Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида темир йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар
Қадрли юртдошлар! Фидойи темирйўлчилар!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан муборакбод этаман. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти учун ўз куч ва билим-салоҳиятингизни бағишлаб, меҳнат қилаётганингиз таҳсинга сазовор.

Сизлардаги ирода, сабру матонат турфа ўй-хаёл ва ташвишлар билан манзилига отланган юзлаб йўловчиларнинг узоғини гўё яқин қилади, машаққатини енгиллатади.

Ҳар куни минглаб инсонлар билан юзма-юз суҳбатлашасиз, талабини бажарасиз. Уларнинг саломатлиги — сизнинг саломатлигингиз, оилавий хотиржамлигингизга чамбарчас боғлиқ.

Шу муносабат билан сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик тилашга ижозат бергайсизлар.

Азиз ҳамкасблар!

Она Заминнинг жон томирларидек тизилган темир йўллар узра сочилган ризқу насибангиз бутун бўлсин. Пўлат карвонга бамисоли қувват ато этиб, ҳожатини чиқараётганингизни ҳеч бир мукофот, ҳеч бир унвон билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди.

Шундай экан, сўзимни мухтасар қилиб, Сизларни яна бир карра касб байрамингиз билан Транспорт вазирлиги жамоаси номидан қутлайман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири
Ҳурматли темирйўлчилар!

Сизларни ва Сизлар орқали жамоа аъзоларингизни темирйўлчилар касб байрами муносабати билан самимий табриклаймиз.

Мамлакатимиз нуфузини оширишда бирдамлик билан давлат ривожланиши ва тараққиётининг юксак даражасини таъминлаш йўлида олиб бораётган кенг қамровли бунёдкорлик фаолиятингизда катта зафарлар тилаймиз.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси жамоаси.
Ҳурматли йўловчилар!

2 август Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг навбатдаги брифинги бўлиб ўтди. Унда Президент иштирокида ўтган ва жорий ҳафтада бўладиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий_муносабат

Facebook ижтимоий тармоқи орқали «Халқ дарди» сарлавхаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган йўл маҳаллий аҳамиятдаги 4к 942 ""Урганч - Янгиариқ" автойўли - Чандирқиёт қ.- Навхос қ." автомобиль йўли бўлиб, йўлнинг умумий узунлиги 10 кмни ташкил қилади.Ҳозирги кунда Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлнинг 8-10 км оралиғида ажратилган лимит маблағлар доирасида йўлга асфальтобетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБнинг масъул ходимлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус корхоналари раҳбарлари ва ҳайдовчилари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-705-сон, 02.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.

➡️ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.

▫️ Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Жорий йилда тадбиркорлар томонидан Хоразм вилоятига 12 янги микроавтобуслар олиб келинади

Хоразм вилояти транспорт бошқармасида янги микроавтобусларни сотиб олиш бўйича Хитойнинг “Yutong” компаниясининг Ўзбекистондаки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад, вилоятимизга янги русмдаги микроавтобусларни олиб келган ҳолда йўловчиларга замон талабларига жавоб берадиган автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатишдан иборат.

Жорий йилда “Biznes savdo trans” ва “Bog’ot Mega Star Kemping” йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан жами 12 та янги русмдаги микроавтобусларни харид қилишга келишилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
Photo
Автокорхоналарда харакат хавфсизлигини таминлаш хамда яширин иқтисодиётга чек қўйиш чоралари тугрисида назорат йиғилиши ташкил қилинди

Хоразм вилояти Транспорт бошқармасида вилоятдаги ташувчилар иштирокида утказилган назорат йигилишида мунтазам йуналишлари буйича тендер контрактлари ва лицензия талаблари шартларига тўлиқ риоя қилиниши, яширин иқтисодиётни олдини олиш чора-тадбирлари, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ва ташиш хизматларидан тушадиган пул маблагларини банк орқали амалга оширилишини назорати тугрисида тушунтириш ва курсатмалар берилди.
Шу билан бирга иш берувчининг мажбуриятларига риоя килмасдан фаолият юритишнинг жавобгарлари тугрисида хам тушунтиришлар берилди.

Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев автомобиль транспорти хизматлари курсаткичлари бўйича ҳар ой якуни таҳлил қилиб борилиши ва таҳлил натижалари вилоят тендер комиссиясига киритилиб, солиқ ҳисоботларида ишчи ўринларини яширган ва пул тушумини банк орқали амалга оширмаган ташувчилар билан тузилган тендер контрактлари бекор қилиниши таъкидланди.

Корхона раҳбарларининг мавзуларга доир саволларига мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Карантин қоидалари асосида бўлиб ўтган учрашувда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи, вилоят ЙҲХБ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва марказий банк ходимлари иштирок этишди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати