Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.4K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

📌 Бугун Янгийўл шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев бошчилигида тегишли масъуллар билан биргаликда фуқаролар қабули ўтказилди.

⚡️ Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг сув, электр таъминоти, тиббий хизмат, моддий ёрдам кўрсатиш каби турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, қолганларининг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эски намунадаги гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

- 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 дееабргача

https://t.iss.one/yangiyulshahar
1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилади.
#қабул_вақти

📌Тошкент вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Шарипов Нажмиддинходжа Шухратовичнинг 2022 йил 18 феврал соат 12:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

🔎Бунда фуқаролар вилоятда инвестициялар ва ташқи савдо билан боғлиқ масалалар ва ушбу соҳаларда юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/74055431287?pwd=0BM0giv5ZK3Vj4Ei7tgWSSMfb8VZuC.1

Идентификатор конференции: 740 5543 1287

Кириш коди: 2222

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

Янгийўл шаҳар "Қовунчи тепа" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ижарага ер олиш тартибларини аҳолига тушинтириш ишларини олиб бормоқда.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:↙️
Telegram | Youtube | Facebook |
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро начнется совещание при Президенте Шавкате Мирзиёеве по вопросам дальнейшего совершенствования таможенного администрирования в 2022 году и приоритетным задачам преобразования сферы в систему, свободную от коррупции.
#Янгийўл_шаҳар

🛣 Янгийўл шаҳар "Туркистон" маҳалласининг Бирдамлик кўчасига шағал тўкилиб, махсус техника воситалари ёрдамида текислаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш:↙️
Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар
#профилактика_куни

⚡️Бугун, 17 февраль куни Янгийўл шаҳар Болаларни ҳимоя қилиш шўьба мудири Ш.Шомирзаев, шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕМБ инспектор психологи К.Холматов, шаҳар ХТБ мудири ўринбосари М.Йўлдашевалар билан шаҳар 12 ва 4 умумтаълим муассасаларида "давомат" тадбири ўтказилиб, мунтазам дарс қолдирувчи ва ички рўйхатда турувчи ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ташкил этилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Комиссия_йиғилиши

⚡️Болалар масалалари бўйича Янгийўл шаҳар Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши, шаҳар "Сабо" МФЙ биносида, сайёр тарзда ўтказилди.

🗂Унда вояга етмаганларни ҳуқуқ ва манфаатлари масаласи кун тартибида белгиланди. Мунтазам дарс машғулотларига қатнашмаётган вояга етмаганларни таълимга жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъмилаш чоралари кўрилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Yangiyoʻl_shahar

Shahar Axborot kutubxona markazida 2022-yil 17-fevral kuni kutubxonachilarning tajriba almashinuv seminari bo'lib o'tdi.

📌 Seminarda Chinoz AKM, Parkent AKM va Yangiyo'l tuman AKM mutaxassislari qatnashdilar. Seminarga Yangiyo'l shahar Ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasi rahbari M.G'ulomova, yozuvchi va pedagog Ulug'bek Mustafoqul hamda ma'rifat targ'ibotchisi va ijodkor Erkin Akromlar mehmon sifatida tashrif buyurishdi. Seminar qatnashchilariga Yangiyo'l shahar AKM rahbari va barcha xizmat rahbarlari ish faoliyatlari haqida axborot berdilar va slayd orqali namoyish etdilar.

⚡️ Kutubxonachilar, barcha bo'limlar ish faoliyati bilan tanishib, o'zlarini qiziqtirgan savollarini berdilar va to'laqonli javob oldilar. Seminar mexmonlari so'zga chiqishib kutubxona va kitobning shu bilan birga kutubxonachilarning jamiyatdagi o'rni xaqida fikr bildirdilar. Tadbir nihoyasida kutubxonachilar Yangiyo'l shahar Axborot kutubxona markazining barcha bo‘limlarini aylanib bevosita yaqindan tanishdilar.
#Янгийўл_шаҳар
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳарда қурилиш билан боғлиқ муаммолар қалқиб чиқмоқда..." деб йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига 5,10 январь кунлари ташрифи давомида Ҳалқ депутатлари Кенгашининг 2018 йил 5 январдаги навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастури (13.01.2018 йил №662-хх-сонли баёни)нинг 11-бандига асосан, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси жойлашган ҳудудни оптималлаштириш, бўш ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида, бўш ер майдонларини хусусий секторларга замонавий, жахон стандартларига жавоб берадиган тиббиёт муассасалари барпо этиш учун ажратиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабр кунидаги “2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4936-сон қарорининг 7-илова 83-банди ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган, кир ювиш, патологик анотомия бўлими ҳамда бошқаларни реконструкция қилиш белгиланган. Бугунги кунда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳар қурилиш бўлими