Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
8.44K subscribers
16.2K photos
2.75K videos
9.08K links
Yangihayot tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali

Murojaatlar uchun: https://www.facebook.com/groups/913490212564477/
Download Telegram
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш,улар орасида спортни оммалаштириш, 5та муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида туманимизнинг 331-умумтаълим мактабида спорт мусобақалари ташкил қилинди.

⚽️ Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, Миллий гвардия ҳарбий оркестри, Маданият бўлими ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган мусобақа баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди.

🤼 Маҳалла ёшлари спортнинг карате, футбол, шахмат, волейбол, камондан отиш, турникда тортилиш турлари бўйича ўзларининг куч-ғайратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш,улар орасида спортни оммалаштириш, 5та муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида туманимизнинг 331-умумтаълим мактабида спорт мусобақалари ташкил қилинди. ⚽️ Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман…
В целях организации содержательного досуга молодежи, популяризации среди нее спорта, реализации проектов в рамках 5 важных инициатив в 331-й общеобразовательной школе нашего района были организованы спортивные соревнования.

⚽️ Организаторами конкурса выступили районное отделение Агентства по делам молодежи, районный отдел охраны и Военный оркестр оркестр Национальной гвардии, районные отделы культуры, физической культуры и спорта.

🤼 Молодежь района в очередной раз проверила свои силы в таких видах спорта, как карате, футбол, шахматы, волейбол, стрельба из лука, подтягивание на турнике.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📝 Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари учун семинар ташкил қилинди.

📙 Мутахассислар томонидан янги 1-2-синф дарсликларини мазмун-моҳиятини тушунтириш, миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этиш бўйича тушунтириш берилди.

📚 Ўқув семинарда Республика таълим маркази методистлари,Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази илмий ходимлари 400 дан ортиқ бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари ва фан методистлари иштирок этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
📝 Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари учун семинар ташкил қилинди. 📙 Мутахассислар томонидан янги 1-2-синф дарсликларини мазмун-моҳиятини тушунтириш…
📝 По инициативе Главного управления народного образования г.Ташкента был организован семинар для учителей начальных классов общеобразовательной школы № 330 района.

📙 Эксперты разъяснили участникам содержание новых учебников для 1-2 классов, а также, порядок внедрения в практику национального учебного плана.

📚 В обучающем семинаре приняли участие более 400 учителей начальных классов, методистов Республиканского центра образования, научных сотрудников Ташкентского областного центра переподготовки и повышения квалификации кадров в сфере народного образования.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик тоза ва қулай: Тошкентга янги электробуслар олиб келинди.

🚌 Тез орада пойтахт аҳолиси ҳар томонлама қулай транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Мухбиримиз 8-сонли автосаройда бўлиб, нафақат йўловчилар, балки электробус ҳайдовчилари учун ҳам яратилган қулайликлар билан танишди.

Батафсил – бизнинг лавҳамизда.
***

Экологически чистый и комфортный: Ташкентский автопарк пополнился новыми электробусами.

🚌 Совсем скоро жители столицы смогут насладиться поездкой на новом комфортабельном транспорте.

Наш корреспондент побывала в автопарке № 8 и ознакомилась с удобствами, созданными не только для пассажиров, но и для водителей электробусов.

Подробнее — в нашем видео.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тадбиркорларга мурожаати

Ассалому алайкум!
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни соддалаштириш, қурилишга рухсат беришнинг шаффоф тизимини жорий этиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилинган.

Шу ўринда айтиш жоизки, тадбиркорлик объектларини барпо этишда, албатта, ер участкасини ажратиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Шу боис 2021 йил июнь ойида Президентимизнинг тарихий Фармони қабул қилиниб, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиби жорий этилди. Хусусан, тадбиркорлик объектларини қуриш учун ер участкалари фақат электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгиланди.

Туман (шаҳар) ҳокимларининг тўғридан-тўғри ер майдони ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинди.

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг барчаси, энг аввало, халқни рози қилиш, шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларга ҳар томонлама очиқ бўлган шароитларни яратиш ҳисобланади.

Шунга қарамасдан, жойларда ҳанузгача ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилмаларни қуриш, енгил қурилмаларни ўрнатиш, автобус бекатлари ўрнида ҳеч бир рухсатсиз савдо дўконларини қуриш каби салбий ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Айниқса, бундай қурилмаларнинг аҳоли яшаш массивлари ичида, йўлнинг ҳимоя ҳудудларида, катта босим остида бўлган сув, газ қувурлари ўтказилган ҳимоя ҳудудларида барпо этилиши ҳолатлари аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигига, ташқи муҳандислик тармоқларини қисқа муддатларда таъмирлашга салбий таъсир қилмоқда.

Сўнгги вақтларда ўзининг танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта “қарорларни” кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетди. Уларга ишонманг.

Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас.

Аммо амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерда қурилган бино ва иншоотларнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Аксинча, ушбу ерни давлат заҳирасига қайтариш учун қурилган бинолар ҳеч қандай компенсация тўланмасдан бузилади ҳамда айбдор шахслар жазога тортилади.

Бунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини давлатга қайтариш Ер кодексига мувофиқ, ҳокимларнинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Албатта, турли қонунга ҳилоф йўллар ва ҳужжатларсиз олинган ерлар ноқонуний бўлиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррар ҳисобланади.

Пойтахтимиз аҳолиси ва депутатларимиздан ҳам ўзлари яшаётган ҳудудларда ноқонуний равишда ўрнатилаётган енгил қурилма дўконлар, фаст-фуд шохобчалари ва автобус бекатлари ўрнида қурилаётган дўконлар ҳақида ўз вақтида ваколатли идораларга ҳабар беришларини, атрофдаги воқеликларга бефарқ бўлмасликларини илтимос қилардим.

Ҳурматли тадбиркорлар, ишбилармонлар!

Тадбиркорлик инсондан катта жасорат, ақл, меҳнат ва маблағ талаб қилади. Тадбиркорлик билан шуғулланар экансиз, ўз маблағингизни эҳтиёт қилиб, ер олиш учун аукционда иштирок этиб, ернинг қонуний эгаси бўлинг.

Ноқонуний ҳаракатларга аралашиб маблағингизга куйиб қолманг, алданманг, сармоянгизни тўғри сарфланг!

Ўз бизнесингиз учун бино ёки ер участкасини сотиб олишдан олдин ваколатли органларнинг мутахассислари, малакали ҳуқуқшунослар ва адвокатлардан маслаҳат олишингизни илтимос қиламан!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#вакцинавақти

💉 7 феврал куни туманимизда 585 нафар фуқаро ковидга қарши эмланди.

🦠 Kоронавирус инфекциясига чалинган фуқаро 16 нафар.

🧪 Коронавирусга қарши эмлашда Спутник, Хитой, Астразенека, Спутник лайт, Пфайзер вакциналаридан фойдаланилмокда.

❗️Ҳурматли фуқаролар! Карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

***

🧪7 февраля против ковида в районе вакцинировано 585 граждан.


Коронавирусом заражено 16 граждан.
При вакцинации от коронавируса используют вакцины «Спутник», ZF-UZ-VAC-2001, «Астра Зенека», «Спутник лайт», «Пфейзер».

❗️Уважаемые граждане! Просим вас соблюдать правила карантина.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📌Ҳурматли Чоштепаликлар!

🛠Эртага мазкур маҳаллада юқори кучланишли изоляторни алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Шу боис, соат 9:00дан 18:00 га қадар Чоштепа маҳалласининг айрим қисмлари электр таъминотидан узилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

***

📌Уважаемые жители махалли «Чоштепа»!

🛠Завтра в данной махалле будет произведена замена изолятора высокого напряжения.

В связи с этим, с 9:00 до 18:00 в махалле будет прервано газоснабжение в некоторых частях махалли.

Приносим извинения за неудобства!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
❗️ Ҳурматли янгиҳаётликлар!

🛠 Бугун «Навқирон» маҳалласидаги ер ости Д-219мм ўрта босимли газ қувурида авария ҳолатини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

🔷 Шу боис, соат 12:00дан 18:00 гача қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида вақтинча тўхтатилади.

- «Навқирон», Ибрат маҳалла ҳудудларидаги 43 та кўп қаватли уй 2532 та хонадон;
- Ибрат, «Олчазор» маҳалла ҳудудларидаги 1193 та хонадон;
- Юқоридаги манзиллардаги 35 та улгуржи истеъмолчилар.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
❗️ Ҳурматли янгиҳаётликлар! 🛠 Бугун «Навқирон» маҳалласидаги ер ости Д-219мм ўрта босимли газ қувурида авария ҳолатини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. 🔷 Шу боис, соат 12:00дан 18:00 гача қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида вақтинча тўхтатилади.…
❗️ Уважаемые жители Янгихаётского района!

🛠 Сегодня в махалле «Навкирон» идёт работа по устранению аварии на газопроводе среднего давления Д-219 мм.

🔷 В связи с этим, с 12:00 по 18:00 часов будет временно прервано газоснабжение у нижеследующих потребителей природного газа:

— 43 многоэтажных дома (2532 квартиры) в махаллях «Навкирон» и «Ибрат»;

— 1193 частных дома на территории махаллей «Ибрат» и «Олчазор»;

— 35 оптовых потребителей, расположенных в вышеназванных махаллях.

Приносим извинения за неудобства!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌳 Янгиҳаётда “Яшил макон” умуммилилий лойиҳаси доирасида олиб борилган ишлар натижаси...

♻️ Туманимизда ҳамон давом этаётган лойиҳа 2021 йилда қандай амалга оширилди?

🎥 Батафсил репортажимизда

***

🌳 Итоги работы, проведенной в Янгихаётском районе в рамках продолжающегося национального проекта «Зеленое пространство»…

♻️ Какими были результаты проекта в 2021 году?

🎥 Подробности в нашем репортаже.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
#tumanimiz_faxri

👩 Авазова Севинч 22 ёшда. Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси. Ёшлигидан ижодга, китобга меҳр қўйган қаҳрамонимиз «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» Республика танлови, ёш ижодкорларнинг «Зомин семинари» иштирокчиси.

🥳 Қувонарлиси, Севинч яқиндагина «Ёш китобхон» кўрик-танловининг шаҳар босқичида 20-30 ёш тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

📚 «Бу йил менга омадли келди, феврал ўрталарида «Менинг биринчи китобим» лойиҳаси доирасида 20 минг нусхада илк шеърий китобим чоп этилади. «Ёш китобхон»да финалга чиққаним эса хурсандчилик устига хурсандчилик бўлди, кейинги мақсадим Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлиш»- дейди, қаҳрамонимиз.

☺️ Мингдан ошиқ китобларни ўқиб тугатган китобхон қизимизга Республика босқичида омад тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🏡 Шахсий уй-жойга эга бўлиш бу ҳар бир оиланинг орзуси. Айнан уй-жой сотиб олиш учун 34 нафар фуқаро туман субсидия комиссиясига ариза топширган эди. Аризалар ўрганилиб уларнинг 13 нафари ижобий ҳал қилинди.

📌 Бу ҳақида бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида субсидия комиссияси раиси бошчилигида ўтказилган йиғилишда хабар берилди. Йиғилиш давомида масъуллар фуқароларга тегишли маслаҳатлар берди.

***

🏡 Иметь личное жильё – цель и мечта каждой семьи. Так, 34 гражданина, проживающих в нашем районе, обратились с заявлением для получения субсидии на приобретение жилья. Все заявления изучены и по 13 из них даны положительные заключения.

📌 Информацию об этом сообщили на совещании, которое прошло в хокимияте района под руководством председателя районной субсидионной комиссии. В ходе собрания, компетентные лица проконсультировали граждан о порядке сбора и подачи документов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site