Xushnudbek.uz
641K subscribers
11.2K photos
2.87K videos
252 files
9.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ayni vaqtda “Zakovat-Gambit” doirasida shaxmat mavzusidagi savollar bilan “Zakovat” intellektual o‘yini bo‘lib o‘tmoqda

@zakovat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабзни Самарқанд билан боғлайдиган, Чироқчидан ўтадиган 30 километрлик автомобиль йўлини таъмирлаш таклифини билдирди.

Шавкат Мирзиёев бу таклифни қўллаб-қувватлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, соат 17:00 да футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финали бошланади. Сиз қайси жамоа чемпион бўлишини хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
44%
Насаф (Қарши)
30%
Навбаҳор (Наманган)
26%
Менга фарқи йўқ, чиройли ўйин бўлса бўлди
Телеграмдаги Bosco канали ёзмоқда:

“Ногиронлик аравачасидаги қиз пандус йўқлиги учун дўконга киролмаяпти, сотувчи қиз эса унга ёққан кўйлакни кўчага олиб чиқиб кўрсатяпти. Фото Ақида Хонимники. Тошкент, 2022.

Пандус йўқлиги ҳақида гапирган бефойда.

Менга шу расмдагидай одамийлигимиз ёқади. Одамларимиз турли аҳмоқона стереотиплар асири бўлса-да, керак пайти ўзини инсондай тута олади. Шунисигаям шукр”.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Насаф” — Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қўшимча дақиқалардаги гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Барча “Насаф” мухлисларини чин қалбдан табриклайман! Баракалла, йигитлар!


👉 @xushnudbek 👈
Охирги 2 кунда жаҳонда 2 та катта фожиа рўй берди.

29 октябрь куни Хеллоуин байрами муносабати билан йиғилган минглаб инсонлар Сеул шаҳри марказида тиқилинчда қолиб кетган. Натижада ҳаво етишмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли 150 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 100 га яқини жароҳат олди.

Ҳалок бўлганлар орасида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.

* * *

30 октябрь куни Ҳиндистоннинг Гужарот штатида кўприк қулаши оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Морби шаҳридаги Мачху дарёси орқали ўтган кўприк ярим йил давом этган таъмирлаш ишларидан кейин яқинда очилганди. Қулаган пайти кўприк устида 400 дан ортиқ одамлар бўлган.


👉 @xushnudbek 👈
Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича Жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди

Гуруҳ босқичида жуда муваффақиятли қатнашган 18 ёшли ҳамюртимиз ярим финалда Ҳикару Накамурадан мағлуб бўлди. Кейинчалик Накамура финалда Ян Непомняшийни енгиб, Фишер шахмати бўйича Жаҳон чемпионига айланди.

Абдусатторов эса 3-ўрин учун баҳсда амалдаги шахмат тожи соҳиби Магнус Карлсен билан куч синашди. Дастлабки партияда ғалаба қозонган Нодирбек сенсацияга яқин эди. Аммо барибир юқори класс ва тажриба ўз сўзини айтди. Магнус кетма-кет 3 та партияда ғалаба қозонди. Якунда ҳисоб 3:1.

Нодирбек 4-ўрин соҳиби сифатида 40 минг АҚШ доллари мукофотни қўлга киритди. Бундан ташқари ҳамюртимиз пулдан ҳам каттароқ нарса — энг нуфузли турнирлардан бирида қимматли тажриба тўплади. Умид қиламизки, ҳали ушбу тажриба унга шахмат тожини олишга ёрдам беради.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Яхши ўзгаришлар бор

Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Президент бунга оид қонунни имзолади.
Янги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Унгача эскиси амалда бўлади.

Янги кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев янги кодексга оид айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

Жумладан, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида:

меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда!

👴🏻 “ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда. Аввалги кодексга кўра, иш берувчилар ходим пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан бемалол ишдан бўшата олар эди;

💵 ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади. Аввалги кодексда иш стажидан қатъи назар барчага 100%лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди;

‼️ давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда. Бу ҳақда аввал ҳам кўп бора ёзган эдик. Яъни айтайлик 21 март - Наврўз байрами якшанба кунига, яъни шундоқ ҳам дам олиш бўлган кунга тўғри келиб қолса, эртаси кунги душанба ҳам дам олиш куни дея эълон қилинади. Аввалги кодексда бу қоида йўқ эди, бошқача айтганда дам олиш куни "куярди";

💼 бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқ.). Бу аввалги кодексда йўқ эди.


👉 @xushnudbek 👈
Республикамизга COVAX дастури доирасида илк марта 419 минг 950 доза Johnson & Johnson вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 72 млн 372 минг 403 дозага етди.

Таъкидлаш жоиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган Johnson & Johnson вакцинаси Ўзбекистонга илк марта олиб келинди, илгари бу вакцина юртимизда йўқ эди.


👉 @xushnudbek 👈
«Chevrolet Onix» нархлари маълум бўлди

Бугундан, яъни 1 ноябрдан бошлаб «UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома беришни бошлади.

😉 Компания «Chevrolet Onix» учун нархларни қўшимча қиймат солиғисиз эълон қилди. Бу дегани машиналар кўзингизга худди арзондек кўринади, аммо аслида кўрсатилган нархнинг устига яна 15% ҚҚС қўшиб тўлашингиз керак.

💰Ҳозирда сотувда мавжуд нархлар қуйидагича:

1ЛС 1,2 МТ – 133 040 000152 млн 996 минг сўм;
3ЛТ 1.2 МТ – 141 960 000163 млн 254 минг сўм;
ЛТЗ 1,2 Турбо АТ – 165 180 000189 млн 957 минг сўм.

Шунингдек, яна энг арзон 1,2 МТ Соддалаштирилган комплектация ҳам бор. Унинг нархи 110 млн126 млн 500 минг сўм. Лекин бу энг арзон позиция сотувда йўқ. Олмоқчи бўлган харидорлар ариза берар экан, агар етарли ариза тўпланса (етарли деганда қанча ариза назарда тутилаётгани номаълум), кейин компания бу позицияни ишлаб чиқариш ёки чиқармасликни ўйлаб кўраркан. Хуллас, катта эҳтимол билан бунақа арзон комплектациядан умид қилмаса ҳам бўлади.

🏃🏻🏃🏻‍♂️🏃🏻‍♀️Демак, бугундан барча автосалонларда одам гавжум бўлиши, шартнома олиш учун турнақатор навбатлар юзага келиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчига жамоат кафиллиги асосида уйига рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Бу билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.


👉 @xushnudbek 👈