Yangiyo‘l tuman Maktabgacha va maktab ta'limi bo‘limi
538 subscribers
6.53K photos
1.69K videos
145 files
4.03K links
🌐 YangiyolTXTB.uz
👨‍💻 fb.com/YangiyolTXTB/

Мурожаат учун:
✉️ [email protected]

✍️https://t.iss.one/Xalqtalimibolimiqabulxonasi_bot

☎️ (70) 606-27-27

Ⓜ️ Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ш.Рашидов кўчаси 6-уй
Download Telegram
​​📌 Уч нафар вазир Қонунчилик палатасида ахборот беради

Парламент қуйи палатасининг жорий йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида халқ вакиллари томонидан бир қатор вазирликларнинг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарорлар ҳам қабул қилинди.

Уларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегаловнинг «Ўзбекистонда статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг «Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотларининг кўламини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотлари эшитиладиган бўлди.

Шунингдек, мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#42_мактаб

Янгийўл тумани ХТБга қарашли 42-мактабда она тили адабиёт фан ойлиги доирасида она тили адабиёт фани ўқитувчиси Сувонова Дилфузани 9-синфда ўтказган тадбиридан фотолавҳалар

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#57_мактаб

Yangiyo'l tuman XTB ga qarashli 57-umumiy o'rta ta'lim maktabi o'qituvchisi Mirzaxmatova Shaxnozaning 4-sinflar o'rtasida O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 30-yilligi munosabati bilan "Til-millat ko'zgusi"mavzusida ochiq darsi bo'lib o'tdi.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
📌 Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

🔹 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

🔹 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

🔹 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

🔹 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 2 сентябргача.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#50_мактаб

Тошкент вилояти Янгийўл туман халқ таълими тасарруфидаги 50- умумий ўрта таълим мактабида 8-синфлар ўртасида Ўзбек тилига "Давлат тили" мақоми берилигининг 30 йиллиги муносабати билан "Мен ўқиган китоб қаҳрамонларидан нималарни ўргандим?" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Янгийўл туман халқ таълими бўлимининг расмий телеграм каналига уланинг ва биз билан бирга ёшларимиз таълим тарбияси ўз ҳиссангизни қўшинг!

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#57_мактаб

57-umumiy o'rta ta'lim maktabi boshlang'ich sinf o'qituvchisi Mirzaliyeva Yulduzning "Ona tiliga ehtirom" mavzusidagi tarbiyaviy tadbirdan lavhalar

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#17_мактаб

Til -bebaho boylik, ajdodlar merosi. Uni avaylashimiz, kelajak avlodlarga yetkazishimiz lozim. Shu maqsadda Toshkent viloyati Yangiyoʻl tumanidagi 17-umumiy oʻrta taʼlim maktabining 9-"A"sinfida "Qoʻshma gaplar" mavzusida ochiq dars oʻtkazildi. Dars jarayonida oʻquvchilar tilimizning betakror jozibasidan foydalanib, sodda va qoʻshma gaplardan namunalar tuzishni oʻrganib oldilar. Yurtimizda amalga oshirilayotgan islohotlar toʻgʻrisida ogʻzaki va yozma nutqdan foydalanish koʻnikmasini shakllantirib oldilar. Dars oʻz samarasini koʻrsatdi.

✍️Yangiyoʻl tumani 17-maktabning ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisi Hayitov Akrom Joraxonovich.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#17_мактаб

Yangiyo‘l tumandagi 17-umumiy o'rta maktabi ona tili adabiyot fani o'qituvchisi Xayito'v Akromning ona tili fanidan ochiq darsi

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
📌 Yangiyo'l tuman 22-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Davlat tili to'g'risida"gi Qonun qabul qilinganligining 30 yilligiga bag'ishlab hamda yoshlar ma'naviyatini yuksaltirish, ularning bo'sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish boyicha ilgari surilgan 5 ta muhim tashabbus doirasida "Tariximsan, taqdirimsan, kelajagimsan - ona tilim!" shiori ostida tadbir o'tkazildi. Tadbirda O'zbek milliy akademik dramma teatri aktrisasi FERUZA BOBOYOROVA, aktyori SOBIRJON OTAJONOV, Yangiyo'l tumani hokimi o'rinbosari M.NARBAYEV, Yangiyo'l tuman Xalq ta'limi bo'limi mudiri A.XALIKOVlar ishtirok etishdi. Tadbirda o'quvchi yoshlar tomonidan ijro etilgan "Ajdodlar dovoni" nomli sahna ko'rinishi, kuy-qo'shiqlar, ona tilimizga bag'ishlangan she'rlar yig'ilganlarga ko'tarinki ruh bag'ishladi. Tadbir so'nggida tuman hokimligi hamda tuman Xalq ta'limi bo'limi tomonidan faol o'quvchilar kitoblar jamlanmasi bilan taqdirlandilar.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#57_мактаб

Yangiyo‘l tuman 57-umumiy ta‘lim maktabi 4-sinf o‘quvchilari va sinf rahbarlari o‘rtasida o‘tkazilgan "Umid nihollari" sport musobaqsidan lavhalar. Tadbirni maktab jismoniy tarbiya fani o‘qituvchisi Baratova Iroda Rajabovna tashkillashtirdi.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#33_мактаб

ЯнгийЎл тумани 33-умумтаълим мактабида ўқувчиларни психологик-педогогик қўллаб қувватлаш борасида олиб борилган тадбирлардан лавҳалар

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#33_мактаб

Янгийўл тумани 33-умумтаълим мактабида Ёш адабиётшунослар тўгарагидан фото лавҳалар

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#2_мактаб

Янгийўл тумани 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 11-А синф ўқувчилар билан "ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА УЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА 5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС" бўйича тадбир бўлиб ўтди

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#4_мактаб

Тошкент вилояти Янгийўл тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Сидикова Лола Рустамбековнанинг 3-синфида "Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган "ОНА ТИЛГА ЭХТИРОМ" мавзусидаги очиқ дарсидан фото лавҳалар.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
📌 Тошкент вилояти Янгийўл туман халқ таълими тасарруфидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сонли “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Янгийўл туман ҳокимлигининг 2019 йил 7 октябрь кунидаги 7/5-202-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 октябрь куни барча таълим муассасаларидаги иқтидорли қизларимиз иштирокида Зулфия мукофоти учун Янгийўл туман босқичи танлови юқори савияда, жиддий ёндашган ҳолда ўтказилди. Низомга кўра, спорт, адабиёт, маданият, фан, таълим, жамоатчилик ва санъат йўналиши бўйича ўқувчи қизлар ўзларининг иқтидорини намоён қилишди.

📱Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube