Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.6K photos
4.43K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Yangiyõl_shahar
#Kikboksing
#Sport

🥊 Joriy yilning 16-17-18 iyun kunlari Yangiyo‘l shahar bolalar va o‘smirlar sport maktabida 7 yoshdan 9 yoshgacha bo‘lgan o‘g‘il bolalar o‘rtasida sportning "Kikboksing" turidan Yangiyo‘l shahar Davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i kubogi uchun musobaqa bo‘lib o‘tdi.

⚡️ Ushbu sport musobaqasiga 200 nafar yoshlar ishtirok etib, musobaqa yakunida g‘olib bo‘lgan sportchi yoshlarga diplom va estalik sovg‘alari topshirildi.

Telegram | Youtube | Facebook |
#Билдириш

Янгийўл шаҳар "Наврўз", "Мустақиллик" МФЙ ҳудудларини электр таъминоти биланp таъминловчи Марказ электр тармоғи ва Гидролиз нимстанциясида таъмирлаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан юқорида кўрсатилган ҳудудларда 20.06.2022 йил куни соат 05:00 дан 09:00 га қадар электр таъминотида узилишлар юзага келади.

Янгийўл ШЭТК

https://t.iss.one/yangiyulshahar
20 июн куни Тошкент шаҳри ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/31905446

Kun.uz расмий канали
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".
Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".
#Янгийўл_шаҳар
#Билдириш

Навбатдаги сессия


Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 10:00 да шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгаши котибияти

Telegram | Youtube | Facebook |