Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.73K subscribers
35.8K photos
4.76K videos
170 files
13K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

Темир йўл бўйларида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари шаҳар ҳокими назоратида

📌 Хабарингиз бор, бугунги кунда Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида шаҳар ҳокими бошчилигида кенг кўламли ободонлаштириш, бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

⚡️ Бугун шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев "Нов" ва "Янги фаровон" маҳаллаларида бўлиб, темир йўл бўйларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими тегишли масъулларга олиб борилаётган ишларни сифатли ва ўз вақтида топширилиши бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
Таълим платформасида мактаб дарсликларидаги медиа саводхонлик мавзулари билан танишиш мумкин

🌐 Kitob.uz веб-ресурсида айни пайтда 2657 та электрон адабиёт, 973 та аудиокитоб мавжуд бўлиб, уларни ўқиш ва тинглаш бепул.

Хусусан, ушбу ресурсда «Дарсликлар», «Энциклопедия», «Талабалар учун қўлланмалар», «Хорижий тиллар», «Ота-оналар учун тавсиялар», «Психология», «Ўқитувчилар учун мавзу ва режалар», бадиий асарлар мажмуалари ҳамда яна кўплаб қизиқарли маълумотлар алоҳида бўлимлар сифатида таснифланган.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарбия» фанлари таркибига киритилган медиа саводхонлик бўйича мавзулар билан танишиши мумкин.

〰️〰️〰️
Хусусан:

📖 «Тарбия» фани 10 синф дарслиги: «Ижтимоий тармоқ: имкониятлар ва таҳдидлар» деб номланган 3-боби «Бузғунчи ғоялар», «Жаҳолатга қарши маърифат», «Хавфсиз медиа уммони», «Сохта хабарлар ортида нима бор» каби мавазулардан ташкил топган.

📖 «Тарбия» фани 11 синф дарслиги: «Инсон маънавияти» деб номланган 2-бобида «Кибермаконда ахборот истеъмоли маданияти» сарлавҳали алоҳида бўлим келтирилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 6 синф дарслиги: «Ахборот билан ишлаш маданияти ва муаллифлик ҳуқуқи», «Интернет хавф-хатарлари ва улардан сақланиш» каби сабоқлар ўқувчиларнинг соҳага оид билим-кўникмаларини оширишга қаратилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 11 синф дарслиги: «Ахборот хафсизлиги ва уни таъминлаш», «Интернет ва рақамли дунё», «Компьютер жиноятлари ва киберхавфсизлик», «Электрон ҳукумат ва миллий ахборот ресурслари» сингари ўнга яқин мавзулар бўйича фойдали маълумотлар жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент вилояти музейлари ҳақида нималарни биласиз?

🕌Тошкент вилоятида 5 та музей мавжуд бўлиб, ҳар бирининг ўзига хос экспонат фонди бор
.

1️⃣Чирчиқ шаҳар тарихи музейи 34 873 та экспонат
📍Локация

2️⃣Ангрен шаҳар тарихи музейи 32 000 дан ортиқ экспонат
📍Локация

3️⃣Янгийўл шаҳри Усмон Юсупов мемориал уй-музейи — 4570 та экспонат
📍Локация

4️⃣Олмалиқ шаҳар “Ўлкашунослик” музейи 13 700 та экспонат
📍Локация

5️⃣Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей мемориали4018 та экспонат
📍Локация

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
«Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори эълон қилинган эди.

〰️〰️〰️
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2022/2023 ўқув йили қабули бўйича ва таълим муассасидаги янгиликлар ҳақида қуйида келтирилган расмий манбалар орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

🌐 Веб-сайт

🎓 Институт телеграм канали

📲 Ректор саҳифаси

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#ЭЪЛОН!

Янгийўл шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази "Касб-хунар академияси" касб-ҳунарга ўқитиш марказига қуйидаги йўналиш бўйича ишсиз, касб эгаллаш истаги бўлган фуқароларни таклиф қилади.

Компютер IT web сайт - 3 ой;
Ўқиш давомида сиз қуйидагиларга эга бўласиз:
1) Ташриф буюрувчилар учун жозибали, тушунарли ва фойдаланишга қулай тузилмага эга веб сахифа макетларини нолдан яратиш;
2) HTML/CSS дан фойдаланиб сайтни жойлаштириш, сайтга ҳаволалар, жадваллар, шакллар, графиклар элементлар, флеш элементларни жойлаштириш;
3) HTML/CSS3 ва JavaSript имкониятларини кўриб чиқиш;
4) DIV тартиби, бириктирилган/ резина сахифаси, браузерлараро мувофиқлик, коднинг амал қилиш муддати қандай эканлигини билиб оласиз;
5) Веб-сайтни интернетда рўйхатдан ўтказиш ва тарғиб қилишни ўрганасиз.

Касб ўрганиш мутлақо бепул.
Ўқувчилар стипендия билан таъминланади.

Янгийўл шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит IT-академию "Astrum" в Юкоричирчикском районе и встретится со специалистами информационных технологий, молодыми программистами, руководителями и работниками компаний в области IT и коммуникаций. Состоится обмен мнениями о текущем положении дел в отечественном IT-секторе и приоритетным задачам дальнейшего развития отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
#Янгийўл_шаҳар

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгармоқда

🛤 Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида кенг кўламли ободонлаштириш, бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев тегишли масъуллар билан биргаликда "Файзли", "Туркистон", "Мустақиллик" маҳаллалари ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида амалга оширилаётган ишларни бирма-бир кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга аниқ кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, мазкур маҳалласи аҳолиси билан ҳам учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, темир йўл бўйларида ободонлаштириш, бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфаси янгиланаётганидан аҳоли ҳурсандлигини ҳамда ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |