Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
33.5K photos
4.41K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
#Тиббиёт

Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Р. Самандаров аҳоли олдида ҳисобот берди.

🎥 Батафсил "Нурафшон ТВ" телеканали лавҳасида

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
Муносабат

Янгийўл шаҳар "Рамадон" МФЙ Самарқанд кўчасида йўлнинг қатнов қисмида асфалтда чўкиш юзага келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган эди.

Ушбу мурожаат Янгийўл шаҳар сув таъминоти бўлими масъул ҳодимлар томонидан кўздан кечирилганда Д-200ммли ичимлик сув қувурида носозлик юзага келганлиги боис чўкиш юзага келганлиги аниқланди. Юзага келган носозликлар керакли эҳтиёт қисмлар қўйилган холда таъмирланди ва шағал тўкилиб йўл теккисланди.

Янгийўл ТЙФУК бўлими билан шартнома тузилди.Тез кунларда йўлни асфальтлаш ишлари амалга оширилади.

☎️ Мурожаат учун

+998706060214(диспетчер
+998978715313 (телеграмм)

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЬМИНОТИ" МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими ижро назорати бўлими

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳри давлат хизматлари марказининг орқа томони чиқиндихонага айланиб қолган" деб йўлланган мурожаатга муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган жойга борилиб, вазият ўрганилди ҳамда тўпланиб қолган чиқиндилар Янгийўл шаҳар "Тоза худуд" ДУК ходимлари томонидан олиб кетилиб, мазкур камчилик бартараф этилганини маълум қиламиз.

Telegram | Youtube | Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
#БЎСМ

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан

🎞 Батафсил "Нурафшон ТВ" телеканали лавҳасида


Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
#Янгийўл_шаҳар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси


🔹 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Ш.Шомирзаев ҳамда шаҳар ИИБ ХПБ инспектор-психологлари томонидан умумтаълим мактабларда “Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан давомат тадбирлари ташкиллаштирилди.

⚡️ Тадбир давомида мактабнинг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчиларига мактабнинг ички тартиб қоидалари тушунтирилиб, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларни таълимга қайтариш чоралари кўрилди.

Шунингдек, профилактик ҳисобда ва мактаб ички назоратида турувчи ўқувчилар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам соҳасидаги ислоҳотлар эълон қилинди

Анонсированы реформы в сфере скорой медицинской помощи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter