Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#таҳлил

БИР КУНЛИК ТЎЙ - БИР УМРЛИК ЎЙ БЎЛМАСИН!

Тўйлар ҳақида сўз очилса, беихтиёр бир савол одамни қийнайверади: бир кунлик тўйга кетадиган сарф-харажатлар, ортиқча ҳашамат ва дабдабалар тўй ўтгач аслида биз излаган ва хоҳлаган бахтни бера оладими? Оддий савол кўринса-да, «ҳа» деб жавоб бериш қийин. Шу сабабдан бугун «Ёшлар кундалиги» жамоаси сизга «Ўзбекистон ва жаҳон тўйлари: қаерда қанчага тушади?» мавзусида баъзи мулоҳазаларни тақдим этишга бел боғлади.

Қаерда? Қандай? Қанча?

Биз доим Оврўпага, Амриқога ҳавас қилиб, уларнинг хилма-хил маданиятига тақлид қиламиз. Шуни унутмангки, европаликларнинг ҳурматга лойиқ жиҳати – ҳам пул, ҳам ақл топганликларида. Тўй-маросимларни ўтказишга келганда ҳам энг ажабланарли жиҳати, уларда ҳашаматдан кўра маросимнинг мазмунга бой ўтиши муҳим ҳисобланаркан. Яъни биргина тўй учун кўп пул сарфлаш сен истаган бахтни, завқни бера олмаслигини европаликлар жуда яхши билишса керакда.

Масалан, 2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда тўй маросими учун ўртача сарф-харажат $29 200 ни ташкил этса (ўртача даромад 67 521 АҚШ доллари), Испанияда $23 400 (ўртача даромад 23 999 АҚШ доллари), Италияда $22 500 (ўртача даромад 31 минг евродан ошиқ), Буюк Британияда $19 200 (ўртача даромад 29 900 еврони ташкил этади; бошқа давлатлар билан солиштирганда ўртача Буюк Британия тўйларида104 та меҳмон таклиф қилинар экан), Францияда $17 600 (ўртача даромад 25 167 АҚШ доллари) ни ташкил қилади.

Шошманг, шошманг! Дарров хулоса қилманг! Бу қийматлар давлатларнинг ўртача топадиган даромадидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳисобли дўст айрилмас

Европа давлатлари одатда, тўй-маросимларни камтарона ўтказиш тарафдори бўлиб келган. Табиат қўйнида, дўстлар даврасида, яқинлар қуршовида ўтказилган тўйлар улар учун дабдаба ва ҳашаматга тўла тўйларга қараганда илиқроқ ва мазмунлироқ кайфият бахш этади. Голландияда жойлашган кўпмиллатли ва молиявий хизматлар фирмаси ING томонидан 12,700 дан ортиқ одам ўртасида ўтказилган умумевропа сўровига кўра, Европадаги 60% одамлар пулларини тўйдан кўра уйга сарфлашни афзал кўришади.

Кўрпага қараб оёқ узатиш лозим…

Ўзбекистонда-чи?
2018 йил март ойида тадқиқот олиб борган экспертлар Ўзбекистонда тўй маросимларига ўртача ҳисоблаганда 3 млрд. доллар пул сарфланишини айтган (тўй бошланишидан тортиб тугагунгача: келин харажатлари, мебель, сеп-сарпо, ош, парда, фотиҳага сарфланадиган пуллар, куёв томон харажатлари, кортеж пули). Хусусан, катта ресторанда ўтадиган бир кунлик никоҳ тўйи ўртача 10 минг АҚШ долларига тенглиги кўрсатилган (Тошкент шаҳри мисолида). Энди ўйлаб кўринг, биргина ресторан харажати 10 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, айтишганларича бор эканда…«Шунча "бой" инсонлари бор "бой" давлат эканмиз-а...»😊

Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2021 йил 31 март ҳолатига Марказий банкнинг жорий курси бўйича 267,3 АҚШ доллари (2 млн. 800 минг сўм) ни ташкил этган.

Халқаро Пресс клуб модератори, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича: «Бизда тўй маросимларига ўртача 160 млн. сўм пул кетади, деб ҳисобладик. Бугунги кунда бу пулга Тошкент шаҳри атрофидаги 3 та тумандан бирида 13 сотих ерга иссиқхона қуриб, 2700 та парранда боқиб, кунига 2500 та тухум сотса бўлади. Маҳаллий университетларда 17 талабанинг бир марталик шартнома пулини тўлаш мумкин. Болалар ўйнайдиган майдонча ёки футбол майдончасини қуриш учун 18 млн. дан 30 млн. сўмгача маблағ сарфланади».

Шундай экан...

Никоҳ тўйларига назар ташлаётганда, етти ўлчаб бир кесганга нима етсин. Ҳар ҳолда орзиқиб кутаётган тўйларингиз сизни давомли ўйларга бошламасин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Дайжест

❗️25 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани. Ёшлар дафтари: имконият, интилиш, истиқбол

*Юқори Чирчиқ тумани. Аҳоли муаммолари билан ишлаш — давлат идораларининг бирламчи вазифаси

*Зангиота тумани. "Обод" маҳалласида яшил ҳудудлар кенгаймоқда

*Чиноз тумани. Нуронийлар шижоати ҳар жабҳада ибрат

*Олмалиқ шаҳри. Болалар майдончалари — маҳалланинг муҳим эҳтиёжи

*Чирчиқ шаҳри. «Прокурор кубоги» учун шиддатли мусобақалар

*Янгийўл шаҳри. Депутат назорати — халқ назорати демак

*Бекобод тумани. Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада...

*Бўстонлиқ тумани. Қанот ёзаётган эзгу ташаббус

*Пискент тумани. “Яшил макон” акциясига молиячилар ҳам ҳисса қўшишди

*Нурафшон шаҳри. Мактабда ҳоким ва ёшларнинг очиқ мулоқоти

*Ангрен шаҳри. Шаҳар вакиллари пешқадамлар сафида

*Оҳангарон тумани. Вилоят Халқ таълим бошқармаси бошлиғи Оҳангаронга нега келди?

*Тошкент тумани. Иш жойидан барака топаётган аёл

*Оққўрғон тумани. Умуммиллий лойиҳанинг умуминсоний ҳосиятлари

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Yangiyoʻl_shahar

197 nafar xotin-qizga 3 mlrd. so‘mdan ziyod imtiyozli kreditlar ajratildi

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki hamda aksiyadorlik tijorat Xalq banki hamkorligida Toshkent viloyatining Yangiyo‘l tumaniga press-tur tashkil etildi.

Press-tur doirasida OAV vakillari, jurnalist va blogerlar Xalq bankidan kredit olib, tadbirkorlik qilayotgan, oilasiga daromad keltirib, farovonligini ta’minlayotgan ayollar faoliyati bilan tanishdi.

Bugungi kunga qadar xotin-qizlarni moliyaviy qo‘llab-quvvatlash orqali tadbirkorlikka jalb qilish maqsadida Xalq bankining Yangiyo‘l filiali tomonidan “Ayollar daftari”ga kiritilgan va tadbirkorlik qilish istagini bildirgan 197 nafar xotin-qizlarga 3 mlrd. 708 mln. so‘m so‘mlik imtiyozli kreditlar ajratildi.

Batafsil: 👉 https://xb.uz/physical/more/view?id=943

Kanalga ulanish:↙️
@yangiyulshahar
Янгийўл 26 ноябрь.pdf
2.3 MB
#янги_сон

🗞 «Янгийўл» газетасининг навбатдаги 46-47 (9106-9107)- сонлари босмадан чиқди.

📃 "Янгийўл" газетасига обуна давом этмоқда;

☝️Шунингдек, Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳри ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид бошқа хабар ва лавҳаларни ўқишингиз мумкин.

📰 Газета ҳамроҳингиз бўлсин!

@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» бўлиб ўтмоқда

📹 Батафсил👆

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#эзгулик

📌Кўчат экиб, боғ барпо этайлик!

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

💵Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс Тошкент вилоятида ишловчи танишлари орқали Зангиотадан 12 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб 1 миллион 500 минг АҚШ доллари талаб қилади.

