Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Ҳурматли йўловчилар!

15 апрель Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.
Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев.

Начато строительство новых объектов мемориального комплекса Имама Бухари. В связи с этим здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения и интеллигенции.
Президент поздравил мусульман и весь наш народ с началом священного месяца Рамадан.
- Цель наших усилий в этом направлении - выразить через науку нашу приверженность исламу и уважение к нашим ученым предкам. Быть достойными предков - наш большой долг, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #ImomBuxoriy #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Live

ОБОД МАҲАЛЛА ЙЎЛЛАРИ ОБОД БУЛМОҚДА

Хоразм вилояти Автомобиль йуллари бош бошкармаси ташаббускорлигида Хазорасп туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси "Ок-майдон" маҳалласига олиб борувчи 4К 975 автомобиль йўллининг 18-19 км қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#live

Айни дамда Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Ф.Эрманов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Мазкур анжуманда, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Президент денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган темир йўл қурилиши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар йиғилишида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар, хусусан, «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли қурилиши борасида маълумот бериб ўтди.

💵 «Ҳар қандай иқтисод учун темир йўлнинг ўрни жуда катта. Агар шу вақтгача Хитой ёки бошқа Осиё давлатларига олиб чиқадиган темир йўл қурганимизда эди, қўшимча бозорлар пайдо бўларди, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз таннархи 60-70 фоизга камайган бўларди.

🛒 Биз шу вақтгача фақат Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиб келмоқдамиз. Маҳсулотимизни чиқариш учун бизда бошқа йўл йўқ. Шундай бўлгач, йўл ҳақи ҳам шунга яраша катта бўлади. Истаган вақтларида маҳсулотларимизни рад этишлари мумкин. Агар бизда бошқа муқобил танлов бўлганида эди, Ўзбекистоннинг маҳсулотларига муносабат ҳам бошқача бўлар эди. Рақобат ошарди.

🚊 Шу мақсадни амалга ошириш учун Афғонистон орқали темир йўл қуряпмиз. У битиб, ишга тушса, Афғонистон ва Покистон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳани амалга ошириш осон бўлмаяпти, бунинг учун хориждаги ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб боряпмиз.

🇵🇰 Покистон бош вазири Имрон Хон дўстимиз билан яқин алоқада бўлиб турибмиз. Афғонистон орқали темир йўл қурамиз, аммо унинг хавфсизлигини ким таъминлаб бера олади? Фақат Покистон. Шу сабабли Имрон Хон билан бамаслаҳат иш олиб бормоқдамиз. Бу йўл қурилишидан биз қатори Афғонистон ҳам, Покистон ҳам бирдек манфаатдор», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ЙЎЛЛАРДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Юртимизнинг барча гўшаларида-чекка маҳаллаларда ҳам бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қўшкўпир туманининг ички ва катта автомабил йўлларининг жорий таъмирланаётгани, тупроқ кўчадан ҳоли сифатида қум ва тош аралашмаси ётқизилиши, асфалт қилиниши албатта аҳоли кайфиятига таъсир этиб, турмуш шароитлари, қолаверса, эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда.
Қўшкўпир туманидаги 4К950 “Қорақум қ-Уйғур қ-Ших қ” автомабил йўлларининг 12-14 км йўл оралиғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Йўлларни асфалт қилиш ишлари 4К946 “Уйғур қ-Ших қ-Пахта қ” автомабил йўлларда ҳам бажарилди.

Бу каби саъй-ҳаракатлар албатта, фуқароларнинг йўл билан боғлиқ муаммоларини оз бўлсада, бартараф этишга замин яратади.
"ОБОД МАХАЛЛА" дастури бўйича Янгиариқ тумани Баёт маҳалласидан кесиб ўтувчи Янгиариқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига карашли умумфойдаланувдаги 4к 959 "Янгиарик к- Ўрмон хўжалиги" автомобиль йўллининг 3-4 км қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.