Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.71K subscribers
36K photos
4.79K videos
171 files
13.1K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#онлайн

⚡️⚡️“Уч авлод учрашуви”да Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Президентимизнинг фармонига мувофиқ «Дўстлик» ордени билан тақдирланган "Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятининг Маданият саройи директори ўринбосари
Людмила Филипповага давлат мукофотини тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон Ҳалқ шоири Маҳмуд Тоир ва фахрийлар вакиллари сўзга чиқиб, илиқ тилакларини билдирди.

Вилоят фахрийларининг заҳматли маҳнати, ёшлар эришаётган ютуқлари, айниқса, спортчиларимизнинг муваффақиятлари алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давом этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Янгийўл_шаҳар
#Расмий
#Муносабат

«Янгийўлликлар» ижтимоий телеграмм канали орқали “Янгийўл шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида ажойиб ишлар бўляпти экан” мавзуси остида берилган пост юзасидан расмий #муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6110-сон Фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Ушбу вазифа ўз вақтида бажарилиб штат бирликлари ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги (10-18-9-сон билан рўйхатга олинган) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (28-01-01-12/1-сон билан рўйхатга олинган) билан биргаликда келишилган 31.05.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан (06-14-5-17/5048-1-сон билан рўйхатга олинган) тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида жойлашган Кўп тармоқли марказий поликлиника(филлиал)лар тиббиёт ва бошқа ҳодимларининг штат меъёрлари” асосида маълум меъёрлар доирасида Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси штат бирликлари Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.06.2021 йилдаги 159-сон буйруғи асосида, 2021 йилнинг 1 июлидан амалиётга жорий этиш белгилаб берилган. Шу муносабат билан бугунги кунда Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқоридаги штат нормативлари ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг 159-сонли буйруғи асосида кўп тармоқли марказий поликлиникаси штат бирликларини қайта ишлаб чиқиб, ходимлар ўртасида жорий қилиниши учун 07 август 2021 йил кунида тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – марказий поликлиника мудири, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, икки нафар иқтисодчилар ва ходимлар бўлими нозирлари иштирокида ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда штат бирликларидаги ўзгаришлар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди ва амалдаги қонунлар билан барча ходимлар яқиндан таништирилди. Штатлардаги ўзгаришлар тушунтирилди. Ушбу тушунтириш ишлари давомида ўзининг номуносиб хулқи билан тиббиёт бирлашмаси раҳбари обрўсига ва унинг шаънига путур етказадиган сўзлар ишлатганлиги учун ўрта тиббиёт ходими М. Усмоновага оғзаки огоҳлантириш берилди.Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти амалдаги меҳнат қонунчиликлари доирасида ва юқоридаги штат нормативлари асосида ходимларга тегишли штат бирликлари ҳақида ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Бу борада ҳеч бир ходим ишсиз қолмади ва ҳар бир ходим штат бирликлари доирасида иш билан таъминланди. Ходимларни қисқартириб уларнинг ўрнига (янги) бошқа ходимларнинг олиниши ҳақидаги мурожаат асоссиз ва ёлғон бўлиб, ходимлар ўрнига ҳеч қандай ортиқча ходимлар ишга олинмади. Янгийўлликлар каналидан тиббиёт бирлашмаси раҳбари шуни сўрайдики, яъни ишончли ва асосли манбалардан олинмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиш орқали халқ ва тиббиёт бирлашмаси ўртасида ишончсизликни кучайтириб, тиббиёт соҳасини обрўсизлантирмасликларини сўраймиз.Тиббиёт бирлашмаси ҳар қандай мурожаатга очиқ ва эркин тарзда ўз муносабатини билдиради. Бундан кейинги фаолиятда ҳар қандай мурожаатни аввал ўрганган ҳолда ўз тасдиғини топгандан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси
бошлиғи в.в.б.: Р. Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Дайжест

❗️7 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
"Халқобод"да халқ тингланди

*Ангрен шаҳри. Депутат сайловчилар олдига келди

*Янгийўл шаҳри. Тадбиркорлар муаммолари ечимини топмоқда

*Қибрай тумани. "Ибрат" маҳалла аҳолиси учун қувончли кун

*Чиноз тумани. Мустақиллик қадрини кўпни кўрганлардан сўранг...

*Зангиота таумани. Ҳудудий поликлиникаларга 66 турдаги дори-дармонлар етказилди

*Тошкент тумани. Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Қуйи Чирчиқ тумани. Фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги қабул

*Чирчиқ шаҳри. Тадбиркор элга мададкор

*Олмалиқ шаҳри. Оммавий тарғибот: "Мен вакцина олдим, сизчи?"

*Бекобод тумани. Ҳарбийлар оламига саёҳат

*Ўрта Чирчиқ тумани. Узоқ йиллардан буён фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспортлари топширилди

*Пискент тумани. Сектор раҳбари “Лолаариқ” маҳалласи фуқаролари ҳузурида

*Янгийўл тумани. Янги мактабгача таълим ташкилотлари сони 30 тага етди

*Бўка тумани. Йўллар обод, демак, кўнгиллар шод

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Янгийўл_шаҳар
#Обод_маҳалла
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги

⚡️"Обод маҳалла" дастури доирасида "Бахт" маҳалласининг ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, таъмирлаш, сув тармоғи тортиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари ҳам режа асосида амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Токио-2020 олимпиадасида спортчиларимиз ажойиб натижалар кўрсатишди.

Токио-2020 натижаларига кўра биз 3 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритдик.

▪️Ўзбекистон медаллар бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин;

▪️Туркий мамлакатлар орасида 1-ўрин;

▪️ МДҲда 2-ўрин;

▪️Ислом мамлакатлари орасида 2-ўрин;

▪️Осиё мамлакатлари ичида 5-ўринни;

▪️Ва бутун дунё бўйича 32-ўринни эгаллади.

Олимпиадада иштирок этган барча спортчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Турсуной Раҳимова ҳамда даст кўтариш машқида янги Олимпия рекордини ўрнатиб, мусобақанинг ягона пешқадамига айланган оғир атлетикачи Муаттар Набиеванинг ютуқлари кўнглимни фахр ва қувончга тўлдирди. Шу ўринда, Баходир Жалоловнинг Олимпиаданинг сўнгги кунидаги жангини оиламиз билан ҳаяжонда томоша қилдик. Унинг ғалабаси барчамизни қувонтирди, бу ҳисобимиздаги учинчи олтин медал бўлди.

Сиз Олимпиададаги иштирокингиз билан Ватанимиз номини яна бир бор жаҳонга танитдингиз. Сиз бизнинг фахримизсиз! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@SShMirziyoyeva
#Янгийўл_шаҳар
#Сайёр_қабул
Шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

📌 Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 9 август куни Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: ↙️
@yangiyulshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Маслаҳат учрашуви натижалари Марказий Осиёда яшаётган биродар халқларимизнинг кўпқиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил

Президент: Уверен, что результаты Консультативной встречи станут достойным вкладом в дело дальнейшего укрепления многопланового партнерства братских народов Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сайловчининг хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган

Марказий сайлов комиссияси котиби, юридик фанлари доктори, профессор Худоёр Маматов сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берди:

«Биз сайловчи деганда, энг аввало сайлов кампанияси даврида овоз бериш жараёнида иштирок этувчи, яъни бюллетенга яширин равишда овоз берувчи шахсни тасаввур қиламиз. Гўёки сайловчи фақат овоз бериш ҳуқуқига эга деган тасаввур мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа норматив ҳужжатларида сайловчининг айнан сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ ҳуқуқлари доираси анча кенг белгиланган».

📖 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official