: 70-762-59-97
☎️Оққўрғон тумани: 70-552-11-42
☎️Олмалиқ шаҳри: 70-614-33-65
☎️Оҳангарон тумани: 70-645-58-62
☎️Оҳангарон шаҳри: 70-645-20-19
☎️Паркент тумани: 70-722-11-40
☎️Пискент тумани: 70-545-23-81
☎️Тошкент тумани: 98-304-54-94
☎️Ўрта Чирчиқ тумани: 95-515-90-95
☎️Чиноз тумани: 70-593-17-43
☎️Чирчиқ шаҳри: 70-715-33-52
☎️Юқори Чирчиқ тумани: 70-983-31-71
☎️Янгийўл тумани: 70-601-14-09
☎️Янгийўл шаҳри: 70-602-10-18

Изоҳ: Ишонч телефонлари орқали ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 09:00 дан 18:00 га қадар аҳолининг мурожаатлари қабул қилинади.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкил этилмоқда


Ҳабарингиз бор, Янгийўл шаҳар "Янги фаровон" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, шаҳар прокурори Э.Саноқулов, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов билан биргаликда мазкур маҳаллада бўлиб, ҳуқуқ-тартибот маскани қурилиши билан танишди.

Ўрганиш давомида, шаҳар ҳокими қурувчи ва тегишли масъулларга амалга оширилаётган ишларни сифатли ҳамда ўз вақтида топширилиши бўйича аниқ кўрсатмалар бериб ўтди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar