#28_мактаб
📌Янгийўл тумани 28 умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили хақида" ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ 4479-сон қарорида белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилардан "Тилнинг жамият хаётидаги ўрни" мавзусида диктант олинди.
📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube

#56_мактаб
Har bir xalqning borligi, uning tili bilandir. Millatning tayanchi, suyanchi, quvonchi, barhayotligi boisi ham uning tilidir.
"Tilga ixtiyorsiz-elga eʼtiborsiz" ha, Navoiy hazratlarining ushbu hikmati hamma davrlarda bir xil aks-savdo berib turishi,mohiyati kasb etishi muqarrardir.
Til barhayot ekan, yashaydi millat,
Bordi-yu toptalsa, yoʻqdur elat,
Ey mening oʻzbegim, eʼzozla tiling,
Shunda yashaguvchi elating,elat.
Yangiyo'l tuman 56-umumiy o'rta ta'lim maktabi

#52_мактаб
Yangiyo’l tumani XTB tasarrufidagi 52-umumiy o’rta ta’lim maktabida ta’lim jarayonida tilga bo’lgan soflikni saqlab qolish shuningdek o’quvchilar va o’qituvchilar qalbida ehtirom hurmat tushunchalarini shakllantirish maqsadida boshlang’ich sinf o’qituvchilari o’rtasida yozma diktant olindi.

#57_мактаб
Янгийўл тумани 57 умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили хақида" ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ 4479-сон қарорида белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилардан "Тилнинг жамият хаётидаги ўрни" мавзусида диктант олинди.

#39_мактаб
Yangiyo'l tuman 39 umumiy o'rta ta'lim maktabida o'quvchilarni bo'sh vaqtini mazmunli o'tkazish maqsadida "Sirk" tomoshasi tashkil etidi.

📌 Янгийўл тумани 28-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Йўлдошева Мафтуна Шерали қизи 2011-2012 ўқув йилида мактабнинг 1-синфига қабул қилинган. Мафтуна физика фанига қизиқади ва мактабнинг физика фани тўгарагига қатнашади. Мафтуна ўзининг қизиқиши ва изланишлари натижасида дала шароитларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича содда ва қулай “Митти Микро ГЭС” ускунасини ихтиро қилди. Конструкциянмнг афзалликлари шундаки, ундаги генераторлар сонини кўпайтириш орқали электр қувватини бир неча баробарга ошириш мумкин. Унинг ихтироси хақидаги мақолалар “Гулхан” хамда “ХХI аср технологиялари” журналларида чоп этилган. Хозирда кунда ўз ишлаб, бор эътиборини янги ихтироларга қаратган, биз бундай ўқувчиларимиз борлигидан фахрланамиз.

#42_мактаб
Янгийўл тумани ХТБга қарашли 42-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг" Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганлигини ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги 2019 йил 4 октябрда ги ПҚ 4479-сонли қарорида амалга ошириш мақсадида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилардан "Тилнинг жамият ҳаётидаги ўрни" мавзусида диктант олинди.

#19_мактаб
Янгийўл тумани 19 умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили хақида" ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ 4479-сон қарорида белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилардан "Тилнинг жамият хаётидаги ўрни" мавзусида диктант олинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#42_мактаб
Тошкент вилояти Янгийўл тумани 42-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Хушвақтова Санобарнинг Кимё фани 11-синф учун "Атом тузилиши. Ядро реакциялари" мавзусида
Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

👨👩👧 Сиз қайси ҳудудидаги мактабнинг иш фаолиятини қўллаб қувватлайсиз?
t.iss.one/yangiyolTXTB
t.iss.one/yangiyolTXTB
Anonymous Poll
22%
Гулбаҳор ҳудуди
2%
Боз-Су ҳудуди
5%
Қўш-Ёғоч ҳудуди
10%
Навбаҳор ҳудуди
13%
Халқабод ҳудуди
8%
Э.Қовунчи ҳудуди
10%
Ниёзбош ҳудуди
9%
Тинчлик ҳудуди
10%
А.Ортиқов ҳудуди
11%
Шўралисой ҳудуди
📌 Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Хаджиакбаровна Рахмонқулова Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Рахмонқулова Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.
Таъкидлаш лозимки, Тошкент вилояти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мактаблар рейтингида сўнги 14 ўринни эгаллади.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Рахмонқулованинг янги лавозимдаги асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти мактабларида таълим сифатини ошириш бўлади.
📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
Бунга қадар Рахмонқулова Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.
Таъкидлаш лозимки, Тошкент вилояти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мактаблар рейтингида сўнги 14 ўринни эгаллади.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Рахмонқулованинг янги лавозимдаги асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти мактабларида таълим сифатини ошириш бўлади.
📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
📌 ТИЛ-МИЛЛАТ ФАХРИ
Тил-миллат кўзгуси, аждодларимиздан қолган бебаҳо меросдир. Ўтмиш аждодларимизнинг ноёб маданий мероси ва қадриятларини авлоддан-авлодга етказувчи воситадир.
Тил-миллий ўзлик, дунёдаги ҳеч бир миллат миллий тилисиз мавжуд бўла олмайди. Эркин Воҳидовнинг “Она тилим ўлмайди” шеърида таъриф этилганидек, ҳар бир миллат учун ўз она тили қадрли ва беқиёс даражада гўзал.
Миллий тилимиз бўлмиш ўзбек тили тарихий тараққиёт давомида жуда кўп йўлларни босиб ўтди. Ниҳоят, 1989 йилнинг 21 октябрида XV асрда Алишер Навоий бобомиз улуғлаб, кўкка кўтарган, унинг мавқеини тиклашга уринган, шу йўлда кўплаб нодир асарлар яратган тилимиз ўз мақомини яна тиклади. Бу йил Президентимиз қарорига мувофиқ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади. Бу ҳам тилга юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Албатта, тарихий ривожланиш босқичларида турли кечмишларини мардона босиб ўтган, шу кунгача ўз гўзаллиги-ю тароватини йўқотмаган она тилимизни қанча шарафласак, у билан қанча фахрлансак арзийди. Бу борада ўтмиш аждодларимизнинг миллий тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромлари бизлар учун улкан ибрат мактабидир.
Она тилимиз тараққиётини ўз даврининг қомусий олими, илғор мутафаккир ва шоир Алишер Навоийсиз тасаввур этиб бўлмайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, унинг тилимиз мавқеини тиклашдаги хизматлари беқиёс. Шунинг учун ҳам унга “Ўзбек тилининг асосчиси”, “Сўз мулкининг султони” дея таъриф берилади.
Алишер Навоий тилимиз имкониятлари ва бойлигини, гўзалликда бошқа тиллардан асло қолишмаслигини, балки кўп жиҳатдан устун эканлигини исботлаш мақсадида “Муҳокамат ул-луғатайн” (“Икки тил муҳокамаси”) асарини ёзди. Асарда туркий тил ва форсий тилни қиёслар экан, туркий тил имкониятлари форсийга нисбатан анча кенг эканлигини далиллар, мисоллар асосида исботлаб берди. Бу билан у форс тилини камситмади, аксинча, турли ижтимоий сабаблар билан тобора мавқеи тушиб, қўлланиш доираси торайиб бораётган туркий тилнинг гўзал имкониятларини кўрсатиб бериш, бу тилда ҳам нодир асарлар яратиш мумкинлигини, тилимиз билан фақатгина фахрлансак арзирли сабаблар етарли эканини исботлаб берди, холос. Унинг туркий тилга нисбатан эҳтироми чексиз эди. Навоий бу асарда ўзбек тилининг имкониятларини унинг асосий сатҳлари бўлмиш лексика, семантика, стилистика, морфология, синтаксисда қиёсий таҳлилни амалга оширган. Асарда ёзилишича, сўз бир дурдир, дурнинг доимий макони денгиз туби бўлса, сўзнинг макони кўнгилдир.
Тил тилсимининг қудрати, унинг моҳияти чексиз, чегарасиздир. Буни англаган тил илмининг билимдони Алишер Навоий бежизга: “Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин, Билки, гуҳари шарифроқ йўқ ондин” дея таъриф бермаган.
Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, тилимиз асосчиси Алишер Навоий она тилимизнинг асосларини мустаҳкамлаган, миллий тилимиз ривожига ўзининг бетакрор бадиий ва илмий дурдоналари билан боқийлик бахш этган, тилимиз мақомини юксак даражаларга олиб чиққан донишманд сифатида ўзбек халқи қалбида абадий яшайди. Зеро, ўзбек тилини Алишер Навоий номидан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.
✍️Тошкент вилояти Янгийўл тумани 31-умумий ўрта таълим мактаби Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари К.Рихсиева, Г.Камбарова

