Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
34.1K photos
4.49K videos
163 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 997 034 нафарга етди

❗️16 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 210 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 15 168 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 11 877 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 997 034 нафарни ташкил қилмоқда.

📊16 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 896 доза),
📌Наманган вилояти (16 686 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 927 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 710 809 доза,
📌Фарғона вилоятида 706 918 доза,
📌Андижон вилоятида 618 694 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#Янгийўл_шаҳар
#Муносабат

Янгийўлликлар каналида эълон қилинган "Янгиобод" МФЙ Янги Фаровон дахаси 20-кўп қаватли уйнинг ичимлик сув қувурида юзага келган носозлик юзасидан "Сув таъминоти" Янгийўл шаҳар филиали ҳамда шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан жойига чикиб ўрганилди ва мавжуд муаммони бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат курсатиш бўлими

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Қурбон_хаййити

Қурбон хаййити муносабати билан "Олмос" маҳалласида яшовчи эхтиёжманд оилаларга 4-сектор томонидан 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фуқаролар ҳомийларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 🤲


Каналга уланиш: ↩️
@yangiyulshahar
❗️17 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Шахмат бўйича «ҲОКИМ КУБОГИ» мусобақалари бўлиб ўтди

*Пискент тумани. Туманнинг инвестицион салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Бу галги рейд нишонида кимлар?

*Чиноз тумани. Одамларни рози қилиш осонми?

*Қуйи Чирчиқ. "Йўл қоидаси умр фойдаси"

*Паркент тумани. "Чавканчак"ликлар нима дейди?

*Янгийўл шаҳри. "Бахт" маҳалласида яшовчи Аббос Абдутоҳировнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишамиз

*Оҳангарон шаҳри. Ташқи рекламалар тартибга солинади...ми?

*Чирчиқ шаҳри. Прокурор ва фуқароларнинг навбатдаги учрашуви

*Тошкент тумани. “Ишбилармон аёл – 2021”: туман босқичи ғолиблари аниқланди

*Оққўрғон тумани. Махсус сертификатнинг эгалари ким?

*Нурафшон шаҳри. "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ. Мустақилликнинг 30 йиллиги тантаналарига тайёргарлик кўрилмоқда

*Бўстонлиқ тумани. «Боғи Эрам» истироҳат боғини таъмирлаш ва қурилиш ишлари бошланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади

Бироз аввал Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди.

Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Яна бошқа муҳим янгиликлар ҳақида тез орада каналим орқали хабар бераман.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
Карантин қоидаларига риоя этилиши ҳамда вакцинация тадбирларини кучайтириш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди

Янгийул шаҳар ҳокимлиги, СЭОваЖСБ, ИИБ, ДСИ ва бозор маьмурияти иштирокида Янгийул шаҳар аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, эпидемиологик барқарорликни сақлаш мақсадида Деҳқон бозори худудидаги тадбиркорлар, кафе, ошхоналар ходимлари орасида карантин қоидаларига риоя этилиши ҳамда вакцинация тадбирларини кучайтириш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
Forwarded from Fikratonline.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

12
июлдан кейин касаллик кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз
. Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётган орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор.

Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли - эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич сентябрь ойида; 2-босқич октябрь ойида ва 3-босқич ноябрь ойида амалга оширилади.

Фикрдошларга ҳам улашинг
👉 https://t.iss.one/fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда вакцинанинг инсон саломатлигига салбий таъсир қилади деган нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. Шу ўринда мутахассис сифатида вакцинанинг инсон организмига таъсири хусусида кенгроқ маълумот бериб ўтинг?

Эмлаш орқали касалликдан кейин ҳосил бўлган иммунитетни яна барқарорлаштиришимиз, ҳужайрадаги хотирага таъсир кўрсатиш билан катта миқдорда антитаначалар ишлаб чиқаришга эришишимиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.

📹Батафсил видеода

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун давомида ҳаммага ҳуш кайфият тилаб қоламиз! Арафа куни муборак азизрлар!

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
#COVID_19

Антирекорд: Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония аниқланганлар сони қарийб 1100 нафарга етди

❗️18 июль куни юртимизда қарийб 600 нафар кишида коронавирус, 500 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди.

📌Хусусан, Тошкент вилоятида 61 нафар фуқарода вирус аниқланган.

❗️Шунингдек, кеча кун давомида вилоятда 41 нафар бемор тузалиб, умумий ҳисобда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
#Tibbiyot
Yangiyo‘l shahrida mavjud bo‘lgan "Medanta" klinikasida Hindistonning malakali doktorlaridan o‘z dardingizga shifo topishingiz mumkin


🇮🇳Hindiston tibbiyoti taraqqiy etgan davlatlardan sanaladi. Bugun mamlakatda tibbiyot turizmi yaxshi rivojlangan.

🔁Har yili dunyoning turli davlatlaridan koplab insonlar dardiga davo topish ilinjida Hindistonga keladi. Malakali mutaxassislar ularni davolashning uddasidan chiqmoqda.

🔝Hindistondagi “Medanta” klinikasi xorijda ham ma
lum va mashhur.

☝🏻Endilikda siz Yangiyo’lda mavjud bo’lgan “Medanta” klinikasida Hindistonning malakali doktorlaridan o’z dardingizga shifo topishingiz mumkin.

📞 +998974401082
📞 559001003
📞 909032312

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#қонун_ижроси_амалда
#жараён

Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ў.Мамиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Ғуломова ва "Наврўз" мфй раиси ҳамкорлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни ва қонуности хужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар марказидаги Самарқанд кўчасида реклама воситалари ва пешлавҳаларнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида қонун талабларига мос келмайдиган реклама воситалари олиб ташланди ҳамда тадбиркорларга давлат тилининг аҳамияти ва қулайликлари ҳақида тушунтирилди.
Шунингдек, тадбиркорлар "Давлат тили тўғрисида" ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари асосида огоҳлантирилди.

Ў.Мамиров
Шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar