109 ёшли Шаҳри момога давлат мукофоти топширилди
_____
109-летняя жительница Ферганы получила государственную награду
_____
A 109-Year-Old Resident of Fergana Awarded State Honors
Fergana.uz|Facebook|Instagram|X

Президент фармони билан 522 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Афв этилганларнинг 19 нафарини чет эл фуқаролари, 56 нафарини аёл, 25 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Маънавият ва маърифат соҳаси вакилларига муносиб рағбат
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллаган, ушбу соҳа ривожида ўзининг фидокорона меҳнатлари орқали муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида 9 нафар фарғоналиклар ҳам бор.
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида мазкур кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур йўналишда вилоятимиздаги ишлар хусусида сўз юритиб, бу борада жонкуяр фидойи зиёлиларимизнинг ҳиссалари беқиёс эканини таъкидлади.
Тадбирда маънавият ва маърифат, таълим, давлат фуқаролик хизмати соҳасининг бир гуруҳ жонкуярларига “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.
Тақдирланганлар бундай эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирди.

"Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 31 август кунги 68-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:
🔷 Экошахарда байрам тантаналари;
🔷 Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди;
🔷 Зиёда – кумуш медаль соҳибаси;
🔷 Ўрта Осиё дурдонаси бугун дунё билан бўйлашмоқда;
🔷 Агентлик – замонавий бинода;
🔷 Янги, қулай ва шинам;
🔷 Изланишлар давом этади;
🔷 Тут баргидан чой ишлаб чиқарилмоқда;
🔷 Ёрдонлик ёшлар учун байрам совғаси;

68 сон Янги Фаргона 2024.pdf
18.1 MB
"Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 31-август кунги 68-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!
Мустақиллик байрами Экошаҳардаги янги уйларда нишонланмоқда
Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Фарғонадаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 7 қаватли уйлардан хонадонлар топширилди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|X
Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Фарғонадаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 7 қаватли уйлардан хонадонлар топширилди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|X
Мустақиллик байрами арафасида кексалик гаштини сураётган нуронийлар йўқланиб, холидан хабар олинмоқда
Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳар Шакарқишлоқ МФЙда истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Омонжон ота Ҳошимов хонадонида бўлиб, отахонни юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Мустақиллигимизнинг шонли 33 йиллик байрами билан самимий табриклади.
Вилоят раҳбари билан суҳбат чоғида ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб берган Омонжон ота, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, бугунги тинч-осойишта кунларга осонлик билан эришилмаганлиги, бу кунларни қадрига етиш, шукроналик ҳиссини туйиш кераклигини таъкидлади.
Отахон бугун ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётганлиги, соғлиғи яхши, ҳаётидан рози эканлигини айтиб, доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорчилик билдирди, хайрли дуолар қилинди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram |X

Моҳигул Ҳамдамова бронза медални қўлга киритди!
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш беллашувлари якунланди.
Муросасиз кечган баҳсда иштирок этган фарғоналик Моҳигул Ҳамдамова 32.75 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалга сазовор бўлди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш беллашувлари якунланди.
Муросасиз кечган баҳсда иштирок этган фарғоналик Моҳигул Ҳамдамова 32.75 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалга сазовор бўлди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Тикувчилик фабрикасида 300 та иш ўрни яратилди
Бешариқ туманидаги “Sherwood Dizayn” масъулияти чекланган жамияти томонидан истиқболли лойиҳа амалга оширилиб, энг улуғ, энг азиз байрам арафасида тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилди.
6,2 млрд. сўм маблағ сарф этилган корхонада 300 нафардан зиёд хотин қизлар доимий иш жойга эга бўлишди.
Тадбиркор Шерзод Эркабоев томонидан ташкил этилган «Sherwood Dizayn» МЧЖда корхона савдо объектлари омборлар учун стеллажлар, декоратив чироқлар, метал конструкциялар, мебеллар ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга тикувчилик тармоғи ҳам ташкил этилиб, 200 нафар киши иш билан таъминланган. Лойиҳа натижасида ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, замонавий технологиялар ўрнатилди.
Янги ташкил этилган тикувчилик корхонасида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар асосан Россияга экспорт қилиниши режалаштирилган.