Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.7K photos
4.43K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар
#Эҳсон

Қурбон хаййити муносабати билан "Рамадон" маҳалласида яшовчи эхтиёжманд оилаларга хомийлар томонидан 14 турдаги озик овкат маҳсулотлари берилди.

🥯Фуқаролар ҳомийларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Каналга уланиш: ↩️
@yangiyulshahar
#Дайжест

❗️16 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Туманда ниқобсиз юрганлар жаримага тортилмоқда

*Юқори Чирчиқ. Ногиронлиги мавжуд фуқароларга ижтимоий кўмак берилди

*Паркент тумани. Прокурор ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

*Бекобод тумани. Бекободлик ёшлар бугунги кун қахрамонлари!

*Оҳангарон шаҳри. Ҳашар давом этмоқда

*Пискент тумани. Аёлларнинг мурожаати ҳал этилди

*Ўрта Чирчиқ. Ички кўчалар равон бўлмоқда

*Оққўрғон тумани. Вояга етмаганлар ишлари бўйича Оққўрғон туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

*Қуйи Чирчиқ. Туманда маҳаллаларнинг қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда

*Қибрай тумани. Собиров Ботир вилоятнинг энг яхши маҳалла раиси деб топилди

*Олмалиқ шаҳри. Шахмат бўйича ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

*Янгийўл шаҳри. Ёшлар "Ғалаба боғида" бўлишди

*Бўстонлиқ тумани. 123 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

Янгийўл шаҳар "Бахт" маҳалласида яшовчи Абдутохиров Аббоснинг тадбиркорлик фаолияти билан танишамиз

Каналга уланиш: ↩️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#спорт

Спортни сев, спорт билан яна!

🏓 Аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида, "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида стол тенниси бўйича Файзли, Олтинобо, Туркистон маҳалла ҳодимлари, ёшлар ва аҳоли ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 997 034 нафарга етди

❗️16 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 210 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 15 168 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 11 877 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 997 034 нафарни ташкил қилмоқда.

📊16 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 896 доза),
📌Наманган вилояти (16 686 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 927 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 710 809 доза,
📌Фарғона вилоятида 706 918 доза,
📌Андижон вилоятида 618 694 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#Янгийўл_шаҳар
#Муносабат

Янгийўлликлар каналида эълон қилинган "Янгиобод" МФЙ Янги Фаровон дахаси 20-кўп қаватли уйнинг ичимлик сув қувурида юзага келган носозлик юзасидан "Сув таъминоти" Янгийўл шаҳар филиали ҳамда шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан жойига чикиб ўрганилди ва мавжуд муаммони бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат курсатиш бўлими

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Қурбон_хаййити

Қурбон хаййити муносабати билан "Олмос" маҳалласида яшовчи эхтиёжманд оилаларга 4-сектор томонидан 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фуқаролар ҳомийларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 🤲


Каналга уланиш: ↩️
@yangiyulshahar
❗️17 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Шахмат бўйича «ҲОКИМ КУБОГИ» мусобақалари бўлиб ўтди

*Пискент тумани. Туманнинг инвестицион салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Бу галги рейд нишонида кимлар?

*Чиноз тумани. Одамларни рози қилиш осонми?

*Қуйи Чирчиқ. "Йўл қоидаси умр фойдаси"

*Паркент тумани. "Чавканчак"ликлар нима дейди?

*Янгийўл шаҳри. "Бахт" маҳалласида яшовчи Аббос Абдутоҳировнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишамиз

*Оҳангарон шаҳри. Ташқи рекламалар тартибга солинади...ми?

*Чирчиқ шаҳри. Прокурор ва фуқароларнинг навбатдаги учрашуви

*Тошкент тумани. “Ишбилармон аёл – 2021”: туман босқичи ғолиблари аниқланди

*Оққўрғон тумани. Махсус сертификатнинг эгалари ким?

*Нурафшон шаҳри. "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ. Мустақилликнинг 30 йиллиги тантаналарига тайёргарлик кўрилмоқда

*Бўстонлиқ тумани. «Боғи Эрам» истироҳат боғини таъмирлаш ва қурилиш ишлари бошланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi