Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.37K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.
Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов для Сырдарьинской области.
Для реализации в текущем году сформировано 737 проектов, в результате которых намечено организовать мощности по производству продукции на 11 триллионов сумов в год, а также создать почти 36 тысяч рабочих мест.
Даны указания по качественной и своевременной реализации проектов, увеличению выпуска импортозамещающей продукции.

#Mirziyoyev #taqdimot #Sirdaryo #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_шаҳар

▶️ Янгийўл шаҳрига Сергели туманидан бириктирилган Ишчи гуруҳи таркибида Сергели тумани ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-хизматчилари ҳам бўлиб, шу онларда улар томонидан "Бахт" МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларни ён атрофида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар

Бугун Янгийўл шаҳар
2503 кичик саноат зонасига арча кўчатлари ўтқазилиб. Атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда .

Янги сифат кичик зонасида ,"Алюкабель пайров" хорижий корхонаси томонидан яхши ният Билан куй суйилиб, махсус техникалар ердамида ер ишлари бошлаб юборилди.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 16 февралдаги 06-1-257-ХДФУ-сонли, Бош прокуратура ва ИИВнинг 20.02.2021 йилдаги топшириқлари асосида Республика миқиёсида ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” профилактик тадбирлар доирасида Янгийўл шаҳрида “Жиноятчиликнинг уюшган ва гурухий турларига, гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга ҳилоф айланмасига ва кантрабандага, босқинчилик, талончилик ва безорлик жиноятларига қарши курашиш юзасидан Янгийўл шаҳрида “ЗАРБДОР ОЙЛИГИ”ни ўтказиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 март куни Янгийўл шаҳар 10-умумтаълим мактаби мажлислар залида Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Эшмирзаев, шаҳар прокурори Э.Саноқулов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, прокурор ўринбосари У.Самиджанов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Азизовлар томонидан шаҳар ҳудудида содир этилган оғир турдаги қотилликка суиқасд қилиш жинояти муҳокамаси ташкиллаштирилди.
Янгийўл шаҳар прокурори Э.Санакулов мазкур жиноят тафсилотларини тўлиқлигича етказаркан, жумладан қуйидагиларни маълум қилди, яъни Наврўз МФЙ Зарафшон кўчаси19-уйда яшовчи 1998 йилда туғилган Умаров Шохрух Мурод ўғли уйининг олдида ўзига таниш бўлган Янгийўл шаҳар Мезон МФЙ Анхор кўчаси 45-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган Таджибаев Самандар Мурод ўғли билан ўзаро келишмовчилиги оқибатида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Ш.Умаров уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, С.Таджибаевнинг олди чап кўкрак қафасига чап ва ўнг кафти сохасига ҳамда чап болдир соҳасига уриб тан жарохати етказган. Натижада С.Таджибаев олган тан жарохати билан Янгийўл шаҳар марказий шифохонаси Жонлантириш бўлимига олиб борилган. Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратруаси томонидан жиноят кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.
Муҳокама йиғилишида мазкур жиноятни содир этилиши сабаблари, йўл қўйилган бефарқлик ва бепарволик натижасидан оғир турдаги жиноят содир этилганлиги, келгусида бу каби жиноятларни содир этилишини олдини олиш бўйича Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Эшмирзаев, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, прокурор ўринбосари У.Самиджанов ва Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Азизовлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шундан сўнг кун тартибидаги 2-масала юзасидан Янгийўл шахар ИИО пробация хизмати томонидан кўриб чиқиш учун олиб чиқилган тақдимномалар пробация хисобида турган озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 5 нафар ҳамда жазо ўташдан бўйин товлаган 1 нафар шахсларнинг хатти-ҳаракати Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси Қ.Исаров ва жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судьяси Ф.Ишанхаджаевлар раислигида сайёр судида кўриб чиқилди. Хусусан:
Махкум Аскеров Азат Нариманович 01.02.1963 йилда Тошкент вилоятида туғилган 22.11.2018 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига хукм қилиниб, 10.09.2020 йилда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 1 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.
Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 14 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Вояга етмаган махкум Абдуллаев Мангуберди Икром ўғли 08.02.2004 йил кунида Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган 09.04.2019 йилда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди хукмига кўра Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар

Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 89-моддасига асосан ўталмай қолган 1 ой 25 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Махкума Жўрақўзиева Мафтуна Содиржон қизи 12.12.1992 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган, 29.04.2019 йилда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси хукм қилинган.
Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 2 ой 23 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Махкума Устабекова Махмуда Қахрамановна 22.02.1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган 02.08.2018 йилда ЖИБ Тошкент вилоят суди хукмига кўра Ўз.Рес ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а,б,г” бандлари, 28,209-моддаси 1-қисми, 237-моддаси 3-қисми, 238-моддаси 1-қисми билан судланиб, ЖКнинг 57,59,61-моддаси тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига хукм қилиниб, 29.10.2019 йилда ЖИБ Зангиота туман суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 3 ой 3 кун озодликдан махрум қилиш жазоси ойлик иш хақидан давлат даромади хисобига 15 % миқдорида ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 2 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Махкум Исмаилов Авазхон Олимжанович 04.01.1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган 19.07.2017 йилда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди хукмига кўра Ўз.Рес ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан судланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига хукм қилиниб, 27.12.2018 йилда ЖИБ Гулистон туман суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 7 ой 22 кун озодликдан махрум қилиш жазоси ойлик иш хақидан давлат даромади хисобига 30 % миқдорида ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 6 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шунингдек, жазо ўташдан бўйин товлаган махкума Муминова Лидия Александровна 24.11.1969 йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шахрида туғилган, 14.06.2018 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 117-моддаси 2-қисми билан судланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 6 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб, 26.03.2019 йилда ЖИБ Тошкент вилоят Кассация инстанциясининг ажримига асосан Л.Муминовага нисбатан хукм ўзгартирилиб, ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми олиб ташланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартиби бекор қилиниб, Ўз.Рес ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган, 26.02.2020 йилда ЖИБ Зангиота туман судининг ажримига асосан Ўз.Рес ЖКнинг 74-моддасига асосан озодликдан махрум қилиш жазосининг ўталмай қолган 3 ой 3 ой 18 куни худди шу муддатга ойлик иш хақининг ўн беш фоизи миқдорида давлат даромади хисобига ундирилган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Бу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 11 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.


@yangiyulshahar