Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
537 subscribers
6.74K photos
670 videos
1.94K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДЛАРНИНГ ХАРАКАТЛАНИШ ЖАДВАЛИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 08.06.2021 й.) билан Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

🔖 Низомга кўра, электрон пломбалар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.

🏢 Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

🔰 Автотранспортларга қуйидаги ҳолларда электрон пломбалар ўрнатилмайди:

👉 товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
👉 тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
👉 товарлар “Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш” ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
👉 махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.

Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.

🚫 Шунингдек, электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from navruz bot
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент давлат транспорт университети Беларусь давлат авиация академияси билан ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 7 июль куни Минскда Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда:

авиация соҳасида икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш;
Беларусь мутахассисларини Тошкент давлат транспорт университетида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш;
икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма илмий нашрлар яратиш;
Беларусь давлат авиация академияси билан авиация транспорти таълими соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси ўртасида шартнома имзоланди.

Ташриф давомида Тошкент давлат транспорт университети расмийлари Беларусь давлат авиация академияси илмий марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати синов режимида бошланади


Эстакада бўйлаб ҳаракатланиш қоидалари

🔸Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;

🔸Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;

⚠️ Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугунги кунда вилоятимизнинг барча маҳалларида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан: Шововт туманнинг “Ойдин” махаласи “Мураббийлар” кўчасида "Шововт туман йўллардан фойдаланиш" корхонаси томонидан автомабиль йўлини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Урганч туманининг "Орзу" маҳалласида асфальт ётқизиш ишлари давом этмоқда

Юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида "маҳаллабай" дастури давомида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманининг "Орзу" маҳалласида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бунёдкорлик кўлами кенгаймоқда
#Биласизми?

2021 ЙИЛ 15 МАЙДАН 2022 ЙИЛ ОХИРИГАЧА АВТОМОБИЛЬДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИЛАДИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДЛАРНИНГ ХАРАКАТЛАНИШ ЖАДВАЛИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
Ҳурматли йўловчилар!

13 июл Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛМОҚДА
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 20 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Қурбон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли йўловчилар!

14 июл Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz