Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.8K photos
4.45K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

Ҳунарманд аёллар фаолияти

⚡️ Жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева Янгийўл шаҳрида бўлиб, "Лаззат" ва "Файзли" маҳаллаларида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиб, аёлларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.

📍Шуни таъкидлаш жоизки, "Лаззат" маҳалласида истиқомат қилувчи ҳунарманд Саодат Азизова икки йилдан буён турли иплардан қўғирчоқлар тўқиш билан шуғулланиб, одамларга танилди, мижозлари кўпайди. Ҳунарманд аёлнинг ишлари ҳатто Словакия давлати, Қозоғистоннинг Астана ва Чимкент шаҳарларига ҳам етиб борди. У ерларда ҳам мижозлари ортиб бормоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#тарқатинг

🔘Ҳукуматнинг шу йил 19 майдаги 271-сонли қарори билан умумтаълим мактабларида ягона мактаб формасига ўтиш 2022/23 ўқув йилидан мажбурий қилинди.

Хўш, вилоят аҳолисининг янги ўқув йилига тайёргарлиги қандай?
Мактаб формалари сифати ва нархи ота-оналарни қониқтиряптими?
Ишлаб чиқарувчи корхона форма нархини истаганча кўтаришга ҳақлими?

Жараёнга ким масъул: ҳокимликми ё ХТБ?

Бугун соат 16:00 да Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳамда вилоят ҳокимлиги масъули Муҳаммадхўжа Саидхўжаев иштирокида бўлиб ўтадиган суҳбат ана шу саволларга чек қўяди.

👉СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИГАН МАНЗИЛ👈

☝️Сиз ҳам мулоқотда қатнашинг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат!

📍Жорий йилнинг 21 июль куни соат 00:00 дан 31 июль соат 00:00 га қадар Янгийул шаҳар Ш.Рашидов ва Самарқанд кўчалари кесишмасидан Самарқанд кўчасининг А.Шерматов (янги осма кўприк) ва Ватанобод кўчалари билан кесишган чорраха оралиғи А.Шерматов кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автотранспорт воситалари қатнови учун ёпилади.

(ЯНГИ куприк тушган томонидан Куркулдак куприк олдигача )

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар

📌 Хабарингиз бор, Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев бошчилигида кенг кўламли ободонлаштириш, бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов ва тегишли масъуллар билан биргаликда "Янги фаровон" маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл бўйларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔖 Ўрганиш давомида "Янги фаровон" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ўрнатилиши бўйича муҳокама қилинди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими тегишли масъуллар билан биргаликда А. Шерматов кўчасида бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши олдидан ҳудудни кўздан кечирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Чолпон-Ату Кыргызстана.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_шаҳар

Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда

⚡️ Янгийўл шаҳар 2-сектор биносида "Муаммоли тадбиркорлар" муаммоларини ечиш ва таклифлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

🔖 Унда Янгийўл шаҳрига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти Ҳудудий бошқарма бошлиғи Акром Рахмонқулов, Янгийўл шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Исанбаев, шаҳар прокурор ўринбосари У.Самиджанов, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Ушбу учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари бирма- бир эшитилиб, жами тушган 26 та мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. қолганлари эса ижобий ечим топиш юзасидан назоратга олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |