Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.73K subscribers
35.8K photos
4.77K videos
170 files
13K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
⚡️Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

@yangiyulshahar
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/252150

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Оққўрғон
#семинар

Маънавият миллат кўзгуси

🔷Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январ куни ўтказилган “Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини Тошкент вилояти миқиёсида таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Оққўрғон туманида бўлиб ўтди.

👉Йиғилиш давомида Тошкент вилоятдаги 22 та шаҳар ва туманларнинг 2021 йил 1 чораги давомида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлари натижаси ва туманлардаги Маънавият ва маърифат бўлинмаларнинг ишларини мувофиқлаштириш бўйича ўтказилди.

Шунингдек иштирокчилар Оққўрғон тумани "Тарих ва Ўлкашунослик" музейига ташрифи ташкил этилиб, ушбу маскандаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
Янгийўл шаҳрида ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

Янгийўл шаҳар ҳокимлигида
72 нафар тадбиркорлик асослари ўқув курсини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат топширилди.

📜 Мазкур лойиҳа Президентимизнинг ПҚ-4862 сонли қарори ижроси ва
“Ёшлар 1+1” дастури асосида амалга оширилмоқда.

👫 Ушбу сертификат орқали 33 миллион сўмгача кафолатсиз ва гаровсиз, киридит олишингиз мумкин.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки кредит маблағлари
3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.

🤝 Ёшларга сертификатларни шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Хасанов топширди.

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги ва савдо-саноат палатасининг Янгийўл шаҳар бўлимлари иштирок этдилар.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@yangiyulshahar
#Дайжест

БУГУН вилоятда

*Ангрен шаҳри.
"Темир дафтар"да рўйхатда турувчи оилага иссиқхона қуриб берилди.

*Зангиота тумани. 12 нафар болажонларнинг Хатна тўйи бўлиб ўтди

*Янгийўл тумани. Жамбул ва Қўшёғоч маҳалла раислари"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланишди.

*Янгийўл шаҳри. Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

*Қибрай ва Тошкент туманларида инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Янги спорт зали фойдаланишга топширилди.

*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким "маҳаллабай" тизим бўйича ўрганиш олиб борди.

*Пискент тумани. Аграр университети олимлари томонидан семинар ўтказилди.

*Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида тиббиий кўрик ўтказилди.

*Ўрта Чирчиқ. Томорқасидан бир экишда 30 миллион сўм топаётган оила.

*Пискент тумани. Кўпкари ўтказилди.

*Нурафшон шаҳар ҳамда Зангиота, Пискент туманлари ҳокимлари фуқаролар билан учрашди.

*Юқори Чирчиқ. Стол тенниси бўйича “ Тошкент вилояти кубоги” бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube