Xushbaxt Yuldoshvoyev (Rasmiy kanal)
205 subscribers
941 photos
215 videos
4 files
806 links
Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati rahbari - matbuot kotibi, axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди.
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ Самарқанд саммити дунё матбуотида
___

Самаркандский саммит ШОС в мировой прессе

#SCO2022Samarkand
#Кун_ҳикмати

Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим: қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, ишлата билдим.

Амир Темур
❗️«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди.

Унда жами 1418 та лойиҳа ғолиб, деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тунги рейдлар давомида бир қатор қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди.

👉
https://t.iss.one/yhxx_ypx
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего увеличения потенциала внутреннего и въездного туризма в стране.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

Абу Райҳон Беруний
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#кун_тарихи

⚡️21 сентябрь - бутун дунёда Халқаро тинчлик куни

Ушбу кунни БМТ Бош Ассамблеяси барча мамлакатлар ва халқлар ўртасида тинчлик ғояларини мустаҳкамлаш куни деб эълон қилган.

1981 йилда Бош Ассамблея 36/67-сонли резолюцияси билан Тинчлик кунини нишонлаш борасида қарор қабул қилган. Бу байрам авваллари сентябрь ойининг учинчи сешанбасида нишонланар эди. Орадан 20 йил ўтгач, яъни 2001 йили Бош Ассамблея бир овоздан 55/282-сонли резолюцияни қабул қилди. Унга кўра Халқаро кун 2002 йилдан бошлаб, ҳар йили 21 сентябрь куни нишонланадиган бўлди. Мазкур сана умумжаҳон сулҳ тузиш ва зўравонликка қарши курашиш куни сифатида нишонланади.

Бу байрам миллионлаб инсонларни, шунингдек, жамият ва ёшлар ташкилоти аъзолари ўртасида турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Зеро, бу кун одамларни тинчлик ҳақида шунчаки ўйламасдан балки, унга ҳисса қўшишга ундайди.
БМТ бу кунда бутун дунё мамлакатларини ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, ижтимоий информацион акциялар ўтказишга чақиради.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Forwarded from Times.uz
❗️Бош прокуратура огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.
#КУН_ҲИКМАТИ

☝️☝️☝️Қора қоғозни ҳарчанд ювган билан оқ бўлмайди.

👉👉👉Оқ қоғозни қора қилиш учун бир чизиқ тортиш кифоя.

☝️☝️☝️Қорани оқлаш эмас, оқни қораламаслик адолатдир.

Ўткир Ҳошимов
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

- саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

- Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

- Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

- вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter