29-30 октябрь кунлари «Zakovat-Gambit» шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади. Турнирнинг жами ютуқ фонди — 600 млн сўм!
Бугун эрта тонгдан шахмат ихлосмандлари учун жаҳон шахмати юлдузлари Харике Дроновали ва Алексей Широв билан шахмат сеанси ўтказилди.
Асосий мусобақанинг финал баҳслари бугун соат 14:00да бошланади.
Шунингдек, эртага «Zakovat-Gambit» турнири доирасида шахмат мавзусидаги саволлар билан «Заковат» ўйини ҳам ўтказилади.
Ўйинлар Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал клуби учун бунёд этилган янги бино — Ёшлар учун спорт, маданий-маърифий ва интеллектуал ўйинларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ мажмуада бўлиб ўтади.
📍Локация
Мўлжал: "Беруний" метро бекати
👉 @xushnudbek 👈

“Заковат” телеўйини 2022 йил Кузги мавсумининг иккинчи ўйини - Фарруҳ Рафиқов жамоаси иштирокидаги чиройли баҳснинг тўлиқ видеоси YouTube’га жойланди.
Кўриш тавсия қилинади.
👉 https://youtu.be/W_evu4klNy0
Кўриш тавсия қилинади.
👉 https://youtu.be/W_evu4klNy0
YouTube
Zakovat. Farruh Rafiqov jamoasi. Kuzgi mavsum 2-o‘yin (28.10.2022)
Jamoa tarkibi:
1. Ravshan Ismoilov
2. Shavkat Ulug‘ov
3. Aziz Abdullayev
4. Umarxon Sharif
5. Saidkamol Abdurazzoqov
6. Farrux Rafiqov – jamoa sardori.
"Zakovat" intellektual klubining rasmiy kanali
Barcha qiziqarli savollar biz bilan birga!
#Zakovatdakuch…

❓Ноябрь ойида Самарқанддаги талабаларга жавоб бериладими?
11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда ушбу саммит муносабати билан Самарқанддаги талабаларга ноябрь ойида тўлиқ ёки қисман таътил берилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Мазкур масала бўйича тегишли мутасаддилардан аниқлаштирдим, ҳозирча бунга оид ҳеч қанақа расмий қарор қабул қилинмаган.
Агар бирор янгилик бўлса, қўшимча хабар берилади.

Xushnudbek.uz
❓Ноябрь ойида Самарқанддаги талабаларга жавоб бериладими? 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда ушбу саммит муносабати билан Самарқанддаги талабаларга ноябрь ойида тўлиқ ёки қисман…
“Ноябрь ойида Самарқанддаги талабаларга таътил берилиш эҳтимоли қанақа?”, деб савол беришмоқда.
Бу бўйича шахсий фикрим қуйидагича:
1 кунлик саммит учун 1 ойга жавоб берилиши нотўғри ва катта эҳтимол билан бунақа қилинмаса керак (қилинмаслиги ҳам керак).
Биринчидан, агар гап хавфсизлик ҳақида кетаётган бўлса, унда нафақат талабалар, балки мактаб, техникум, коллеж, лицей ўқувчиларига ҳам таътил бериш керак бўлади. Самарқандда салкам 200 минг нафар талаба ва ўқувчилар бор. Бу жуда катта рақам. Бунча одамни безовта қилиш тўғри эмас.
Иккинчидан, Самарқандда бошқа вилоятлардан келиб ўқийдиган талаба-ўқувчилар ҳам кўп. Уларнинг уйига бориб-қайтиш харажатлари ҳам кичкина бўлмайди. Бу аҳолига қўшимча юк бўлиши аниқ.
Учинчидан, Аллоҳ сақласину, мабодо талаба-ўқувчилар уйига бориб-қайтаётганда йўлда бирор ҳалокат бўлса, унда бу Туркий давлатлар ташкилоти учун бир умрлик доғ бўлиб қолади. Саммитни деб шунақа бўлганди, деб эслаб юришади.
Тўртинчидан ва энг муҳими — таълим ўйинчоқ эмас. 1 кунлик саммит учун 1 ойлаб жавоб бериб юборилаверса, нормал таълим тизими ва ривожланган жамият қура олишимизга кўзим етмайди.
Шунга кўра, катта эҳтимол билан саммит сабабли узоқ ёки қисқа муддатли таътил берилмаса керак. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳозирча миш-миш.
Нари борса, агар жуда зарурият туғилса, балки саммит ўтадиган сана — 11 ноябрь, жума куни дарслар бекор қилиниши мумкиндир, лекин унга ҳам эҳтиёж бўлмаса керак. Узлуксиз таълимни тўхтатмаслик керак.
Хуллас, шунақа гаплар.

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
Ayni vaqtda “Zakovat-Gambit” doirasida shaxmat mavzusidagi savollar bilan “Zakovat” intellektual o‘yini bo‘lib o‘tmoqda
➖ @zakovat ➖
➖ @zakovat ➖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабзни Самарқанд билан боғлайдиган, Чироқчидан ўтадиган 30 километрлик автомобиль йўлини таъмирлаш таклифини билдирди.
Шавкат Мирзиёев бу таклифни қўллаб-қувватлади.
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев бу таклифни қўллаб-қувватлади.
👉 @xushnudbek 👈
Бугун, соат 17:00 да футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финали бошланади. Сиз қайси жамоа чемпион бўлишини хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
44%
Насаф (Қарши)
30%
Навбаҳор (Наманган)
26%
Менга фарқи йўқ, чиройли ўйин бўлса бўлди
Телеграмдаги Bosco канали ёзмоқда:
“Ногиронлик аравачасидаги қиз пандус йўқлиги учун дўконга киролмаяпти, сотувчи қиз эса унга ёққан кўйлакни кўчага олиб чиқиб кўрсатяпти. Фото Ақида Хонимники. Тошкент, 2022.
Пандус йўқлиги ҳақида гапирган бефойда.
Менга шу расмдагидай одамийлигимиз ёқади. Одамларимиз турли аҳмоқона стереотиплар асири бўлса-да, керак пайти ўзини инсондай тута олади. Шунисигаям шукр”.
👉 @xushnudbek 👈
“Ногиронлик аравачасидаги қиз пандус йўқлиги учун дўконга киролмаяпти, сотувчи қиз эса унга ёққан кўйлакни кўчага олиб чиқиб кўрсатяпти. Фото Ақида Хонимники. Тошкент, 2022.
Пандус йўқлиги ҳақида гапирган бефойда.
Менга шу расмдагидай одамийлигимиз ёқади. Одамларимиз турли аҳмоқона стереотиплар асири бўлса-да, керак пайти ўзини инсондай тута олади. Шунисигаям шукр”.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Насаф” — Ўзбекистон кубоги соҳиби!
Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қўшимча дақиқалардаги гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Барча “Насаф” мухлисларини чин қалбдан табриклайман! Баракалла, йигитлар!

Охирги 2 кунда жаҳонда 2 та катта фожиа рўй берди.
29 октябрь куни Хеллоуин байрами муносабати билан йиғилган минглаб инсонлар Сеул шаҳри марказида тиқилинчда қолиб кетган. Натижада ҳаво етишмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли 150 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 100 га яқини жароҳат олди.
Ҳалок бўлганлар орасида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.
* * *
30 октябрь куни Ҳиндистоннинг Гужарот штатида кўприк қулаши оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Морби шаҳридаги Мачху дарёси орқали ўтган кўприк ярим йил давом этган таъмирлаш ишларидан кейин яқинда очилганди. Қулаган пайти кўприк устида 400 дан ортиқ одамлар бўлган.