Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
33.5K photos
4.42K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#тарғибот_тадбири

🎗“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

♻️ “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий маърифий тарғибот тадбирлари Туркистон ва Мевазор маҳаллаларида ўтказилди.

📌Ташкиллаштирган тадбирдаги саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар ва қўл меҳнати билан ясалган кўргазмалар тадбирга келган маҳалла аҳлига ўзгача руҳ ва шукҳ бағишлади.

Тадбир давомида таниқли актриса Зуҳра Солиева иштирок этиб, йиғилганларга кўтарингки кайфият улашди.

✍️ Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Yangiyoʻl_shahar
#Bola_huquqlari
#ochiq_dars

🌐 Yoshlar ishlari agentligi, Voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha idoralararo komissiyasi, Xalq taʼlimi boʻlimi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Yangiyoʻl shahar Kengashi bilan hamkorlikda shahardagi barcha umumtaʼlim maktablarida "Butunjahon bolalar kuni"ga bagʻishlab "MEN BOLAMAN MENING HAM OʻZ HUQUQLARIM BOR" mavzusida ochiq dars hamda oʻquv seminarlari tashkil etildi.

✏️Bundan koʻzlangan asosiy maqsad bolajonlarimizning ongida huquqiy madaniyatini, huquqiy idialzimni shakllantirish va ularning qonuniy huquqlari va manfaatlari bizning eng ustuvor vazifalarimizdan biri ekanligini tushuntirishdan iboratdir.

📚Ochiq dars va seminarlarda 500 dan ziyod yoshlar ishtirok etdilar va huquqiy bilimlarini mustahkamlashga erishdilar.

✳️Ochiq darslar yakunida faol ishtirok etgan yoshlarimiz Yangiyoʻl shahar hokimligining sertifikatlari bilan taqdirlandilar.

📝Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi shahar Kengashi.

🖊Yangiyo'l shahar hokimligi Axborot xizmati.

@yangiyulshahar
#тарғибот
#Янгийўл_шаҳар

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари давом этмоқда

Янгийўл шаҳридаги “Сабо” ва "Ишчилар шаҳарчаси" маҳаллаларида ташкил этилган "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" тадбирлари юқори савияда бўлиб ўтди.

🔶Тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шухрат” медали соҳиби, Қобилбек Тўхтабекович Каримбеков иштирок этди.

✳️Таниқли санъаткорлар ҳамда шаҳар маданият бўлими ҳонандалари, мактаб ўқувчиларининг ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг маҳоратларини намойиш қилиши иштирокчиларга юқори кайфият баҳш этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 1 декабрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.iss.one/argos_uz
#Расмий_муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан қоидаларни бузган автомобилларни аниқлайдиган қурилма сотиб олинаётгани ҳақида ахборот тарқалди.

📝Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясининг 2020 йил
23 январ "Янгийўл шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида”ги № РА 1/1-77 сонли йўл харитасининг 8.3 банди ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депуталари Янгийўл шаҳар Кенгашининг 2020 йил 11 март № VI/III-III сонли қарорига асосан Маҳаллий бюджетнинг 2020 йил II-чорак якуни бўйича режадан ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 57 500 000 (эллик етти миллион беш юз минг) сўм маблағ “Самарқанд” кўчасида тўҳташ мумкин бўлмаган, бозор атрофидаги жойларда тирбандликни олдини олиш мақсадида 1 дона камерали фото радар ўрнатиш учун ажратилган.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги олдидаги автураргоҳ барча учун очиқ ва ундан аҳоли фойдаланиб келмоқда.

🖋 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: @yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

⚡️Айни кунларда юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик каби қадриятларни янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

📹Янгийўл шаҳрида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бири "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: @yangiyulshahar
#тарғибот

🎗“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

♻️ “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Янгийўл шаҳрида давом этмоқда.

Бугун Рамадон ва Мезон маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари ўтказилди.

🔶Тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Асрор Аброрхўжаев иштирок этди.

✍️ Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyulshahar