#Янгийўл_шаҳар
#жараён
⚡️Ҳабарингиз бор, Янгийўл шаҳридан ўтган темир йўл бўйларини ободонлаштириш, тартибга солиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
✅ Бугун шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда "Нов" ва "Баҳор" маҳаллалари ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Янгийўл шахрида "BOLAJON SCHOOL" нодавлат мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Янгийўл шахрида "BOLAJON SCHOOL" нодавлат мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
Янгийўл 1 сентябрь 2022.pdf
2.4 MB
🗞 <<Янгийўл>>газетасининг навбатдаги сони босмадан чиқди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
🏢 Хабарингиз бор, бугунги кунда Янгийўл шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган 315 ўринли мактаб қурилмоқда.
⚡️ Бугун ушбу мактабга қабул қилинган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда мактабда иш бошлаш учун тестлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчилар билан учрашув ўтказилди.
🔖 Учрашувда иштирокчиларга, мактаб фойдаланишга топширилгунга қадар ўқиш жараёнлари қай тарзда бўлиши тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, ота-оналар мактаб тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
✅ Эслатиб ўтамиз, янги мактаб биноси фойдаланишга тўлиқ топширилгунга қадар таълим-тарбия жараёнлари шаҳар ХТБ тасарруфидаги 9-умумтаълим мактабида олиб борилади.

#Yangiyol_shahar
#Yoshlar_ishlari_agenetligi
📚 "Jadidlar" kitoblar to'plami Yangiyo'l shahar bo'ylab ham tarqatilmoqda.
⚡️ Ichki ishlar bo'limi kutubxonasi va Yangiyo'l shahrimizdagi eng nufuzli 10-umumta'lim maktabiga yoshlar ishlari agentligi hodimlari hamda yoshlar yetakchilari tamonidan topshirildi.

Forwarded from AZAMAT KAMOLOV
#ЭЪЛОН
#МУРОЖААТ
#БИРИНЧИ_ҚЎНҒИРОҚ
Вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари диққатига.
Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан таълимга, хусусан, мактаб таълимини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада йил бошидан буён қабул қилинган Фармон ва қарорлар билан соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Миллий дастур қабул қилинди.
Давлатимиз Раҳбари Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш йўлидаги стратегик мақсадларимизга эришиш ҳам айнан таълимга эътибор, таълимни ривожлантириш ва ўқувчи ёшларга замонавий шароитларни яратиш ва сифатли таълим бериш орқали бўлишини куни кеча ўтказилган энг улуғ, энг азиз байрам тадбиридаги халқимизга йўллаган табригида ҳам алоҳида таъкидлаб, келгуси тараққиёт босқичимиз учун белгиланган 5 та устувор йўналишнинг энг биринчиси ҳам айнан таълим соҳаси этиб белгиланди.
Барчангизга маълум, эртага бутун мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари” билан янги ўқув йилини бошлаймиз.
Мазкур тадбирларда турли даражадаги раҳбарлар, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликнинг фаол вакиллари, собиқ битирувчиларимизнинг иштирок этишлари юртимизда яхши анъанага айланган. Вилоят ҳокимининг топшириқларига мувофиқ бу йилги тадбирларга ҳам вилоятнинг энг чекка ҳудудларидаги мактабларга вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари бириктирилиб, улар иштирокида тадбирларни юқори савияда ўтказиш режалаштирилган.
Янги ўқув йилида вилоятимизда 885 та умумтаълим мактабларига 503 617 нафар, шундан, биринчи синфларга 55 928 нафар юртимизнинг бахтиёр ўқувчи-ёшлари таълим олиш учун келишади. Биринчи синф ўқувчиларининг барчаларига Президент совғалари тўлиқ жойларга етказилди.
Жорий йилда вилоятда барча дастурлар ҳисобидан жами 91 та мактабда қурилиш-реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шундан, Инвестиция дастури асосида 36 та мактаб ва 17 та филиаллар, “Обод қишлоқ ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 17 та мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Шу жумладан, 5 та янги мактаб, 22 та янги спорт заллари қуриб, фойдаланишга топширилди.
Аҳамиятлиси, жорий йилда илк бор юқоридаги дастурларга қўшимча равишда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан энг таъмирталаб, хом ғиштдан қурилган ва икки коэффициентдан ортиқ ҳолда фаолият олиб бораётган 21 та мактаблар танлаб олиниб, уларни таъмирлаш, янги ўқув биноларини қуриш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 70 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ҳурматли раҳбарлар, вилоятимиз фаоллари!!!
Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бугун жамиятимизда мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ иши, умуммиллий мақсадга айланиб улгурди.
Ҳар биримиз бир вақтлар катта – катта орзу мақсадлар ва қалблардаги лиммо-лим орзулар билан мактаб остонасига қадам қўйганмиз. Мактаб, ўқувчилик даври билан боғлиқ жуда кўп тотли хотиралар, кечинмаларимиз мавжуд. Бугун мактабларга қадам босаётган ўқувчи – ёшлар, фарзандларингиз, ука ва сингилларимиз ҳам ана шундай фарахбахш туйғулар билан янги ўқув йилини бошлаш арафасида. Сизларнинг уларга билдирадиган эзгу тилакларингиз, ўз ҳаётий тажрибангиз билан ўртоқлашиб, уларга берадиган мотивациянгиз, шубҳасиз ёшларга жуда катта куч, илҳом, шижоат ва юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуларини тарбиялайди.
Шундан экан, биз халқ таълими соҳаси вакиллари, сиз азиз мактабимиз битирувчиларидан ўзларингиз таҳсил олган, бугунги ютуқ ва муваффақиятларингизга эришишда озми-кўп ҳисса қўшган қадрдон мактабларингизга ташриф буюриб, биринчи қўнғироқ тадбирларида иштирок этишга, устозлар ва ўқувчиларга янада кўпроқ куч, янги руҳ ва юқори кайфият улашиб, жонажон ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун фидойи бўлган, билимли, ватанпарвар ва юртга садоқатли ёшларни, эртанги кун эгаларини тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшишга чақирамиз. Зеро, таълим бу барчамизнинг шарафли вазифамиздир!
Азамат Камолов
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
👉@azamatkamal81👈