⚠️Воқеа яқин орада содир бўлган. Қарангки, пойтахтлик баъзи амалдорлар Тошкент вилояти ерларини сотишни бошлаворишган экан. Яхшиямки уларни ДХХ, прокуратура органлари вақтида тўхтатибди, акс ҳолда шу билан нафси тўймасди. Қилмиш давом этар эди...

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Live stream scheduled for
#Янгийўл_шаҳар
#Онлайн_мулоқот
#Диққат

📌 Янгийўл шаҳримиз аҳолиси!

🕰 2021 йил 26 ноябрь соат 18:00 да шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Хасанов бошчилигида аудиочат ўтказалиши режалаштирилган.

Ушбу аудиочатда ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Амреева ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишади.

Сизларда қандай муаммо бор, марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва муаммоларингизга ечим топинг.

🗣 Аудио суҳбат манзили: 👉 https://t.iss.one/yangiyulshahar?livestream

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

🔖 Оилавий тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда


📹 Батафсил видеолавҳада танишингиз мумкин

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar

Youtube
https://www.youtube.com/channel/UCVQ24z5f-qlTe90zkZiI5Wg

Fecebook
https://www.facebook.com/yangiyulshahar
#Диққат

📌 Айрим бир сабабларга кўра бугун
соат 18:00 да шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Хасанов бошчилигида ўтказилиши режалаштирилган аудиочат 27 ноябрга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Кун_фотоси
⚡️
Уч вилоят ҳокимлари Ғофуржон ва Зоиржон Мирзаев ҳамда Нормат Турсуновлар бир суратда!

🔎Айни дамда, Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Мирзаев Зойир Тоирович ва Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Турсунов Нормат Тулкуновичлар — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятида ўтказилаётган "Ўзбекистон – Қозоғистон III минтақалараро форуми"да иштирок этишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Янгийўл_шаҳар
#саҳоват

Янгийўл шаҳар "Лаззат" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлар томонидан 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

🤲 Фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдириб, дуога қўл очишди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Yangiyoʻl_shahar
Sportning qo‘l jangi bo‘yicha


📸 Suratda Yangiyo‘l shahar BO‘SM ning qizlari hamda Shermatov Abdufattox Abdumannopovich.

🤼‍♀ Bugungi kunda sportchi xotin-qizlarimizning jamiyat hayotida tutgan o’rni beqiyos. Jahon arenalarida yurtimiz bayrog’ini baland ko’tarilishida, davlatimiz madhiyasi baralla yangrashida ularning ham munosib hissasi bor.

Kanalga ulanish:↙️
@yangiyulshahar
#Дайжест

❗️26 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани. Зукко ёшлар форумининг таассуротлари ҳам завқли

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Маърифий билимлар барчага бирдек зарур

*Чиноз тумани.
“Яшил макон” акцияси: бардавом қадриятлар кўзгуси

*Олмалиқ шаҳри
. Беш ташаббус иқтидорли ёшларга қанот бўлмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Ҳаётий лойиҳаларнинг ҳаётбахш самаралари

*Янгийўл шаҳри.
Оилавий тадбиркорлик: интилиш, имконият, истиқбол

*Бекобод тумани.
"Профилактика карвони"нинг манзили аниқ

*Қибрай тумани.
"Яшил макон" ташаббускорларининг сафи кенгаймоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ислоҳотлар натижаси

*Янгийўл тумани.
Совриндор спортчиларга туман ҳокимидан рағбат

*Пискент тумани
. Маҳаллалар бўйлаб қанот ёзаётган ташаббус

*Нурафшон шаҳри.
Келажак ҳақида умидбахш суҳбатлар

*Ангрен шаҳри. Халқ қабулхонасининг эшиги ҳамиша очиқ...ми?

*Тошкент тумани.
"Кўксарой" ёшларининг оппоқ орзулари

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ёшларни спортга жалб этиш — соғлом келажак гарови

*Паркент тумани. Аҳоли муаммолари доимий эътиборда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yangiyoʻl_shahar

IS GAZIDAN EHTIYOT BO’LING‼️


Yangiliklardan yaqinlarni ham xabardor qilib qoʻying.

Aʼzo boʻlish uchun👇
@yangiyulshahar