📌 ТИЛГА ИХТИЁРСИЗ – ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ
Тил - ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда шу халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қатъияти ва жасорати билан 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизни мустақилликка бошлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бўлган эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Конституциямизда давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
Айни пайтда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун ҳам беқиёс имконият ва шароитлар яратилди. Айниқса ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Жойларда ушбу санага бағишланган тадбирларда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олиниши яхши анъанага айланган.
Ҳар қандай тил ички ва таш¬қи манбалар асосида ривожланиб, шаклланиб боради. Аммо ўзлашган сўзлар ўзбек адабий тилининг илмий қонун-қоидаларига мос тарзда ишлатишни ва қўллашни талаб этади. Бироқ амалда бу тартиб бузилаётганлигини кўчалардаги реклама баннерлар, бекатлар ва бошқа турли жойлардаги ёзувларда кўплаб имловий хатоларда кўришимиз мумкин. Бу ҳам етмагандек, турли фирмалар ва масъулияти чекланган жамиятлар, гарчи, хорижий инвестиция иштирокида ишламаса-да, ажнабий номлар билан аталишини тушуниш қийин. Ёки тўйхоналарни олиб кўрайлик. Уларни хорижий тилда номлашга нима асос бўлмоқда экан? Бу каби саволлар кўп. Лекин ечим йўқдек. Тўғри тил билганни эл билади, дейилади. Аммо тилни биламанку деб, тушуниб-тушунмай ёзиб қўйилиши бизнинг ожизлигимиз эмасми. Кўзимизга арзимаган камчиликдек туюлсада, тилимизга бўлган ҳурматсизлик эмасмикин. Бу ёзувларга ҳаммамиз беэътибор ўтиб кетаверсак, имло хатолар хатолигича қолиб кетмайдими?
Ҳа азизлар, тил-миллатимиз фахри, ғуруридир. Айни чоғда орзу умидларимиз, истиқлолимиз унда бўй кўрсатадиган, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шундай экан, она тилимизга доимо ҳурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик. Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳох телеканал, ҳох интернет бўлсин, биз соф адабий тилимизни унутиб кўймаслигимиз керак. Зеро, тил бор экан миллат барҳаёт, унинг истиқболи нурли ва чароғондир.
✍️ Алимова Ҳабиба ҲОШИМОВНА, Тошкент вилояти Янгийўл тумани 3-мактаб она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, “Халқ таълими аълочиси”.

Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар танлови ўтказилади
Жорий йилнинг 9 октябридан 8 ноябригача “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилади.
Таълим бериш тилидан қатъий назар, 21 октябрга қадар барча умумтаълим мактабларининг 4-синф ўқувчилари ўртасида мактаб миқёсида, ўзбек тилида диктант ёзилади.
5-11-синф ўқувчилари ўртасида 4 босқичли “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар ва “Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловлари ўтказилади.
Таълим рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз, қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ҳам ушбу танловда иштирок этиши мумкин.
“Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловида мактаб жамоалари шеър, қўшиқ, нутқ, креатив байрам табриги кўринишидаги ижодий ишларини ижтимоий тармоқ саҳифаларида #davlattilimchallenge хештеги остида ёритган ҳолда иштирок этади.
Мактаб жамоалари видеолавҳа шаклидаги ижодий ишларини жорий йилнинг 23 октябрига қадар [email protected] электрон манзили ёки +99894-618-19-87 рақами “telegram” каналига юборишлари мумкин.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига таклиф этилади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати