Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.73K subscribers
35.8K photos
4.77K videos
170 files
13K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Янгийўл шаҳридаги "Боғбон" маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини ҳамда шаҳримиздаги 5-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, керакли кўрсатмалар ва топшириқлар бериб ўтган эди.

Берилган топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Хасанов, Янгийўл шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи М. Алимова ҳамда шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби директори Э. Османовалар айни дамда Қашқадарё вилояти ёшлар марказида ёшларга қаратилган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар билан танишди.

Шундан сўнг Қарши шаҳридаги 17-сонли имконияти чекланган болалар махсус мактаби, Қарши шаҳридаги 18-сонли кўришда муаммоси бор ўқувчиларга ихтисослашган махсус мактаб ва Қарши шаҳрида жойлашган С. Насафий номидаги ахборот кутубхона марказларида ёшларга яратилган кенг имкониятлар билан танишди.
#Янгийўл_шаҳар

📌 Янгийўл шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Сайидов бошчилигида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси билан биргаликда "Бахт" маҳалласининг Самарқанд кўчасида бўлиб, уйма - уй юриб, аҳолини мурожаат ва таклифларини ўрганишди.

⚡️ Ўрганиш давомида аҳоли томонидан кредит олиш, ишга жойлашиш каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари эса ижобий ечим топиш юзасидан назоратга олинди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Жараён 📸

Бугун Янгийўл шаҳар "Файзобод"
маҳалласининг ички йўлларига тош-шағал тўкилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

@yangiyulshahar