Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
8.46K subscribers
16.2K photos
2.74K videos
9.07K links
Yangihayot tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali

Murojaatlar uchun: https://www.facebook.com/groups/913490212564477/
Download Telegram
#Tumanimiz_faxri

Отабек Ҳакимов 17 ёшда. У спортнинг енгил атлетика тури бўйича бор-йўғи 4 ойдан буён шуғулланиб келади. Аммо Отабек қисқа вақт ичида муваффақият қозониб, "Беш ташаббус олимпиадаси"да 16-21 ёшлилар ўртасида ўтказилган енгил атлетика мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичида биринчиликни қўлга киритди.

Ҳозирда у мусобақанинг Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритиш учун тинимсиз тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Маълумот учун, Отабек спортнинг Ушу йўналиши билан ҳам 4 йил давомида шуғулланиб, бу йўналишда ҳам кўплаб ютуқларга эришган.

Мақсади – Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этиб, ғолиб бўлиш.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Расмий муносабат

🌳 Куни кеча ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани айланма халқа йўли атрофига 2021 йилнинг декабрь ойида “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида экилган дарахт кўчатлари суғориш тизими жорий қилинмагани боис, қуриб кетиш хавфи остида экани ҳақида хабарлар тарқалди.

💦 Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бугунги кунда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларининг баъзилари суғориш тизими орқали, баъзи жойлар эса масъул ташкилот ходимлари томонидан режа асосида суғорилиб келинмоқда.

Хусусан, "Янгиҳаёт" маҳалласидаги дарахт кўчатлари ҳам махсус техникалар ёрдамида суғорилмоқда.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
💠 Бугун бош прокурор ўринбосари, Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари туманимизда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишишди.

🏗 Дастлаб, “Гулшанобод” маҳалла ҳудудида қурилаётган 550 ўринли, “Орият” маҳаллада қурилаётган 720 ўринли мактабгача таълим ташкилотларидаги қурилиш ишлари ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🏥 Шунингдек, “Дўстлик” маҳаллада қад ростлаётган шошилинч тез тиббий ёрдам станциясида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

👷 Қурилиш ишларига масъул бўлган раҳбарларга ҳар бир объектда ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий назоратни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
💠 Бугун бош прокурор ўринбосари, Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари туманимизда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишишди. 🏗 Дастлаб, “Гулшанобод” маҳалла ҳудудида қурилаётган 550 ўринли, “Орият” маҳаллада…
💠 Сегодня заместитель Генерального прокурора, прокурор города Ташкента, первый заместитель хокима столицы посетили наш район и ознакомились с ходом строительных работ.

🏗 В первую очередь было изучено строительство дошкольных организаций на 550 мест в махалле "Гульшанабад" и на 720 мест в махалле "Орият", даны соответствующие поручения и указания ответственным должностным лицам.

🏥 Они также ознакомились с ходом работ на строящейся станции скорой помощи в махалле «Дустлик».

👷 Руководителям, ответственным за строительные работы, поручено постоянно следить за качеством и правильностью выполнения работ на каждом объекте.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑‍💻 Ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан...

Бугунги кунда "Йўлдош" маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, бўш иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишларида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

🎥 Батафсил репортажимиза.


🧑‍💻 Из деятельности помощников хокима...

Сегодня помощник хокима махалли «Йулдош» также работает над поддержкой предпринимателей, созданием новых рабочих мест.

🎥 Подробности в нашем репортаже.


Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Motivation_Time

👩🏻‍🏫 Туманимизда жорий йили 11 нафар битирувчи муддатдан олдин талаба бўлишга муваффақ бўлди. Улардан бири Саёҳат Саидаъзамова.

📚 Билимли, тиришқоқ, ўз олдига қўйган мақсад ва режалари сари интилаётган ёшимизнинг фикрлари ўйлаймизки, кўплаб ёшларимизга ҳам ўрнак бўла олади.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

💠 Хабар қилганимиздек, бизда навбатдаги онлайн брифинг бўлиб ўтди.

📝 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига кўра, ижтимоий эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга кириш учун тавсиянома бериш борасида амалга оширилган ишларга бағишланди.

🎥 Батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз брифингни томоша қилинг.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📢Ҳурматли туманимиз аҳли, соғлом ҳаётни танламоқчимисиз унда юриш марафонида сиз ҳам иштирок этинг!

🏃‍♂️ Гап шундаки, 11 июнъ, яъни эртага “Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилади.

Марафон соат 09:00 дан 11:00 га қадар “Чинор” кўчасининг “Қўрғонтепа” кўчаси чоррахасидан бошлаб “Қанора” кўчаси кесишмасигача бўлган ҳудудда бўлиб ўтади.

📌Азиз тумандошлар! Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган юриш марафонида яқинларингиз билан бирга фаол иштирок этинг!

***

📢Дорогие жители нашего района, хотите стать приверженцем здорового образа жизни? Участвуйте в пешем марафоне!

🏃‍♂️ Спешим сообщить, что завтра, 11 июня, пройдет пеший марафон под девизом «5000 шагов к здоровой жизни».

Марафон пройдет с 09:00 до 11:00 на улицы Чинор в отрезке от пересечения с улицей Кургантепа до пересечения с улицей Канора.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йиғилишда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида аҳолининг электр таъминотидаги узилишлар анча қисқаргани қайд этилди.

Лекин, куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи кескин ошиши сабабли барча юклама электр тармоқларига тушмоқда.

Ҳозирги кунда аҳолининг камида 2-3 миллиард киловатт соат электр энергиясига қўшимча талаби мавжуд. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж яна 10 миллиард киловатт соатга ошади.

Бундай вазиятда энг самарали йўл – муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтириш.

Бу борада 2019 йилда алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, аҳолига бюджетдан субсидия бериш тизими жорий этилди.

Лекин бирорта вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ёки вазирда ўз тизимидаги ташкилотларда энергия истеъмоли, уни тежаш, муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги, улар жорий қилинган субсидия ва компенсациядан ўз тармоғи ёки ҳудудида фойдаланиш бўйича жон куйдирмагани танқид қилинди.
Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Бунда, аҳоли ва тадбиркорларга:

- ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача, сув иситиш қурилмаси учун эса 2 миллион сўмгача компенсация тўланади;

- ёки ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Ушбу тизим Энергетика вазирлигининг махсус жамғармаси орқали жорий этилиши белгиланди.
Менделеев номидаги кимё-технология университетида 100 киловатт қувватли қуёш электр ускунаси ўрнатилиб, йилига 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда, 36 та сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ҳисобига йилига 4,2 миллион киловатт соат ёки қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқда.

Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда 2022 йилнинг ўзида жорий қилиш топширилди.

Президент вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади. Вазирлик ва идораларда электр ва иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Молия вазирлиги:

- давлат идораларида энергия ресурслари истеъмоли бўйича нормативларни ишлаб чиқади;

- йил якуни билан харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклиф киритади;

- хорижий консультантларни жалб қилиб, барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий объектларда Энергия тежамкорлик миллий дастурини ишлаб чиқади.
🌐 Хабар қилганимиздек, 11 июнь куни туманимизда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони бўлиб ўтади.

🛣 Шу муносабат билан, соат 7:00 дан соат 12:00 га қадар Чинор” кўчасининг “Қўрғонтепа” кўчаси чоррахасидан бошлаб “Қанора” кўчаси кесишмасигача автомототранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз!

***

🌐 Как мы сообщали, 11 июня в нашем районе пройдет пеший марафон «5000 шагов к здоровой жизни».

🛣 В связи с этим с 7:00 до 12:00 будет временно ограничено движение транспорта по улице Чинор в отрезке от пересечения с улицей Кургантепа до пересечения с улицей Канора.

Приносим свои извинения за неудобства!

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🏗 Туман ҳокими “Орият” маҳалласида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

🏢 Хусусан, янги маҳалла идорасининг қурилиш жараёнини кўздан кечириб, яратиладиган шарт-шароитлар бўйича масъуллар билан сухбатлашди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site